Электр таъминоти ва электр тармоšлари


аниқ, ўт олиш тизимининг узоқ пульсациясисиз амалга ошиши керак.  6. Фазалаштиришни текшириш



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

 
аниқ, ўт олиш тизимининг узоқ пульсациясисиз амалга ошиши керак. 
6. Фазалаштиришни текшириш.
 
Бошқариш импульсининг фазаси ростлаш оралиғидаги анод кучланиши фазасига мос 
келиши керак. 
7. Совитиш тизимини текшириш.
 
Симобли ўзгартиргичнинг совитиш тизимига кириш ва чиқишдаги сув ҳароратининг 
фарқи ишлаб чиқарган завод томонидан берилган қийматларга мос келиши шарт. 
Ҳаво билан мажбурий совитиладиган ярим ўтказгичли ўзгартиргичларни совитаётган ҳавонинг тезлиги ишлаб чиқарган 
завод томонидан берилган қийматларга мос келиши шарт. 
8. Тўғриланган кучланишнинг ростлаш диапазонини текшириш

Ростлаш диапазони ишлаб чиқарган корхона томонидан 
берилган қийматларга мос келиши шарт, тўғриланган кучланиш қийматини ўзгариши бир текисда бўлиши керак. Ростлаш 
тавсифини олиш ўзгартиргич номиналнинг 0,1 дан кичик бўлмаган қувватга ишлаётганида амалга оширилади. Синашлар 
қўлланилаётган юклама тавсифлари, ўзгартиргич учун мўлжалланган юклама тавсифларига мос келиши керак. 
9. Статик тенглаштирувчи токни ўлчаш

Ўлчаш ростлашнинг барча диапазонида амалга оширилиши лозим. 
Тенглаштирувчи ток лойиҳада кўрсатилганидан катта бўлмаслиги шарт. 
10. Ўзгартиргич ишини юклама остида текшириш (ростланувчи ўзгартиргичлар учун барча ростлаш диапазонида).
 
Бунда токнинг фазалар ва вентиллар бўйича текис тақсимланишини текшириш амалга оширилади. Нотекис тақсимланиш, 
ўзгартиргичнинг қандайдир фазасини ёки вентилини ортиқча юкланишига олиб келмаслиги зарур. 
11. Ўзгартиргичларнинг параллел ишлашини текшириш

Параллел ишлаётган тўғриловчи агрегатларнинг 
параметрларига мувофиқ юкламанинг турғун тақсимланиши содир бўлиши лозим. 
 


55 
 
Қоғоз-мойли конденсаторлар 
1.8.29. Алоқа, қувват олиш, бўлувчи қоғоз-мойли конденсаторлар, бўйлама компенсацияловчи конденсаторлар ва 
қувват коэффициентини оширувчи конденсаторлар Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда синовдан 
ўтказиладилар: кучланиши 1000 В дан паст қувват коэффициентини оширувчи конденсаторлар — 1, 4, 5 кичик бандлар 
бўйича; 1000 В ва ундан юқори кучланишли қувват коэффициентини оширувчи конденсаторлар — 1, 2, 4, 5- кичик бандлар 
бўйича; алоқа, қувват олиш ва бўлувчи конденсаторлар – 1-4 кичик бандлар бўйича синовдан ўтказиладилар. 
1. Изоляция қаршилигини ўлчаш

2,5 кВ ли мегаомметр ёрдамида амалга оширилади. Чиқирмалар орасидаги ва 
конденсатор корпусига нисбатан изоляция қаршилиги ва 
R
60
/R
15
 
нисбат меъёрланмайди. 
2. Сиғимни ўлчаш.
 
15—35°С ҳароратда амалга оширилади. Ўлчанган сиғим, ўлчаш хатолигини ва 1.8.28-жадвалда 
(мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) кўрсатилган руҳсатларни ҳисобга олинган холда, паспорт қийматларига мос келиши керак. 
3. Диэлектрик йўқолишлар бурчаги тангенсини ўлчаш.
 
Алоқа конденсаторлари, қувват олиш конденсаторлари ва 
бўлувчи конденсаторларда амалга оширилади. Диэлектрик йўқолишлар бурчаги тангенсини ўлчанган қийматлари барча 
турдаги конденсаторлар учун 15—35°С ҳароратда 0,4% дан ортмаслиги керак. 
4. Юқори кучланиш билан синаш.
 
Қувват коэффициентини ошириш учун мўлжалланган конденсаторлар учун синов 
кучланиши 1.8.29–жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) кўрсатилган; алоқа конденсаторлари, қувват олиш 
конденсаторлари ва бўлувчи конденсаторлар учун—1.8.30-жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) ва бўйлама 
компенсацияловчи конденсаторлар учун—1.8.31 жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) келтирилган. Синов кучланишини 
бериб туриш давомийлиги — 1 дақиқа. 
Етарли қувватли ток манбаи бўлмаганида, саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синашни тўғриланган 
кучланишнинг 1.8.29—1.8.31-жадвалларда кўрсатилганга нисбатан иккиланган қиймати билан синашга алмаштириш 
мумкин.
Қувват коэффициентини ошириш учун мўлжалланган конденсаторлар (ёки бўйлама компенсацияловчи конденсаторлар) 
ва корпусга бириктирилган чиқармага эга бўлган конденсатор изоляциясини корпусга нисбатан саноат частотасидаги юқори 
кучланиши билан синаш амалга оширилмайди. 
5. Конденсатор батареясини уч маротаба қайта улаб синовдан ўтказиш

Номинал кучланишга улаб, ҳар бир фазадаги ток 
қийматини назорат қилган холда амалга оширилади. Турли фазалардаги токлар бир-бирларидан 5% дан ортиқ фарқ 
қилмаслиги керак. 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish