Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


§ 2. Кабель ва муфталарни иншоотларга осиш ва махкамлаш



Download 0,92 Mb.
bet36/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

§ 2. Кабель ва муфталарни иншоотларга осиш ва махкамлаш
277. Очик муфталар кути ичига олиниб, хандак ичига кўндаланг тахталар устига ўрнатилган тахтага сим ёки трос ёрдамида махкамланиб осиб кўйилиши шарт. Кутининг бир томони олиб кўйиладиган ва михсиз махкамланадиган бўлиши керак.
Казиб очилган кабелни ёпувчи кути устига огохлантирувчи плакат ёки хавфсизлик белгиси осилиши шарт.
278. Кабелларни осиш учун кўшни кабеллардан, кувурлардан ва шунга ўхшаш-лардан фойдаланиш ман килинади. Кабелларни жойидан кўзгатмасдан осиш лозим.


§ 3. Муфталарни очиш, кабелни кесиш
279. Муфтани очиш ёки кабелни кесишдан олдин, таъмирланиши керак бўлган кабель хакикатдан хам шу эканлигига, иш бажариш учун у тармокдан узиб кўйилганлигига ва унда ишлашга ижозат бериш учун керакли барча техник тадбирлар бажарилганлигига ишонч хосил килиш керак.
280. Таъмирланиши керак бўлган кабелни иш жойида куйидагиларга караб аниклаш керак:
кабель ер ости йўллари ва коллекторлари, махсус каналлар ва бошка кабель иншоотлари ичига ташланган ёки иморат деворлари бœйлаб ўтган бўлса – у холда кабель трассаси бўйлаб кузатиш оркали, кабелларнинг жойлашиш тартибини схема ва чизмалар бўйича солиштириш ва кабеллардаги ёрликларга караб аниклаш;
кабель ерга ётказилган бўлса - унинг ерда жойлашишини чизмада кўрсатилган холатлари билан солиштириб аникланади. Бунинг учун олдиндан хамма кабель кўзга кўринадиган килиб, кўндалангига текшириш хандаги (шурфи) казилади.
281. Кабелнинг шикастланган жойи кўринмайдиган барча холларда ясама рамкаси бўлган кабел кидирувчи аппаратни кўллаш керак.
282. Кабелни кесиш ёки уловчи муфтани очишдан олдин махсус мослама ёрдамида унда кучланиш йўклигини текшириш шарт. Ер ости йўллари, коллекторлар, кудуклар ва бошка кабель иншоотларида мосламани кўллаш учун уни масофадан бошкариш имкони бўлгандагина рухсат берилади. Мослама кабелнинг зихри ва кобигини то ток ўтказувчи фазаларигача тешиб ёки кесиб, бир-бирига киска туташтириб, уни ерга уланишини таъминлаши зарур.
283. Кабель тешувчи мосламани ерга улаш учун 0,5 м чукурликда ерга кокилган ерга улагичдан ёки кабел зихридан фойдаланиш мумкин. Ерга улагични кабел зихрига улашда халкасимон кискич остидаги зирх тозаланган бўлиши керак.
Агар кабель зирхи занглаган бўлса, у холда ерга улагични кабелнинг металл кобигига улашга рухсат берилади.
284. Кабелнинг шикастланиши натижасида хамма ток ўтказувчи фазалари очилиб колган бўлса, унда кучланиш йўклигини кабелни тешмасдан, бевосита кучланишни кўрсатувчи асбоб билан текшириш мумкин.
285. Агар ходим изоляцион таёкчага ўрнатилган игна ва кесувчи пичокдан фойдаланса, у махсус химоя экранидан фойдаланиши лозим.
Кабелни тешаётганда диэлектрик кўлкоп ва химоя кўзойнакларини кийиб, хандак тепасида изоляцион резинкали гиламча ёки панжара устида туриб тешилаётган кабелдан иложи борича узокда туриш лозим.
Кабелни тешиш ишларини икки ишчи: ишлашга ижозат берувчи ва ишбоши бажариши керак; улардан бири кабелни тешади, иккинчиси эса кузатиб туради.
286. Электр станцияси ва подстанциялардаги ички кабел тармокларида, кабелларнинг узунлиги ва жойлашиш тартиби чизмалардан, ёрликлардан, кабел кидирувчи аппаратлар ёрдамида таъмирланиши керак бўлган кабелни аник топиш имконини берса, наряд берувчи хохишига караб кесишни ёки шикастланган муфтани очишни кабелни тешмасдан бажаришга рух­сат этилади.
287. Олдиндан тешмасдан туриб бажариладиган кабел муфталарини очиш ва кесиш ишларини диэлектрик кўлкоп ва химоя кўзойнаги кийган холда изоляцион резинкали гиламча ёки панжарада туриб ерга уланган асбоб билан бажариш зарур.
Махсус тешувчи асбоб билан олдиндан тешилган кабелдаги операциялар юкорида санаб ўтилган кўшимча хавфсизлик чораларисиз бажарилиши мумкин.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish