Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

 
Кучланиши 35 кВ
 
ажраткичлар ва бўлгичларда, энерготизимнинг электр қурилмаларида эса кучланиш классидан қатъий назар амалга 
оширилади. Контакт юзаси мойсизлантирилганда тортиб чиқариш зўриқиши ишлаб чиқарган завод томонидан берилган 
қийматларга, агар улар бўлмаса 1.8.21-жадвалдаги (мазкур Қоидаларга 4-илова) қийматларга мос келиши керак. 
Кучланиши 35-220 кВ номинал токлари 630-2000 А бўлган ташқарига ўрнатиладиган ажратгичлар учун 1.8.21-жадвалда 
келтирилган меъёрлардан ташқари, ишлаб чиқарган завод томонидан жуфт ламелларга тортувчи кучнинг умумий меъёри 
78,5-98 Н (8-10 кгс) белгиланган.
5. Ишлашини текшириш

Қўлда бошқариладиган аппаратларни текшириш 10-15 маротаба улаш ва ўчириш 
операцияларни бажариш йўли билан амалга оширилади. Масофадан бошқариладиган аппаратларни текшириш, улаш ва 
ўчириш электромагнитлари (электродвигателлари) қисқичларида бошқарувнинг номинал кучланишида 25 маротаба улаш ва 
ўчириш циклини ва номинал кучланишни 80% гача камайтирилган қийматида 5-10 маротаба улаш ва ўчириш циклини 
бажариш йўли билан амалга оширилади 
6. Вақт тавсифларини аниқлаш.
 
Қисқа туташтиргичларда улаш вақтида ва бўлгичларда ўчириш вақтида амалга 
оширилади. Ўлчанган қийматлар ишлаб чиқарган завод томонидан берилган қийматларга, улар мавжуд бўлмаганда эса 
1.8.22-жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) келтирилган қийматларга мос келиши керак. 
Ички ва ташқи ўрнатиладиган комплект тақсимловчи қурилмалар (КТҚ ВА ТКТҚ) 
1.8.24. Комплект тақсимлаш қурилмалар ўрнатиладиган жойида монтаж қилингандан сўнг Қоидаларнинг мазкур 
бандида кўрсатилган ҳажмда синовдан ўтказиладилар. 
КТҚ элементлари: мойли учиргичлар, ўлчов трансформаторлари, юклама учиргичлари, вентилли разрядлагичлар, 
сақлагичлар, ажраткичлар, куч трансформаторлари ва трансформатор мойлари учун синов меъёрлари мазкур бобнинг 
тегишли параграфларида келтирилган. 
1. Изоляция қаршилигини ўлчаш: 
а) бирламчи занжирларни. 2,5 кВ кучланишли мегаомметр ёрдамида амалга оширилади. 
Бирламчи занжирлари тўлиқ йиғилган, синов натижаларига таъсир этувчи деталлари ва узеллари ўрнатилган КТҚ 
изоляциясининг қаршилиги 1000 МОм дан кичик бўлмаслиги керак. 


53 
Синовларнинг қониқарсиз натижаларида қаршиликни ўлчаш ҳар бир элемент учун алоҳида бажарилади, бунда ҳар бир 
элементнинг изоляция қаршилиги 1000 МОм дан кичик бўлмаслиги керак; 
б) иккиламчи занжирларни. 0,5—1,0 кВ кучланишли мегаомметр ёрдамида амалга оширилади. Иккиламчи занжирдаги 
ҳар бир уланма изоляциясининг қаршилиги, уланган барча аппаратлар (реле, асбоблар, ток ва кучланиш 
трансформаторларининг иккиламчи чулғамлари ва ш.к.) билан 1 МОм дан кичик бўлмаслиги керак. 
2. Саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш: 
а) КТҚ ва ТКТҚ ячейкаларининг бирламчи занжирлари изоляциясини. Тўлиқ монтаж қилинган, аравачалари ичкарига 
киритилиб ишчи ҳолатга келтирилган ва эшиклари ёпиқ ҳолатда бўлган КТҚ ва ТКТҚ лар ячейкаларини синов кучланиши 
1.8.23-жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) келтирилган. 
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги: сопол изоляцияли ячейкалар учун — 1 дақиқа; қаттиқ 
органик материалдан қилинган изоляцияли ячейкалар учун — 5 дақиқа; 
б) иккиламчи занжирлар изоляциясини. 1000 В кучланишда амалга оширилади. Меъёрланган синов кучланишини бериб 
туриш давомийлиги — 1 дақиқа.

3. Ўзгармас токга қаршилигини ўлчаш

Ажраладиган ва болтли бирикмаларнинг ўзгармас токга қаршиликлари 1.8.24-
жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) келтирилган қийматлардан катта бўлмаслиги керак. 
4. Механик синашлар.
 
Ишлаб чиқарган завод йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилади. Механик синовдан 
ўтказишга қуйидагилар киради: 
а) қўзғалувчи элементларни ғилдираб кириши ва чикишида ажралувчи контактларни ўзаро бирикиши, шунингдек 
пардачалар, чеклагичлар, фиксаторлар ва шу кабиларни ишлаши
б) бирламчи занжир ажралувчи контактларидаги контактнинг босилишини ўлчаш; 
в) ерга уловчи ажратгич контактларининг ҳолатини ва ишлашини текшириш. 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish