Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Асинхрон ҳолатни автоматик тўхтатиш



Download 16 Mb.
bet164/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Асинхрон ҳолатни автоматик тўхтатиш

3.3.75. Асинхрон ҳолатни (АХ) тўхтатиш учун, агар пайдо бўлса асинхрон ҳолатни синхрон тебранишлардан, ҚТ ва бошқа номеъёрий иш ҳолатларидан ажратувчи автоматик ускуналар қўлланиши керак.


Имконияти борича кўрсатилган ускуналар шундай бажарилиши керакки, авваламбор улар ресинхронизация шароитини енгиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни енгиллаштиришлари керак, масалан:
турбиналарни тезкорлик билан юкланишлари ёки истеъмолчиларни қисман узиб қўйишга (қувват тақчиллиги ҳосил бўлган энерготизим қисмида);
турбина тезлигини ростлагичига таъсир этиб, генерациялинаётган (узатилаётган) қувватни камайишига ёки бир нечта генераторларни узиб қўйишга (қувват ошиқчалиги пайдо бўлган энерготизимнинг қисмида).
Белгиланган тартибли цикллиги тебранишлар ўтгандан кейин ёки асинхрон юришнинг давомийлиги белгиланган қийматидан кўп бўлган тақдирда, агар кўрсатилган тадбирлар ресинхронизацияга олиб келмаса АХ пайдо бўлгандан сўнг энерготизим белгиланган нуқталарда автоматик равишда бўлинади.
Асинхрон холатларга йўл қўйилиши мумкин бўлмаганда, ресинхронизацияни самарадорлиги паст бўлган тақдирда асинхрон холатни бартараф қилиш учун, автоматикани селектив ишлашини ва барқарорликни бошқа боғланишлар орқали таъминлай оладиган қилиб вақт бўлинишидан фойдаланиш керак.
Частота пасайишини автоматик чегаралаш

3.3.76. Частота камайиши шундай ҳисоб китоб билан бажарилиши керакки, бунда энергобирлашмаларда, энерготизимларда, энерготугунларда ҳар қандай қувват тақчиллиги бўлганда ҳам частотани 45 Гцдан пасайиб кетиши бартараф қилинган бўлиши частота 47 Гцдан паст бўлганда иш вақти 20 с дан, 48,5 Гц дан паст бўлганда эса 60 с.дан ошмаслиги керак.


3.3.77. Частота пасайишини автоматик чегаралаш тизими қуйидагиларни бажаради:
-заҳирани автоматик частотали кирнитилишини;
-автоматик частотали юксизлантириш (ЧАЮ);
-қўшимча юксизлантириш;
-частота қайта тиклангандан сўнг таъминоти узиб қўйилган истеъмолчиларни улаш;
-юкламаларни мувозанатлаштирувчи электростанцияларни ёки генераторларни ажратиш.
3.3.78. Частота пасайганда заҳирани автоматик киритилиш биринчи навбатда узиб қўйишлар ҳажмини имконияти борича камайтириш учун ҳамда истеъмолчиларни таъминлашдаги танаффус давомийлигини камайтириш мақсадида ишлатилиши ва қуйидагилар кўзда тутилиши керак:
-Иссиқлик электр станцияларда уланган захирани сафарбар қилиш;
-Заҳирада бўлган гидроагрегатларни автоматик ишга тушириш;
-Синхрон компенсатор ҳолатида (режимида) ишлаётган гидрогенераторларни актив ҳолатига (режимига) автоматик ўтказиш;
-Газтурбина ускуналарини автоматик ишга тушириш.
3.3.79. Автоматик частотали юксизлантиргич, частота пасайиб борган сари истеъмолчиларни унчалик кўп бўлмаган блокларга (гуруҳларга) бўлиб (АУЮП), ёки пасайган частотани сақлаб қолиш давомийлиги ошиб борганда истеъмолчиларни узиб қўйиши кўзда тутилиши керак (АЧЮII).
Одатда АЧЮ ускуналари энерготизим нимстанцияларида ўрнатилиши лозим. Энерготизим назорати остида тўғридан-тўғри истеъмолчиларга яқин жойда ўрнатилишига ҳам рухсат этилади.
Истеъмолчиларни узиб қўйиш ҳажми ҳар қандай қувват тақчиллиги бўлганда ҳам самарадорликни таъминлашдан келиб чиқиб белгиланади; узиб қўйишни навбати шундай танланадики, бунда энерготаъминоти танаффусидаги зарарини камайтириши, яъни кўп миқдордаги ускуналар ва АЧЮ навбатлари қўлланиши, маъсулиятли бўлган истеъмолчилар эҳтимоли узоқ бўлган навбатларга уланиши кўзда тутилади.
АЧЮ ни амал қилиши АҚУ ва ЗАУ ускуналарини ишлаши билан мослаштирилган бўлиши керак.
АЧЮ ҳажмини камайтирилиши ЗАУ ускуналарини ёки жамоани амал қилиши ҳисобига бўлишига йўл қўйилиши мумкин эмас.
3.3.80. Қўшимча юксизлантириш ускуналари, кўп миқдордаги махаллий қувват тақчиллиги бўлиши мумкин бўлган ва уларда АУЮ нинг таъсири миқдор жиҳатидан ва юксизлантириш тезлиги керакли самарадорликка эга бўлмаган энергетик тизимларда ёки энерготизимларнинг қисмларида қўлланилиши керак.
Қўшимча юксизлантириш бажарилиши лозимлиги, унинг ҳажми, уни ишлашини белгилайдиган сабаблар (таъминловчи элемепнтларни узилиб қолиши, актив қувватини камайиши в.б) энергетик тизим белгилайди.
3.3.81. Частотани қайта тиклаш шароитида, генерацияланадиган қувват заҳирасини ишга тушириш натижасида, узилиб қолган электр узатишларда ресинхронизация ёки синхронизациялашда истеъмолчиларни таъминоти узилиб қолиш вақтини камайтириш учун ЧАҚУ ускуналари ишлатилади.
Ускуналарни жойлаштиришда ва юкламаларни ЧАҚУ ни навбати билан тақсимлашда истеъмолчиларни маъсулиятлик даражасини, АЧЮ таъсирида узилиб қолишни, энерготаъминотини ноавтоматик қайта тикланиш давомийлиги ва мураккаблиги (объектларга хизмат кўрсатишни қабул қилинган тартибидан келиб чиққан ҳолда) эътиборга олиниши лозим. Одатда ЧАҚУ дан юкламаларни улаш навбати АЧЮ учун қабул қилинганга нисбатан тескири бўлиши керак.
3.3.82. Юкламалари мувозанатлаштирилган электростанция ёки генераторларни, ўз эҳтиёжи учун генераторларни қуйидаги ҳолларда ажратилади:
-Электростанцияларни ўз эҳтиёжларини ишда сақлаб қолиш учун;
-Частота пасайишини чегараловчи ускуналарини 3.3.79. ва 3.3.81 лар бўйича самарадорлиги етарли бўлмаса ёки инкор этган тақдирда электростанцияларни тўлиқ сўнишини (ўчишини) олдини олиш учун;
-Ўта маъсул истъмолчиларни таъминотини таъминлаш учун;
-Агар техник ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлса қўшимча юксизлантиргич ўрнига.
3.3.83. Қўшимча юксизлантириш қўлланилиши лозим бўлганда узиб қўйиладиганлар (АЧЮ да) уланадиганлар (ЧАҚУ да) ҳажми, вақт, частота бошқа назорат қилинадиган параметрлари бўйича давомийлиги, частота камайишини чегараловчи ускуналар учун ТЭҚ (ПТЭ) га ва бошқа деректив материаллар (кўрсатмалар) га мос ҳолда эксплуатация қилинаётганда аниқланади.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish