Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари



Download 0,92 Mb.
bet34/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

§ 3. Электрофильтлар
251. Электрофильтрларни эксплуатация килишда куйидагилар ман килинади:
иш рахбарининг алохида кўрсатмаси бœйича нарядда кайд этилганддан ташкари холларда, одамлар электрофильтр ичида бўлганда чанг кокиш механизми­ни улаб ёкиш;
электрофильтрнинг бункер ва секцияларида бараварига бир вактда таъмирлаш ишларини олиб бориш;
таъминот агрегатларининг блокировкалари носоз бўлганда, электрофильтрнинг секция тешиклари изо­лятор катакларини ва люкларини ёпувчи зулфинлар носозлигида ёки бўлмаганида электрофильтрларга ва уни улов­чи кабелларга кучланиш бериш.
252. Электрофильтрнинг хар кандай секциясида (электр майдонида), захирадаги шинада, секцияларни электроэнергия билан таъминловчи хар кандай кабелларда (электр майдонида) ишлар олиб борилганда барча таъминловчи агрегатлар ва барча секция кабеллари (электр майдони) электр тармогидан ўчирилиши ва ерга уланиши шарт.
253. Электрофильтр секцияларида одамлар ишлашига ижозат беришдан олдин секциялар шамоллатилиши ва бункердаги кул олиб ташланиши шарт. Хаво харорати эса 33 0С дан ошмаслиги зарур.
254. Электрофильтр ўчирилгандан кейин ундан ва уни электр энергияси билан таъминловчи кабеллардан, электроагрегатларни ерга улаш йўли билан, электростатистик заряд олиниши зарур. Электрофильтрнинг ерга уланмаган кисмларига тегиш ман килинади.
255. Электр станцияларида кул ушлайдиган ускуналарнинг хусусиятларини эътиборга олган холда, электрофильтрларга хизмат кўpсатиш бўйича махаллий йўpикнома тузилиши керак. Йўpикномада цехлар œртасидаги хизмат кўpсатиш чегараларини таксимланишини эътиборга олган холда, электрофильтрларда ишлаш учун наряд ва ишлашга рухсат бе­риш тартиби белгилаб кўйилиши шарт. Йўрикномани тузишда мазкур Коидалар ва «Электр станцияси ва иссиклик тармокларининг механик ускуналарини эксплуатация килишда хавфсизлик техникаси коидалари”нинг талаблари хисобга олиниши керак.


XIII боб. Аккумулятор батареялари
256. Аккумулятор батареяси жойлашган хона хар доим кулфланган бўлиши керак. Ушбу хонана кўздан кечирувчи ва унда ишловчи шахсларга калит умумий тартибга мувофик берилади.
257. Аккумулятор хонасида чекиш, у ерга олов билан кириш, учкун чикиши мумкин бœлган электр иситиш асбоблари, аппарат ва инструментлардан фойдаланиш ман килинади (мазкур Коидаларнинг 266-банди бундан истисно).
Аккумулятор хонасининг эшикларида «Аккумулятор хонаси», «Ёнгиндан хавфли», «Чекиш ман килинади» деган плакатлар ёзилиши ёки давлат стандартларига мувофик очик оловдан фойдаланишни ва чекишни ман килувчи хавфсизлик белгилари осиб кўйилиши керак.
258. Узлуксиз шамоллатиш курилмаси бўлган аккумулятор хонасида, шамоллатиш курилмаси зарядлаш олдидан ёкилиши ва зарядлаш тамом бўлгандан кейин камида 1,5 соат ўтгандан кейин хосил бўлган газ тўла чикариб юборилганидан сўнг ўчирилиши шарт.
259. Хар бир аккумулятор хонасида куйидагилар бœлиши зарур:
электролит тайёрлаш ва уни идишларга куйишга мўлжалланган 1,5-2 литр хажмли тумшуги ва банди бœлган шиша ёки чинни идишча (ёки обдаста);
кислотали батарея учун ичимлик содасининг нейтраллаштирувчи эртимаси ва ишкорли батерея учун бор кислотаси ёки сирка эссенцияси бўлиши шарт.
260. Ичида электролит, дистилланган сув ва нейтраллаштирувчи эритмаси бўлган, барча идишларда суюклик номини кўрсатувчи ёзув бўлиши шарт.
261. Кислота огзи зич ёпиладиган тикин билан беркитилган шиша идишларда сакланиши ва суюклик номи ёзилган ёрлик билан таъминланган бўлиши зарур. Батареяларни эксплуатация килишга мўлжалланган, ичида кислота бўлган идишлар ва бўш идишлар аккумулятор батареясига тегишли алохида хонада сакланиши зарур. Идишлар полда махсус саватчага ёки ёгоч кутиларга солиб сакланши керак.
262. Кислота, ишкор ва кўргошин билан боглик ишларни махсус ўкитилган одамлар бажариши керак.
263. Ичида кислота ва ишкор бўлган шиша идишларни икки ишчи ташиши керак. Шиша идишлар саватчаси билан биргаликда дастакли махсус ёгоч кутиларда ёки ўртасида чукурчаси бор, атрофи ёгоч катак билан ўралган ва шиша идиш 2/3 кисмигача жойлашиши зарур бўлган махсус замбилда ташилиши керак.
264. Электролит тайёрлашда кислотани, ичида дистилланган суви бўлган иссикка чидамли ёки чини идишга аста-секин (эритманинг тез кизишини олдини олиш максадида ) жилдиратиб куйиш керак. Бунда электролитни таёкча ёки шиша кувур ёки кислотага чидамли пластмасса коргич билан мунтазам аралаштириб туриш керак.
Кислотага сув куйиб электролит тайёрлаш ман килинади. Тайёр электролитга сув куйиш мумкин.
265. Кислота ва ишкор билан ишлаганда (кислота учун дагал жун матодан ва ишкор учун пахтадан тайёрланган) костюм, резинали этик (шим остидан) ёки калиш, резина фартук, химоя кўзойнаги ва резинали кўлкопларни кийиш зарур.
Œювчи ишкорларнинг бўлакларини олдин коп-канорга ўраб, махсус ажратилган жойларда майдалаш лозим.
266. Аккумулятор хоналарида пластиналарни кавшарлаш ишларини куйидаги холларда бажаришга рухсат берилади:
зарядлаш тугашидан 2 соатдан ортик вакт ўтгандан кейин рухсат берилади. Доимий зарядланиш тартибида ишловчи батареялар, кавшарлаш ишларини бошлашдан 2 соат илгари зарядсизлантириш (разрядлаш) тартибига ўтказилиши шарт;
иш бошлашдан олдин хона 2 соат мабойнида шамоллатилиши зарур;
кавшарлаш пайтида хона тўхтовсиз шамоллатиб турилиши шарт;
кавшарланаётган жой бошка батареялардан ўтга чидамли шчитлар билан тўсилиши керак;
кўргошин ёки унинг бирикмалари таъсиридан захарланишнинг олдини олиш учун махсус эхтиёт чоралари кўрилиши ва аккумулятор батареяларини эксплуатация килиш ва таъмирлаш йўрикномасига мувофик ишлаш тартиби белгиланиши керак;
ишлар наряд бœйича бажарилиши зарур.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish