Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


XI боб. Коммутацион аппаратлар ва комплект



Download 0,92 Mb.
bet32/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

XI боб. Коммутацион аппаратлар ва комплект
таксимловчи курилмалар

235. Масофадан бошкариладиган коммутацион аппаратларда бригадага ишлаш учун рухсат беришдан олдин куйидагилар бажарилиши шарт:


ёрдамчи (бошкарув, сигнализация, иситгич ва бошка) электр занжирлари ва юритмаларнинг куч занжирлари электр тармогидан учирилиши;
ўчиргич баклари ва хаво юборувчи кувурлардаги сурилма копкоклар ёпилиши ва улардан хаво атмосферага чикарилиб юборилиши, бундан хаво чикарувчи тикинлар (клапанлар) очик холда колдирилиши;
юк ёки пружиналарни электр тармогига уловчи учиргичлар ишламайдиган холатга келтирилиши;
масофадан бошкариладиган коммутацион аппаратларнинг калитларига «Уланмасин! Одамлар ишламокда!», ёпилган сурилма копкокларга эса «Очилмасин! Одамлар ишламокда!» деган плакатлар осиб куйилиши шарт.
236. Коммутацион аппаратларни созлаш ва ростлаш вактида синаб куриш учун юритмаларнинг ёрдамчи куч занжирларини вактинчалик улаш, шуннингдек учиргичга ва юритмага хаво юборишга рухсат берилади. Бунда «Уланмасин! Одамлар ишламокда!» ва «Очилмасин! Одамлар ишламокда!» деган плакатлар олиб куйилади.
Коммутацион аппаратларни синаб куриш учун масофадан бошкариб ёкиш ва учиришни навбатчининг рухсати билан созлаш ва тартибга солишни бажарувчи ходим амалга ошириши мумкин. Махаллий навбатчиси булмаган электр курилмаларда бундай рухсатнома талаб килинмайди.
Коммутацион аппаратлар синаб курилганидан кейин, навбатчи ёки ишбоши томонидан унда ишни давом эттириш зарур булса (аппаратни масофадан бошкариб учириб ёккан ходимллар учун) мазкур Коидаларнинг 235-бандидаги талаблар бажарилиши шарт.
237. Ишчи босим остида булган хаво учиргичларга факат синаш ва созлаш (демпферлар ишлашини ростлаш, тебраниш жадвалини олиш, улчов асбобларининг симларини улаш ёки узиш ва ш.у.) ишлар бажарилаётганда кутарилишга рухсат этилади.
Ишчи босим остида турган ва хаво билан тулдириладиган узгичли учирилган хаво учиргичларига кутарилиш ман килинади.
238. Хаво учиргичларни нам утказмаслик кобилиятини (зичлигини) текшириш, завод йурикномасига мувофик камайтирилган босим остида, бажарилиши лозим.
239. Хаво учиргичларига синаш ва созлаш учун кутарилишдан олдин куйидаги ишларни бажариш зарур:
бошкарув занжирларини учириш;
махаллий бошкарув тугмачаси ва ишга тушириш клапанлари блокировка килиниши (масалан, хаво утказувчи трубкаларни узиш, шкафларни ёпиш ва ш. у.) ёки ишбоши кўрсатмасига асосан йўрикнома олган ўчиргич билан ўчириш ёкишни бажарадиган факат битта ходимни узгичда ишлашига ижозат берувчи бригада аъзосини узгич олдига кўйиш зарур.
Босим остида бўлган хаво узгичларида одамлар бўлган пайтда бошкариш ва таксимловчи шкафларда хамма ишлар тухтатилиши шарт.
240. Узгичларни текшириш, созлаш ва синаш учун узиш ва ёкиш вактида ходимларни хаво узгичлари якинида туришлари ман килинади.
Синаш ва созлаш ишларини бажарувчи ишбоши (ёки у томонидан тайинланган бригада аъзоси) хаво узгичларини улаш ва ўчириш учун огзаки буйрукни, бригада аъзолари узгич олдидан пана жойга ёки хавфсиз масофага чикарилгандан кейингина, бериши лозим.
241. Ходимларни хаво йигувчи идишлар ичига тушиб бажариши билан боглик ишларга ижозат беришда куйидагиларга риоя килиниши зарур:
хаво юборилиши мумкин бўлган кувурларнинг сурилма копкоклари ёпилиб, калит билан кулфланиши ва сурилма копкокларга «Очилмасин! Одамлар ишламокда!» деган плакатлар осилиши керак;
хаво йигувчи идиш ичидаги босим остида бўлган хаво ташкарига чикарилиб, хаво чикарувчи клапанлар очик холда колдирилиши шарт;
хаво йигувчи идишдан хаво юборувчи кувурни ажратиш ва унга тикин ўрнатилиши шарт.
242. Хаво йигувчи идишлар ва узгич бакларидаги босимни ўлчовчи манометрларнинг ноль кўрсатиши, уларда сикилган хаво йœклигидан далолат килмайди. Баклар ва хаво йигувчи идишларнинг ичига тушиш учун мўлжалланган тешик копкогидаги гайка ва болтларни бўшатиб очишдан олдин хавони хаво чикарувчи клапанлар ёки сурилма копкокларни очиш йœли билан уларда хакикатан хам босим остида бўлган хаво йўклигига ишонч хосил килиш зарур.
Сигимга тушиш учун мўлжалланган копкокни хамма гайка ва болтларни бураб махкамлангандан кейингина, хаво чикариш клапанларни ёки сурилма копкокларни беркитиш мумкин.
243. Комплект таксимловчи курилмаларнинг шкафла­ри бўлинмасида ишланганда, ускуналар жойлаштирилган аравача ташкарига тортиб чикарилиб, кучланиш остида колган ток ўтказувчи кисмлар бўлинмасидаги темир тўсик беркитилиб кулфланиши ва «Тўхта! Кучланиш!» плакати; ишлашга мўлжалланган бўлинмага эса «Шу ерда ишланг" деган плакат осилиши лозим.
244. Комплект таксимловчи курилмаларнинг ташкарисида, аммо унга уланган ускуналарда ёки ундан чикарилган хаво ва кабел тармогида ишланганда узгич жойлаштирилган аравача шкафдан ташкарига тортиб чикарилиши, шкаф ичидаги темир тўсик ёки шкаф эшикчаси беркитилиб, кулфланиши ва унга «Уланмасин! Одамлар ишламокда!» ёки «Уланмасин! Тармокда иш кетмокда!» деган плакат осилиши керак.
Бунда куйидагиларга рухсат берилади:
ерга улагич пичоклари билан узгич жойлаштирилган аравача орасида блокировка бўлса, ерга улагич пичоклари уланганидан сўнг аравачани назорат холатига келтириш;
комплект таксимловчи курилма шкафларида бундай блокировка ёки ерга улагич пичоклари бўлмаса ара­вачани, шкаф кулфланиши шарти билан, назорат холати билан шкафдан чи­карилган холатдаги ораликка ўрнатиш. Ушбу шкафга уланган тapмокдa ерга улагич бор ёки йўклигидан катьий назар аравача оралик холатда ўрнатилиши мумкин.
Электр узатиш тармогида ишлаш зарур бўлса, комплект таксимловчи курилманинг шкафига ўрнатиладиган ерга улагични улашда мазкур Коидаларнинг 168-банди талабларини хисобга олиш зарур.
245. Комплект таксимловчи курилмаларда узгичлар ўрнатилган аравачани синашга, бошкарув ва реле химояси занжирларида иш олиб бориш учун комплект таксимловчи курилмалардан ташкаридаги электр узатиш тармоклари ва кабел тармокларда ёки унга уланган ускуналарда, электр моторлар оркали уланган механизмларда иш бажарилмайдиган ёки комплект таксимловчи курилма шкафи ичида ерга улагич ўрнатилган такдирда аравачани назорат холатига кўйиш мумкин.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish