Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


§ 4. Муфтага куйиладиган бирикмалар билан ишлаш



Download 0,92 Mb.
bet37/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

§ 4. Муфтага куйиладиган бирикмалар билан ишлаш
288. Муфтага куйиладиган бирикма копкокли ва жўмраги бўлган махсус металл идишда эритилиши зарур. Копкоги очилмаган банкадаги бирикмани эритиш ман килинади.
289. Муфтага куйиладиган кайнок бирикма, кавшарлаш котишмаси билан ишлаганда брезент кўлкоп ва химоя кўзойнакларидан фойдаланиш зарур.
Кийимнинг енги кўлкоп устига чикарилиб бойланган бўлиши ёки тирсаккача кийиладиган кўлкопдан фойдаланиш керак. Кайнок, бирикма ва эриган котишмали идишни кўлдан-кўлга узатиш ман килинади. Уни ерга ёки мустахкам тагликка кўйиб узатиш зарур.
290. Муфтага куйиш учун эритилган бирикма ва котишмани олдиндан киздирилган металл таёк, ёки кошик ёрдамида аралаштириш зарур. Кизиган бирикма ва котишма ичига сув томишига йўл кўйиб бўлмайди.
291. Йилнинг совук вактларида кизитилган бирикмани муфтага куйишдан олдин, муфтани иситиш зарур.


§ 5. Кабелларни ётказиш, кабель ва муфталарни бошка ерга кўчириш
292. Барабанни кабели билан гилдиратганда ишчининг кийимларини барабан кисмларига илашиб кетишига йўл кўймаслик чораларини кўpиш зарур.
Барабанни кабели билан, тормоз мосламаси бўлган такдирда, факат горизонтал текислик бўйича каттик ерда ёки мустахкам тўшалган полда гилдиратишга рухсат этилади.
Кабель бўш барабан, механизм ва бошка асбобларни чукурнинг ўпирилиш призмаси ташкарисига ва хандак четидан 1 метрдан узок ерга жойлаштириш керак.
293. Агар кабел кўлда ёткизиладиган бўлса, умумий ишчилар сони хар бир эркак учун кабел бўлагини огирлиги 35 кг, аёл учун 15 кг хисобидан аникланиши керак. Иш брезент кўлкопда бажарилиши зарур.
294. Кабелни ёткизиш жараёнида ишчиларни кайрилиш бурчаклари ичида туриши ва бурчакларда кабелни кўлда ушлаб туриб узатиш ман килинади. Бундай максадлар учун бурчак роликлари ўpнатилиши зарур.
295. Кабелни электр токи билан иститиш учун кучланиши 380 В дан юкори бўлган трансформаторлардан фойдаланиш ман килинади.
296. Кабелни ва муфталар, кабел тармоги ўчирилганидан сўнггина, бошка ерга кўчирилиши лозим.
Кучланиш остида бўлган кабелларни бошка ерга кўчириш учун, зарур бœлганда куйидаги шартлар бажарилганидан кейингина рухсат этилиши мумкин:
кўчирилиши керак бўлган кабелни харорати 5 0С дан кам бўлмаслиги;
кўчирилиши керак бўлган кабел бўлагидаги муфта ёгоч тахтага хомутлар билан каттик махкамланган бўлиши;
иш мабойнида диэлектрик кўлкоп кийиб, устидан механик шикастланишдан химоя килиш максадида брезент кўлкоп кийиб ишланиши;
ишлар кабел ёткизиш тажрибасига эга бўлган ишчилар томонидан V гурухга эга бўлган ходим назорати остида бажарилиши шарт.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish