Токни чекловчи қуруқ реакторлар
1.8.27. Токни чекловчи қуруқ реакторлар Қоидаларнинг мазкур бандида кўрсатилган ҳажмда синовдан ўтказилишлари
керак.
1. Чулғамларнинг махкамловчи болтларга нисбатан изоляция қаршилигини ўлчаш.
1–2,5 кВ кучланишдаги мегаомметр амалга оширилади. Изоляция қаршилиги 0,5 МОм дан кичик бўлмаслиги керак.
2. Реакторларнинг чиннили таянч изоляциясини саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш
.
Тўлиқ йиғилган
реакторнинг таянч изоляциясини синаш кучланиши 1.8.26-жадвалга (мазкур Қоидаларга 4-илова) мувофиқ белгиланади.
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги – 1 дақиқа.
Қуруқ реакторларнинг таянч изоляциясини саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синашни ячейка шинасининг
изоляторларини синаш билан биргаликда амалга ошириш мумкин.
Саноат мақсадлари учун статик ўзгартиргичлар
1.8.28. Комплект статик ўзгартиргичлар Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда синовдан ўтказиладилар:
ионли нореверсив — 1—8,10,11-кичик бандлар бўйича; ионли реверсив — 1—11-кичик бандлар бўйича; ярим ўтказгичли
бошқарилувчи нореверсив — 1—4, 6—8, 10, 11 – кичик бандлар бўйича; ярим ўтказгичли бошқарилувчи реверсив — 1—4,
6—11- кичик бандлар бўйича; ярим ўтказгичли бошқарилмайдиган — 1—4, 7, 10, 11 – кичик бандлар бўйича.
Қоидаларнинг мазкур банди синхрон генераторлар ва компенсаторларнинг тиристорли қўзғатгичларига қўлланилмайди.
1. Ўзгартиргич элементлари ва занжирларининг изоляция қаршилигини ўлчаш
.
Ишлаб чиқарган завод йўриқномасига
мувофиқ амалга оширилиши лозим.
2. Саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш:
а) ионли ўзгартиргичлар ва ўзгартирувчи трансформаторлар узеллари ва занжирларининг изоляцияси саноат
частотасидаги синаш кучланишига 1 дақ давомида бардош бериб туриши лозим. Синаш кучланишининг қиймати 1.8.27-
жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) келтирилган, бу ерда
U
d
—
ўзгартирувчи агрегатнинг салт ишлаш кучланиши.
Катод ва вентилнинг корпуси орасидаги синаш кучланиши, изоляцияланган катодли ўзгартиргичларга тегишли.
Ўзгартиргичларнинг қарама–қарши–параллел схемалари учун ва вентиллари ҳар бир фазада кетма-кет уланган
ўзгартиргичлар ва электр юритма учун вентилларнинг катодлари ва корпуслари, шунингдек катодлар билан боғлиқ
занжирлар 2,25
U
d
+ 3500 кучланиш билан синовдан ўтказилишлари лозим.
б) ярим ўтказгичли ўзгартиргичнинг занжирлари ва узеллари изоляцияси (куч занжирлари – корпус ва куч занжирлари -
ўз эҳтиёжлар занжирлари) 1,8 кВ га тенг ёки ишлаб чиқарган завод томонидан кўрсатилган саноат частотасидаги синов
кучланишига 1 дақиқа давомида бардош бериб туриши керак.
Ўзгарувчан ва тўғриланган кучланишларнинг куч занжирлари синаш вақтида ўзаро электр боғланган бўлишлари лозим.
3.Ўзгартиргичнинг барча кўринишдаги химояларини текшириш. Ҳимояларнинг ишлаб кетиш чегаралари лойиҳада
ҳисобланган миқдорларга мос келиши керак.
4. Ўзгартириш трансформаторини ва реакторларни синаш. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.16-бандига мувофиқ амалга
оширилади.
5. Ўт олдиришни текшириш. Ўт олиш
Do'stlaringiz bilan baham: |