Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари



Download 0,92 Mb.
bet31/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

X боб. Электр моторлар
226. Электр моторлар ва у хapaкaтгa келтирувчи механизмларининг ток ўтказувчи ва айланаётган кисмларига тегиш билан боглик бўлган ишлар олиб борилганда, электр мотордан кучланиш олиб ташланиши шарт.
Электр моторларнинг ток ўтказувчи кисмлари ва у хаpaкaтгa келтирувчи механизмларга ва айла­наётган кисмларга тегиб ишлаш билан боглик бўлмаган барча ишлар мотор ишлаб турган пайтда бажарилиши мумкин.
227. Электр моторда иш олиб борилганда ерга улагични электр моторни ТК (йигма) билан богловчи кабель линиясининг исталган кисмига кўйиш мумкин. Механизмларнинг айланаётган кисмига тегиш билан боглик бўлмаган ишларни бажаришда ва уловчи муфтани бўшатиб ажратиш керак бœлган такдирда кабел электр тармогини ерга улаш талаб килинмайди.
Агар ўчирилган электр мотордаги ишлар бажарилмаётган ёки бир неча кунга тўхтатилган бўлса, электр моторни электр тармоги билан улайдиган кабел электр тармоги электр мотор томонидан ерга улаб кўйилиши шарт. Кабелнинг кўндаланг кесими кўчма ерга улаш курилмасини кўллаш имконини бермаса, 1000В кучланишгача бўлган электр моторларда кабелнинг фазалари пайининг кўндаланг кесимидан кам бўлмаган мис сим билан ёки кабелни фазалари пайларини ўзаро бир-бирига улаб, изоляцияланиши керак. Ушбу ерга улаш ёки кабел фазаси пайларини бир-бирига улаш, тезкор-диспетчерлик журналида кўчма ерга улагичлар сингари хисобга олиниши шарт.
228. Электр моторли насослар, тутун мўрилари ва вентиляторларни ишлатишга рухсат беришдан олдин, агар уларга уланган механизмалар оркали электр моторнинг айланиб кетиши мумкин бўлса, уларнинг сурилма копкок ва шиберлари ёпилиши ва кулфланиши, шунингдек электр мотор роторларини секинлаштириш чора­лари кўрилиши шарт.
229. Иш олиб борилаётган электр мотор якинида жойлашган бир хил турдаги ёки унга ўхшаш ўлчамли электр моторларга, ишлаётганидан ёки захирада турганидан катъий назар «Тўхта! Кучланиш!» деган плакатлар осилиши шарт.
230. Электр моторлар ишлаб турган пайтида айланаётган кисмларга кўйилган тўсикларни олиш ман килинади.
231. Юритмаси кўлдан бошкариладиган юргизиш аппаратлари билан жихозланган электр моторларни улаш ва ўчириш диэлектрик кўлкопда бажарилиши зарур.
232. Ижро механизмларининг электр юритмалари шибер, сурилма копкок ва бошка курилмалар билан уланган бœлса, сурилма копкокларнинг электр юритмасини ишлашини синаш, ушбу курилма ўрнатилган технологик цехнинг смена бошлиги рухсати билан махсус бригада томонидан амалга оширилиши шарт.
Рухсатнома берилганлиги тўгрисида технологик цехнинг тезкор журналига, бу рухсатни олганлиги хакида эса синашни œтказаётган цехнинг (участканинг) тезкор журналига ёзиб кўйилади.
233. Ижро механизмлари, ростловчи органлар ва очиб-ёпувчи аппаратларга уланмаган электр юритмаларнинг электр схемаларини та:ьмирлаш ва созлаш фармойиш бœйича бажарилиши мумкин. Уларни синаш учун фармойиш берган ходим томонидан рухсат этилади. Бу тўгридаги ёзувни фармойиш рўйхатга олинаётган­да ёзилади.
234. Иш батамом битирилгунга кадар электр моторни синаш учун электр тармогига улаш тартиби куйидагича:
иш наряд бўйича бажарилаётган бўлса, ишбоши нарядда иш тамом бўлганлигини расмийлаштириб (мазкур Коидаларнинг 3-иловаси, 3-жадвал), нарядни топширади;
иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, иш тўхтатилиши ва бригада иш жойидан чикарилиши шарт.
Синашдан сўнг нарядда расмийлаштирилиб (мазкур Коидаларнинг 3-иловаси, 3-жадвал), бригадага кайта ишлаш учун ижозат берилади.
Иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, бригадага кайта ишлашга ижозат бериш учун янги фармойиш берилади.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish