Трансформатор мойи
1.8.35. Трансформатор мойи ускуна монтаж қилинаётган жойда Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда
синалади.
1. Мойни ускунага қўйишдан аввал тахлил қилиш
.
Заводдан келтирилган янги трансформатор мойининг хар бир
партияси ускунага қуйилишдан аввал 1.8.38-жадвалнинг (мазкур Қоидаларга 4-илова) 3-бандидан ташқари кўрсатгичлари
бўйича бир маротаба синовдан ўтказилади. Синовларнинг натижалари 1.8.38- жадвалда келтирилганлардан ёмон бўлмаслиги
керак.
1.8.38 - жадвалда келтирилмаган техник шартлар бўйича тайёрланган мойлар ушбу жадвалдаги кўрсаткичлар бўйича
синовдан ўтказилишлари лозим, аммо синовлар меъёрлари ушбу мойларга бўлган техник шартларга мувофиқ қабул
қилиниши лозим.
2. Ускунани ишга туширишдан олдин мойнинг таҳлил қилиниши.
Монтаж қилингандан сўнг ускунага кучланиш
беришдан олдин ундан олинган мой 1.8.38 -жадвалнинг 1-6 – бандларида кўзда тутилган ҳажмда қисқартирилган тахлил
қилинади таҳлил қилинади, 110 кВ ва ундан юқори бўлган ускуналар эса, юқорида кўрсатилганлардан ташқари, 1.8.38 –
жадвалнинг 12-банди бўйича ҳам таҳлил қилинади.
3. Аппаратлардаги мой аралаштирилганда, уни барқарорликка текшириш.
Аппаратларга турли маркадаги янги кондицион мойлар солинганда, аралашма аралашиш пропорциялари
барқарорлигига текширилади. Бунда аралашма барқарорлиги, аралашмадаги энг кичик барқарорликка эга мойнинг
барқарорлигидан ёмон бўлмаслиги лозим. Мойлар қоришмаси бароқарорлигини текшириш, фақатгина ингибирланган ва
ингибирланмаган мойлар аралаштирилганда амалга оширилади.
Электр аппаратлар, иккиламчи занжирлар ва кучланиши 1000 В гача бўлган электр симлар
1.8.36. Электр аппаратлар ва ҳимоя, бошқарув, сигнализация ва ўлчов схемаларининг иккиламчи занжирлари
Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда синаладилар. Тақсимловчи пунктлардан то электр қабул қилгичларгача
бўлган кучланиши 1000 В гача бўлган электр симлар Қоидаларнинг ушбу банди 1 – бандости бўйича синовдан
ўтказиладилар.
1. Изоляция қаршилигини ўлчаш. Изоляция қаршилиги 1.8.39 - жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) келтирилган
қийматдан кичик бўлмаслиги шарт.
2. Саноат частотали юқори кучланиш билан синаш. Иккиламчи занжирларнинг ҳимоя, бошқарув, сигнализация ва ўлчов
схемаларининг синов кучланиши, барча уловчи аппаратлар (автоматик ўчиргичлар, магнит ишга туширгичлар, контакторлар,
реле, асбоблар ва ш.ў.) билан биргаликда – 1000 В. Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги — 1 дақиқа.
3. Автоматик учиргичлар максимал, минимал ва мустақил ажраткичларининг ишлашини текшириш
.
Номинал токи 200
А ва ундан юқори бўлган автоматик учиргичларда амалга оширилади. Ажраткичларнинг ишлаш чегаралари ишлаб чиқарган
завод қийматларига мувофиқ келиши керак.
4. Автоматик учиргичлар ва контакторларнинг ишлашини оператив токнинг номинал ва паст кучланишларида
текшириш.
Автоматик учиргичлар ва контакторларни кўп марта улаб ва ўчириб синовдан ўтказишда операциялар сони ва
кучланиш қиймати 1.8.40- жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) келтирилган.
5. Реле аппаратурасини текшириш. Ҳимоя, бошқариш, автоматика, сигнализация ва бошқа қурилмаларнинг релеларини
текшириш амалдаги йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади. Ишчи ўрнатмаларда релеларни ишлаб кетиш чегаралари
ҳисобланган қийматларга мувофиқ келиши лозим.
6. Тўлиқ йиғилган схемаларнинг тўғри ишлашини оператив токнинг турли қийматларида текшириш
.
Схеманинг барча
элементлари лойиҳада назарда тутилган кетма-кетликда оператив токнинг 1.8.41- жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси)
келтирилган қийматларида ишончли ишлашлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |