73
Анкерли устундаги сим тугунларини, шу устундан кейинги анкерли
устунгача бўлган анкер оралиғидаги симларни осиш билан боғлиқ ишлар
тугатилганидан сўнг, улаш керак.
110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини,
анкерли устундаги тугунларни улашдан олдин у симга ѐки тортиб турувчи
изоляцион шодага, энг кўпи билан тўртинчи изоляторга маҳкамланиши, 35 кВ
ва ундан паст кучланишли тармоқларда эса, фақат симларга маҳкамланиши
шарт.
Агар икки устун оралиғидаги симлар кучланиш остида бўлган бошқа ҳаво
электр узатиш тармоқлари билан кесишган бўлса, шу устунлар оралиғидаги
симларда иш бажариш учун, ерга улагични иш бажарилаѐтган устунга ўрнатиш
зарур.
Агар ушбу устунлар орасида янги симлар осилса ѐки эскиси
алмаштирилса, у ҳолда кесишган жойдаги янги осилаѐтган, ҳамда
алмаштирилаѐтган симлар ҳар иккала томонидан ерга уланган бўлиши керак.
Ҳаво электр узатиш тармоғига хизмат кўрсатувчи ходимлар, ушбу
электр
тармоқ ўчирилганидан сўнг, кучланиш остидаги қўшни электр тармоғи
таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остида қолувчи ҳаво электр тармоқлари
рўйхати билан танишган бўлишлари керак.
Электр тармоқ ўчирилганидан сўнг, кучланиш остидаги қўшни электр
тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остида қолган ҳаво электр
узатиш тармоғи симларида, ерда туриб (ҳаттоки симни ерга тушириб) симларга
тегиб бажариладиган ишларда, электр ҳимоя воситаларини (қўлқоп,
штанга)
қўлланилиши ѐки бу сим потенциал тенглаштирувчи сим билан, металл
майдончада туриб бажарилиши зарур.
Симга тегиб ишланадиган ҳар бир иш жойи яқинига ерга улагич қўйиш
шарти билан, электр ҳимоя воситаларини ва металл майдончасини
қўлламасдан, ерда туриб иш бажаришга рухсат этилади.
Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган
кучланиш остидаги тармоққа, симларни осиш ва
тортишда ишлатиладиган
пўлат арқонлар биринчидан тортувчи механизмга маҳкамланиши ва
кучланишларини (потенциалларини) тенглаштириш учун симга уланган, худди
шу ерга улагичга уланиши керак, шундан сўнг, пўлат арқонни симга улашга
рухсат берилади. Пўлат арқон ва сим, уларнинг кучланишлари (потенциаллари)
тенглаштирилганидан сўнг, бир-биридан ажратилиши мумкин.
Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган
кучланиш остидаги ҳаво электр узатиш тармоғидаги таъмирлаш ишларида
(симларни кўтариш, тортиш, устунлар орасидаги симларни осилиб туришини
ўлчаш ва симларни узатиш роликларидан қисқичларга олиб маҳкамлаш) сим
ѐйилаѐтган анкерли устунда, тортилаѐтган сим ўтаѐтган
охирги анкерли
устунда ва сим осилиши керак бўлган оралиқдаги ҳар бир устунларда, симлар
ерга уланиши керак.
Оралиқ устунлардаги симга қўйилган ерга улагичлар, иш тугатилганидан
сўнг, олиниши мумкин. Агар ушбу оралиқ устунда симга тегиш билан боғлиқ
иш давом эттириладиган бўлса, шу устундаги симларга ерга улагич қўйиш
зарур.
74
Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган
кучланиш остидаги ҳаво электр узатиш тармоғида, симларни узатма
роликлардан ушлаб турувчи қисқичларга ўтказишни симларни тортиш
йўналишига тескари бажариш зарур. Симларни қисқичларга ўтказишдан олдин,
ўтказилиши керак бўлган томонидаги анкерли устунда маҳкамланган симда
ерга улагич қолдирилиб, қисқичга ўтказиш бошланадиган томондаги анкерли
устундан ерга улагич олиб ташланади.
Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган
кучланиш остидаги симларни таъмирлашда қўйилган ерга улагич симни
қисқичларга ўтказганидан сўнг, ҳамда шу устунда иш
тугатилганидан кейин,
олиб ташланиши мумкин.
Симларни қисқичларга ўтказиш жараѐнида, олдин битирилган икки анкер
ўртасидаги симлари қисқичларга ўтказиб бўлинган ҳаво электр тармоғи
участкасини қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўлган кучланиш
остидаги тармоқ деб ҳисоблаш зарур. Ушбу тармоқда симларни тўғридан-тўғри
ушлаб бажариладиган барча ишларни бажариш учун, иш жойига ерга улагич
қўйганидан сўнг, рухсат этилади.
Ишлаб турган қўшни
электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган
кучланиш остидаги тармоқларда корхоналар (тақсимловчи қурилмадан)
ўчирилган ва тармоқни бошида, ҳамда охирида ерга улагич қўйилган пайтда
симларда ишлаб турган қўшни тармоқни энг кўп ишчи токи ўтаѐтган
шароитида симдаги потенциал 42 В дан юқори бўлган тармоқларни аниқлаб
олишлари зарур.
Ушбу ҳаво электр узатиш тармоғидаги симларга тўғридан-тўғри асосий
электр ҳимоя воситасисиз ушлаб бажариладиган барча ишлар,
ишлаб турган
электр узатиш тармоғи таъсири натижасида, иш жойидаги сим потенциали 42 В
дан паст бўлишини таъминловчи ерга улагичларни жойлаштириш талаблари
кўрсатилган технологик карта ѐки иш бажариш лойиҳаси билан амалга
оширилиши лозим.
Агар ишлаб турган қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо
бўлган кучланиш остидаги ўчирилган тармоғда (занжирда) потенциални 42 В
гача пасайтиришнинг иложи бўлмаса, ерга улагични фақат битта иш
бажарилаѐтган устунда ѐки икки ѐн томонидаги симларга қўйиб, ишлаш
мумкин.
Бунда ҳаво электр узатиш тармоғини тақсимловчи электр ускунасида ерга
улаш ман қилинади. Иш фақат симлари ерга уланган устунда ѐки
унинг икки
устун оралиғида бажарилиш шарт.
Ишлар икки ѐки ундан кўп устунлар оралиғида (участкаларда)
бажарилиши керак бўлган ҳолларда, электр узатиш тармоғи анкерли устун
симлари тугунларидан узиб, алоҳида бўлакларга ажратиб қўйилиши
шарт.
Ҳар бир шундай ажратилган участкада, фақат бир бригадагина ерга
улагич қўйилган жойда ишлаши мумкин.
Бир-бирига устма-уст жойлашган кўп занжирли ҳаво электр узатиш
тармоғининг ўчирилган занжирида, фақат
ушбу занжир кучланиш остида
қолган занжирдан пастда жойлашган тақдирдагина, ишлаш мумкин. Бунда
ўчирилган занжирдаги симни алмаштириш ва уни созлаш ман қилинади.
75
Горизонтал жойлашган кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоғининг
ўчирилган занжирида иш олиб борилганда, устунни кучланиш остида қолган
занжирлар томонига қизил байроқчалар осилиши керак.
Байроқчаларни ердан 2-3 м баландликка иш бажарувчи билан бирга, III
гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси осади.
Устуннинг кучланиш остида қолган занжири томонидан кўтарилиш ва
ушбу занжирни ушлаб турган траверсга ўтиш ман қилинади.
Агар устунда степ-болтлар бўлса, уларни қайси занжир остидалигидан
қатъий назар, ундан кўтарилишга рухсат берилади. Устундаги степ-болтларни
кучланиш остида бўлган, электр узатиш тармоғининг кучланиш остида қолган
тарафида жойлашган тақдирда, устунга, ерда турган ишбоши ѐки III гуруҳга эга
бўлган бригада аъзоси кузатувида чиқиш зарур.
Устунда туриб, кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоғининг ўчирилган
занжирида иш олиб борилганда, ерга улагични иш олиб борилаѐтган устуннинг
ҳар бирига қўйиш зарур.
Ҳаво электр узатиш тармоғини айрим
фазаларини таъмирлашда
ўчирилган фаза симини тақсимловчи электр ускунада ерга улаш ман қилинади.
Сим фақат иш жойида ерга уланиши зарур.
35 кВ кучланишдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларини битта
фазасида ѐки навбатма-навбат ҳар бир фазасидаги ишларни бажаришда, ерга
улагични фақат иш олиб борилаѐтган фазадагина ўрнатиш мумкин. Бунда
кучланиш остида бўлиб, ерга уланмаган бошқа фазаларга
Do'stlaringiz bilan baham: