Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Автоматик қайта улаш (АҚУ)



Download 16 Mb.
bet158/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Автоматик қайта улаш (АҚУ)

3.3.2. Автоматик қайта улаш (АҚУ) ускуналари, реле химояси ускуналари туфайли узиб қўйилган истемолчиларни ёки системалараро ва система ичидаги узгичларни автоматик улаш йўли билан тезкор қайта тиклашда кўзда тутилган бўлиши керак.


Автоматик қайта улагичлар қуйидагиларда кўзда тутилиши лозим:

  1. Кучланиши 1 кВ ва ундан юқори бўлган барча турдаги ҳаво ва қўшма (кабель-ҳаво) линияларда. АҚУ ларни қўлламаслик хар бир алоҳида хол учун асосланган бўлиши керак. Кучланиши 35 кВ ва ундан паст бўлган кабел линияларда АҚУ ни қўлланиши очиқ ёй ҳосил бўлиши билан юқори даражада шикастланиш эхтимоли бўлган тақдирда (масалан, бир нечта оралиқ йиғмалар бўлганда, битта линия орқали бир нечта нимстанциялар таъминланганда), ҳимояни танловчанлик тасири тўғирлаш мақсадида қўллаш тавсия этилади.

Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган кабел линияларда АҚУ ни қўллаш масаласи лойиҳалаш жараёнида хар бир алоҳида хол учун кўриб чиқилиши лозим;

  1. Электростанция ва нимстанцияларни шиналарини (3.2.24. ва. 3.3.25. га қаранг).

  2. Трансформаторларини (3..3.26. га қаранг).

  3. Бошқа двигателларни ўз – ўзидан ишга тушишини таъминлаш учун узиб қўйиладиган мухим двигателларда (3.3.38. га қаранг).

1-3 бандлардаги АҚУ ларни амалга ошириш учун айланиб ўтувчи (айланма), шиналарни уловчи ва секцияларда узгичларда ҳам АҚУ лар кўзда тутилган бўлиши керак.
Аппаратларни иқтисод қилиш мақсадида линияларда гуруҳли АҚУ ларни, биринчи навбатда кабель линяларда, 6-10 кВ ли бошқа бирикмаларда қўллашга рухсат этилади.
Бундай ҳолларда гуруҳли АҚУ ларнинг камчиликлари эътиборга олиниш лозим бўлади, масалан, бирор бир бирикмани (қўшилишни) узгични узиб қўйганда бошқа бир бирикмани қўшилмани узгични узиб қўйиши АҚУ ускунасини бошланғич (аввалги) ҳолатига қайтгунча рўй беради.
3.3.3. АКУ ускуналари шундай бажарилган бўлиши керакки, улар қуйидаги ҳолларда таъсир этмасликлари керак:

  1. Узгичларни узилиши ходимлар томонидан масофадан ёки телебошқариш ёрдамида бажарилганда;

  2. Ходимлар томонидан масофа ёки телебошқариш ёрдамида релели ҳимоя авутоматик ўчирилганда (узилганда);

  3. Аварияга қарши автоматика ускуналари трансформаторлар, айланаётган машиналар ички шикастланиши туфайли ҳамда узгичлар бошқа холларида ҳимоя узгичларини узиб қўйганда АҚУ ни таъсир этишига йўл қўйиш мумкин бўлмаганда, АЧР (АПВ) таъсиридан кейинги АҚУ 3.3.81. бўйича бажарилиши керак.

АҚУ ускуналари шундай бажарилган бўлиши керакки, ускунанинг схемасида хар қандай носозлик бўлганда ҳам ҚТда кўп марталик қайта уланишлар бўлмаслиги лозим.
АҚУ ускунаси кўп марталик автоматик қайта уланадиган қилиб бажарилиши керак.
4. АҚУ қўлланилган тақдирда, одатда муваффақиятсиз АҚУ бўлган холларда реле ҳимоясини тезкор аммао қилиши кўзда тутилган бўлиши керак.
Муваффақиятсиз АҚУ дан кейинги реле ҳимояси узгич улангандан кейинги тезкор қурилмалар ёрдамида бажарилган бўлиб одатда бошқа сабаблар билан ҳам узгич узганда хам (бошқариш калитидан, телебошқарув ёки ЗАУ ускунаси) қўлланилиши лозим. Ҳимоя тезлаштирилганда узгич улангандан сўнг узгични фазаларини бир вақтда уланмаслиги туфайли токларни сакраб ўзгаришидан узгични узиб қўйишига қарши чора-тадбирлар кўрилиши керак.
Агар линия бошқа ўчиргич орқали уланган бўлса ўчиргич улангандан сўнг ҳимояни тезлаштириш шарт эмас (линияда симметрик кучланиш бўлганда).
Ўзгарувчан токда бажарилган тезкор ҳимояда, агар ҳимоялар кўп мураккаблаштиришни талаб қилса ва ўрнатилган жой якинидаги металл ҚТда уларни ишлаш вақтиса 1,5 с. дан ошмаса 35 кВ ва ундан паст кучланишли линияларда АҚУ дан кейинги химояни тезлаштирилмасликка рухсат этилади.
Уч фазали АҚУ (УАҚУ) ускуналарини бажариш аввалдан берилган тезкор буйруқ билан ўчиргич холати орасида номутаносиблик бўлган тақдирдагина амалга оширилиши мумкинк; АҚУ ускуналарини химоядан ишга туширишга хам рухсат этилади.
Одатда УАУБир каррали ёки уч каррали УАҚУ ускуналаридан хам фойдаланиш мумкин (агар узгични иш шароити шунга йўл қўйса). Икки каррали УАҚУ ускуналарини хаво линияларига, айниқса бир томонлама таъминланувчи якка линияларга тадбиқ этиш (қўллаш) тавсия этилади. 35 кВ ва ундан паст бўлган линияларда икки каррали УАҚУ ускуналарини биринчи навбатда тармоқ бўйича захирага эга бўлмаган линияларда қўллаш тавсия этилади.
Нейтрали изоляцияланган ёки компенсацияланган тармоқларда одатда АҚУ ни биринчи циклидан сўнгги заминланишдан кейинги иккинчи цикли блокировка қилиниши лозим (масалан нолинчи кетма-кетликдаги кучланиш бўлган тақдирда). Иккинчи циклдаги УАҚУ ни сақланиб туриш вақти 15-20 с дан кам бўлмаслиги керак.
Электр узатиш нормал иш холатиди тезкор тиклаш учун УАҚУ ускунасини сақланиб (уланиб) туриш вақтини (айниқса, бир томонлама таъминланувчи линиялардаги икки каррали АҚУ ни биринчи цикли учун) шикастланган жойлардаги ёйни сўниш вақти ва муҳитни депоизоциялаш вақтини хисобга олган холда, хамда узгични ва уни юритмасини қайта улашга тайёр бўлиш вақтини хисобга олган холда танлаш лозим.
Икки томонлама таъминланувчи тармоқ УАҚУ ускуналарини сақлаб туриш (ушлаб туриш) вақти тармоқни (линияни) икки учларидаги шикастланишларни бир вақтни ўзида узилмаслигини эътиборга олиб танланиши лозим:
Бунда масофадан заҳираланиш учун мўлжалланган химояни таъсир вақти хисобга олинмаслиги лозим. Юқори частотали ҳимояни ишлаб кетиши сабабли линия учларидаги узгичларни бир вақтнинг ўзида ўчира олмаслигини эътиборга олмаса бўлади.
Бир марта таъсир этувчи УАҚУ ни самарадорлигини кўтариш мақсадида уни сақлаб (ушлаб) туриш вақтини оширишга рухсат этилади (имконияти борича истеъмолчиларни ишлашини ҳисобга олган холда).
Бир томонлама таъминланувчи 110 кВ ва ундан юқори кучланишли якка линияларда, агар мувоффақиятсиз УАҚУ бўлган тақдирда узоқ муддатли икки фазали ишлаш мумкин бўлганда, таъминланувчи учи томонида (бошида) икки каррали УАҚУ кўзда тутилиши керак. Линияни икки фаза билан ишлашини жойида ёки телебошқарув ёрдамида жамоа амалга ошириши мумкин.
Муваффақиятсиз АКУ дан кейин линияни икки фаза билан ишлашга ўтказиш учун линияни таъминловчи хамда қабул қилувчи учларидаги ажратгичлар ва узгичлар билан айрим фазалар билан ишлаш кўзда тутилиши лозим. Линияни икки фазали узоқ муддатли ишлашга ўтказиш учун лозим бўлганда линияни тўлиқ бўлмаган фаза режимида ишлаши туфайли алоқа линиялардаги бузилишларни олдини олиш чораларини кўриб қўйиш зарур. Шу мақсада фазалари тўлиқ бўлмаган режимда ишлаётган линия бўйлаб узатилаётган қуввати чегараланишига рухсат этилади (агарда истеъмолчини иш шароити бўйича мумкин бўлса).
Айрим холларда фазалари тўлиқ бўлмаган режим вақтида махсус асос бўлган тақдирдагина линияни ишлашида танаффус бўлишига йўл қўйилади.
Узиб қўйилиши, генерацияловчи манбалар орасидаги электрик алоқани бузилишига сабаб бўладиган линияларда, масалан бир томонлама таъминланувчи параллел линияларда синхронизмни текширмасдан туриб УАҚУ қурилмасини ўрнатиш лозим.
Икки томонлама таъминланувчи якка линияларда (шунтловчи алоқа бўлмаганда) уч фазали АҚУ ни қуйидагиларидан бири (ёки уларни комбинациялари) кўзда тутилиши лозим.
а) тезкор (тез ишловчи) УАҚУ (ТАҚУ)
б) носинхрон УАҚУ (НАҚУ)
в) синхронизмни ушловчи (белгиловчи) УАҚУ (УАҚУ СУ)
Бундан ташқари агарда узгичлар айрим фазалар бўйича бошқариладиган жиҳозлар билан таъминланган бўлса хамда БАҚУ циклида энерготизимни айрим қисмларини параллел ишлашини барқарорлиги бузилмаган тақдирда бир фазали АҚУ (БАҚУ) ни УАҚУ ни турли кўринишлари билан биргаликда кўзда тутилиши мумкин.
АҚУ ни турли (кўринишини) системасини (тизимни) ва ускуналарини ишлаши аниқ шароитларидан келиб чиққан холда 3.3.11 – 3.3.15. ларни кўрсатмалари асосида танланади.
Линияларда 3.3.10. бўйича бирлаштирилаётган (уланаётган) симтемаларидаги ЭЮК векторлари орасидаги бурчак айтарлик фарқи бўлмаса автоматик қайта улаш учун тезкор АҚУ, ёки БАҚУ ни (икки томонлама энг қисқа ушлаб туриш вақтили улашларда) кўзда тутиш тавсия этилади. Агар улангандан кейин системани параллель синхрон ишлаши сақланиб қолса ва синхрон генераторларини ва компенсатогрларни максимал электромагнит моменти (керакли захирани хисобга олган холда), электр машиналарни чиқиш қисмларида уч фазали ҚТ ларда хосил бўладиган электромагнит моментидан кичик бўлган тақдирда ,хамда БАҚУ га имкон берадиган узгичлар бўлган тақдирда БАҚУ қўлланилиши мумкин. БАҚУ вақтида бурчак фарқи энг катта бўлганда электромагнит моментни максимал (энг катта) қийматига бахо бериш лозим бўлади. Линияни барча қисмини қамраб олувчи тезкор ҳимоя ишлаган тақдирдагина БАҚУ ни ишга тушириш лозим бўлади. БАҚУ захира ҳимояси ишлаб кетганда блокировка қилиниши, УРОВ ишлаганда эса тўхташи ёки блокировкаланиши керак.
Муваффақиятсиз БАҚУ бўлганда кейин энергосистемани (энерготизимни) безарарлигини сақлаб қолиши учун, аварияга қарши автоматикага кўп марта таъсир кўрсатиш лозим бўлса, БАҚУ ни қўллаш тавсия этилмайди.
Носинхрон АҚУ (НАҚУ) 3.310. бўйича (асосан 110 – 220 кВ) линияларда қўлланилиши мумкин, агар:
а) синхрон генераторлар ва компенсаторларини носинхрон уланиш туфайли хосил бўладиган максимал электромагнит момнти (керакли захирани хисобга олганда) машинани қисмларидаги уч фазали ҚТ туфайли пайдо бўладиган электромагнит моментидан кичик бўлса, бундай холда НАҚУ ни амалий бахолаш мезони қилиб уланиш бурчаги 180 бўлгандаги статор токини даврий ташкил этувчиларини хисобий бошланғич қиймати қабул қилинади;
б) уланиш бурчаги 180 да чексиз қувватли шинадан таъминланаётган трансформатор (автотрансформатор орқали ўтаётган токни максимал (энг юқори) қиймати, қисқа туташув токидан кичик бўлгандак;
в) АҚУ дан кейин тезкор ресинхронизация таъминланган бўлса; носинхрон автоматик қайта улаш натижасида агар узоқ муддатли асинхрон юриш (айланиш) эҳтимоли бўлса, уни олдини олиш ёки бартараф қилиш учун махсус тадбирлар қулланиши лозим.
Ушбу шартлар бажарилган тақдирда НАҚУ ни параллел линияларини таъмирлашда ҳам қўллашга рухсат этилади.
НАҚУ нинг бажарилишида химояни хаддан ортиқ ишлашини олдини олиш чоралари кўрилиши лозим. Шу мақсадда, хусусан, НАҚУ да узгичларни улаш маълум кетма-кетликда амалга ошириш тавсия этилади, масалан линиянинг бир томонида кучланиш борлигини текшириш билан қарама-қарши томонида муваффақиятли УАҚУ дан кейин.
Синхронизмни сеза оладиган АҚУ 3.3.10. бўйича сезиларли (тахминан 4% гача) сирпанишда хамда йўл қўйилиши мумкин бўлган бурчакли бўлган линияларда қўлланиши мумкин. АҚУ лар қуйидагича бажарилган бўлиши мумкин. Биринчи бўлиб уланадиган линияни охирги учларида, линияда кучланиш борлигини назорат қилинмаган холда (ТАҚУ БК) ёки кучланиш борлигини назорат қилган холда тезкор УАҚУ (амал қилиш худуди бутун линия бўлган, тезкор ҳимоя ишлаб кетишини белгиловчи), линияни бошқа томонида эса синхронизмни сезувчи (сеза оладиган) тезкор АҚУ (ТАҚУ) ўтказилиши мувмкин. Кейингисини, аввалгисини учида ўтказилиш муваффақиятли бўлган тақдирдагина (яъни бундай холат, линияда кучланиш борлигини назорат қилгандагина билиш мумкин) ўтказилиши мумкин.
Синхронизмни сезиш учун доимий илгарилаб кетиш бурчакли синхронизмлар асосида яратилган ускунадан фойдаланиш мумкин.
АҚУ ускуналари шундай бажарилган бўлиши керакки, бунда линиялар охирида узгичларни улаш кетма-кетлик имконияти бўлиши керак.
3.3.13. СС АҚУ (синхронизмни сезувчи АҚУ) ускуналарни бажаришда частоталар орасидаги фарқ имконияти борича катта бўлганда таъсир этишини таъминлайдиган қилиб бажарилишига интилиш лозим. СС АҚУ ни қўллашда бурчакни максимал мумкин бўлган қиймати 3.3.12. да кўрсатилганини ҳисобга олган холда қабул қилиниши керак. Жамоа томонида линия уланаётганда СС АҚУ ни ишлатилиши тавсия этилади.
3.3.14. Кучланиш йўқлигини назорат қилувчи (КЙН) ҳамда кучланиш борлигини назорат қилувчи (КБН) кучланишлар трансформаторлари билан жиҳозланган (таъминланган ) линияларда линия (фаза) кучланишларини ҳамда тескари ва нолинчи кетма-кетликдаги кучланишларни сезувчи қисмларини (элементларини) ишлатиш тавсия этилади. Айрим ҳолларда, масалан шунтловчи реакторлари бўлмаган линияларда нолинчи кетма-кетликдаги кучланишдан фойдаланилмаса ҳам бўлади.
3.3.15. Бир фазали автоматик қайта улагичлар фақат (БАҚУ) ерга (заминга) қисқа туташув токлари катта бўлган тармоқларда қўлланилади. Линияларни узоқ муддатли тўлиқ бўлмаган фазали режимга (ҳолатга) ўтказмайдиган БАҚУ ни фазалари барқарор шикастланганда қуйидаги ҳолларда қўллаш лозим:
а) тизимлараро ёки тизимлар ичидаги кучли юкланган якка электр узатиш тармоқларида;
б) кучли юкланган (ўта юкланган) тизимлараро кучланиши 220 кВ ва ундан юқори бўлган икки ва ундан ортиқ айланиб ўтиш алоқаси эга бўлган ва улардан биринчи узиб қўйилиши энерго тизимни динамик барқарорлигини бузилишига олиб келиши мумкин бўлган тармоқларда;
в) системалараро ва система ичидаги турли кучланиш синфига эга бўлган линияларда, агар юқори кучланишли линияда уч фазали узилиши паст кучланишли линияда ўта юкланишларга системани барқарорлигини бузилиши бўлган бўладигин линияларда;
г) маҳаллий юкламаси катта бўлмаган йирик блокли электростанциялар системасини боғловчи линияларда;
д) УАҚУ ни бажарилиши кучланишини пасайиб кетилиши туфайли юкламани сезиларли камайиб кетиши билан боғлиқ бўлган электр узатиш линияларида.
БАҚУ ускунаси шундай бажарилган бўлиши керакки, агар у ишдан чиқса ёки кучланиш йўқолганда линиянинг ҳимоясини ускунадан ташқари учта фазани узиб (ўчириб) қўйишга автоматик равишда ўтказилиш имконияти бўлиши керак.
Ерга қисқа туташувда (ҚТ) шикастланган фазани аниқлаш танловчи (аниқловчи) ускуналар ёрдамида амалга оширилган бўлиб, улар тезкор жамоа томонидан линияни бир томонлама улашда ҳамда УАҚУ, ТАҚУ да бир фазали линя АҚУ ни қўшимча тезкор ҳимояси бўлиб ҳам ишлатилиши мумкин бўлиши керак.
Бир фазали АҚУ ни сабр вақти айни сўниш вақти ва ҚТ жойидаги фазалари тўлиқ бўлмаган ҳолатда линияларни охирида ҳимояни бир вақтда ишламаслигини ҳисобга олиб, ҳамда сезгир органлари каскад усулида амал қилишини ҳисобга олиб мухитни деионизация вақтига нисбатан созланиши керак.
3.3.16. Линияларда 3.3.15. бўйича БАҚУ уч фазали АҚУ (УАҚУ) ни турли кўринишлари билан биргаликда қўлланиши керак. Бундай ҳолларда БАҚУ ни барча ҳолларида ёки БАҚУ муваффақиятсиз бўлганда УАҚУ ни таъқиқлаб қўйиш имконияти бўлиши керак.
Ҳар бир аниқ шароитдан келиб чиққан ҳолда муваққиятсиз БАҚУ дан кейин УАҚУ ни амалга оширишга рухсат этилади. Бундай ҳолларда УАҚУ ни таъсирини (амал қилиши) аввал линияни бир учида (охирида) кучланиш йўқлигини назорат қилиш ва сабр вақтини ошириш билан амалга оширилиши керак.
3.3.17. Қуввати катта бўлмаган электростанцияларни система (тизим) билан бирлаштирувчи икки томонлама таъминланувчи якка линияларда гидроэлектростанциялар учун автоматик синхронизацияловчи ҳамда гидро ва иссиқлик электростанциялар учун тақсимлаш қурилмалари билан биргаликда УАҚУ қўлланиши мумкин.
3.3.18. Бир нечта айланиб ўтиш алоқалари бўлган, икки томонлама таъминланувчи линияларда қуйидаги ҳолларда қўлланилиши керак:

  1. иккита алоқа, ҳамда учта алоқа бўлганда, агар ушбу алоқалардан иккитаси (масалан икки занжирни линия) бир вақтнинг ўзида узоқ муддатли узилиб қолиш эҳтимоли бўлганда;

носинхрон АҚУ да (асосан 110-220 кВ лиинялар учун ҳамда 3.3.12. да кўрсатилаг шартларга риоя қилинган тақдирда аммо барчи алоқалар узилган ҳол учун).
Синхронизмни текшириш билан бўладиган АҚУ (3.3.12. да кўрсатилаган асбоблар туфайли носинхрон АҚУ ни бажариш имконияти бўлмаганда, аммо барча алоқалар узилган ҳол учун.
Маъсулиятли линяилар учун иккита алақа бўлганда ҳамда учта алоқа бўлганда, улардан иккитаси икки занжирли бўлса 3.3.12. да кўрсатилагн сабаблар бўйича носинхрон АҚУ (НАҚУ) ни қўллаш имконияти бўлмаган тақдирда бир фазали АҚУ, тезкор АҚУ ёки синхронизацияни сезувчи АҚУ ускуналарини қўллашга рухсат этилади (3.3.11., 3.3.13., 3.3.15. га қаранг). Бундай ҳолларда бир фазали АҚУ ва тезкор АҚУ ускуналари синхронизмни текшириш АҚУ ускуналари билан тўлдирилган бўлиши керак;

  1. Тўртта ва ундан ортиқ алоқа бўлган тақдирда, ҳамда учта алоқа бўлиб, ушбу алоқалардан иккитасини узоқ муддатга узилиб қолиш эҳтимоли кам бўлса – синхронизацияни текширмайдиган АҚУ.

3.3.19. Синхронизмни текшириш билан АҚУ усукуналари линияни бир томонида линияда кучланишни йўқлигини ҳамда синхронизмни мавжудлигини назорат қилиб ўрнатилган бўлиши, линияни иккинчи томонида эса фақат синхронизмни мавжудлигини назорати билан ўрнатилган бўлиши лозим. Синхронизм мавжудлигин текширадиган АҚУ схемалари, АҚУ да узгичларни уланиш кетма-кетилиги ўзгартириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, линияни икки томонида бир хил бўлиши керак.
Синхронизмни текширувчи АҚУ ускуналарини, уланаётган системаларни синхронизмни жамоа линияга улаётган пайтда ишлатилиши тавсия этилади.
3.3.20. Бир неча хил кўринишдаги АҚУ ларни биргаликда қўлланилишига рухсат этилади, масалан тезкор АҚУ ва синхронизмни текшириш билан УАҚУ ни, АҚУ ни турли кўринишдаги ускуналардан фойдаланишга рухсат этилади, масалан назорат қилмайдиган тезкор АҚУ ни линияни бир томонида (3.3.13. га қаранг) ва кучланишни ҳамда синхронизмни назорат қилувчи уч фазали АҚУ линияни иккинчи томонида.
3.3.21. Уч фазали АҚУ ни ҳамда тезкор носелектив ҳимояни уни носелективлигини тўғирлашда биргаликда ишлатилишга рухсат этилади. Кетма-кет уланган линиялардан ташкил топган тармоқларда , улар учун тезкор носелектив ҳимоя қўлланилган тақдирда , уларга таъсирини созлаш (тўғрилаш) учун навбатма-навбат АҚУ қўллаш тавсия этилади, бундан ташқари АҚУ га қадар ҳимояни тезлаштирувчи ёки манба йўналишига таъсири каррали ошиб борувчи (учтадан ортиқ бўлмаган) АҚУ ускуналари қўлланилиши мумкин.
3.3.22. Линияда бир каррали уч фазали АҚУ қўлланилганда, таъминловчи трансформаторларни юқори кучланиш томонида қисқа туташтиргич ва ажратгичлар ўрнатилади, бунда ажратгични токсиз пауза (танаффус) вақтида ажратиб қўйиш учун АҚУ ускуналарини таъсир вақти қисқа туташтиргич ва ажратгични умумий уланиш вақтига нисбатан ўрнатилган бўлиши керак. Икки каррали таъсир этувчи уч фазали АҚУ қўлланилганда (3.3.6 га қаранг) ажратгични ажратиши АҚУ иккинчи циклини (танаффусни) токсиз паузасида кўзда тутилган бўлса, биринчи циклда кўрсатиб ўтилган шарт бўйича АҚУни таъсир вақти ошмаслиги керак.
Узгичлар ўрнига ажратгичлар ўрнатилган линиялар учун АҚУ биринчи циклида муваффақиятсиз бўлган холларда ажратгичлар АҚУ иккинчи циклини токсиз паузасида амалга оширилиши керак.
3.3.23. Агар АҚУ нинг таъсири натижасида синхрон компенсаторларни ёки синхрон электродвигателларни носинхрон уланиш эҳтимоли бўлиб, бу эса улар учун ҳавфли бўлса, ҳамда ушбу машиналар ёрдамида шикастланган жойларни таъминлашни олдини олиш учун, электр энергия билан таъминлаш узилиб қолганда синхрон машиналарни автоматик тарзда узиб қўйишни кўзда тутилиши ёки уларни майдонни автоматик сўндиришни асинхрон ҳолатига ёки муваффақиятли АҚУдан кейин кучланиш тиклангандан сўнгра ресинхронизациялаш лозим.
Синхрон компенсаторли ёки синхрон электродвигателли нимстанциялар учун АҚУни таъсирида частотали автоматик ростлаш (АЧР) ни ортиқча ишлаб кетишини олдини олувчи тадбирлар қўлланиши керак.
3.3.24. АҚУ ўтказиш мумкин бўлган шина ва узгичларини махсус ҳимояси бўлган электростанция ва нимстанцияларнинг АҚУси қуйидаги икки вариантларнинг бири бўйича бажарилиши керак:

  1. автоматик синаб кўриш (таъминловчи элементларининг бирини шинасини АҚУ узгичи орқали кучланиш остига қўйиш);

  2. схемани автоматик равишда йиғиш билан: бунда АҚУ ускунасини таъминловчи элементларидан бири уланади (масалан линия, трансформатор), ушбу элемент муваффақиятли улангандан сўнг кейингилари уланади, шундай қилиб тўлиқ автоматик равишда қолган элементларни ҳам улаб, шикастланишдан олдинги ҳолат тикланиши мумкин. Шиналарни АҚУни бундай вариантини доимий навбатчи жамоаси бўлмаган нимстанциялар учун биринчи навбатда қўллаш тавсия этилади.

Шиналарни АҚУда носинхрон уланишни олдини олиш тадбирлари (агар бундай уланишга йўл қўйиш мумкин бўлмаса) кўриб қўйилиши керак.
Муваффақиятсиз АҚУ бўлган ҳолларда шиналарни ҳимоясини сезгирлигини етарли даражада бўлиши таъминланиши керак.
3.3.25. Трансформаторлари алоҳида ишлайдиган икки трансформаторли пасайтирувчи нимстанцияларда ўрта ва паст кучланишли шиналарни ЗАУ (захирани автоматик улаш) ускуналари билан биргаликда АҚУ ускуналарини кўзда тутилган бўлиши керак;
трансформаторларни ички шикастланишида ЗАУ амал қилади; қолган шикастланишларда эса – АҚУ (3.2.4 га қаранг).
Икки трансформаторли нимстанциялар учун нормал ҳолатда берилган кучланишли шиналарда трансформаторларни параллел ишлаши кўзда тутилган бўлса, АҚУ ускунасига қўшимча қилиб трансформаторлардан бири захирага чиқарилганда ЗАУ ускунасини ўрнатишга рухсат этилади.
3.3.26. Энерготизим нимстанцияларидаги қуввати 1 МВАдан юқори бўлган таъминланувчи томонида узгич ва максимал токли ҳимояга эга бўлган, ҳамда трансформаторни узиб қўйилиши истеъмолчиларни электрускуналарини токсизланишига сабаб бўладиган барча якка (алоҳида) пасайтирувчи трансформаторлар АҚУ ускуналари билан жиҳозланган бўлиши керак. Айрим ҳолларда ички шикастланишлар туфайли узилиш бўлганда ҳам АҚУни таъсир этилишига йўл қўйилади.
3.3.27. Элементларда икки ва ундан ортиқ узгичлари бўлганда, биринчи узгич билан уланган муваффақиятсиз АҚУда, ушбу элементни қолган элементлар АҚУси таъқиқланган бўлиши керак.
3.3.28. Агар нимстанция ёки электростанцияларда электромагнит юритгичли узгич бўлса, агар АҚУ ускунасидан бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ узгичлар уланадиган бўлса, аккумулятор батареясини улашда кучланишини етарли қийматда бўлишини таъминлаш учун ва электромагнит занжирини уловчи кабелларни кўндаланг кесим юзасини камайтириш учун , одатда АҚУ шундай бажарилган бўлиши керакки, бунда бир вақтнинг ўзида бир нечта узгичларни уланиб қолишидан холи бўлиш керак (масалан, бирикмаларидаги АҚУнинг сабр вақтини турлича қилиб).
Айрим ҳолларда (кўпинча кучланиш 110 кВ бўлганда ва жиҳозланган АҚУда бирикмалар сони кўп бўлганда) иккита узгични АҚУдан бир вақтда уланишига йўл қўйилади.
3.3.29. АҚУ ускунасини ишлаши, ишлаб кетишини кўрсатувчи релега ўрнатилган кўрсатувчи реле ёрдамида, ишлаб кетишини хисоблагичлар ёрдамида ёки бошқа шу каби ускуналар ёрдамида белгиланиб борилиши керак.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish