Электр хавфсизлиги



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/124
Sana17.12.2022
Hajmi3,53 Mb.
#889838
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   124
Bog'liq
s99TipsELYtNxpCI1rZiHpQ5Q8gfXDPdiZuJAAIn

1-жадвалда
кўрсатилган масофадан кам оралиқда яқинлашиш ман қилинади. 
Ҳаво электр узатиш тармоғини айрим фазаларини таъмирлаш жараѐнида, 
ерга улагични мустаҳкамлигини ошириш учун, қўшалоқ-иккита алоҳида ўзаро 
параллел ўрнатилган ерга улагичлардан фойдаланиш зарур. 
Симда ўрнатилган ерга улагичдан 20 м гача ишлашга рухсат этилади. Бир 
нечта бригада бараварига иш олиб борганда, ўчирилган сим электр токи билан 
боғлиқ бўлмайдиган қилиб ажратиб қўйилиши зарур.
Ҳар бир бригадага алоҳида участка ажратилиб, бир дона қўшалоқ ерга 
улагич ўрнатилади. 
110 кВ кучланишдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларни алоҳида 
фазаларидаги таъмирлаш ишларида симга ерга улагични ўрнатишдан ѐки уни 
олиб ташлашдан олдин электр ѐйи тарқалмаслиги учун ѐй ўчирувчи қурилмаси 
бўлган махсус штанга билан сим ерга уланиши керак. 
Бу штанга фақат кўчма ерга улагич қўйилганидан (ѐки олинганидан) сўнг, 
олиниши шарт. 
Фазалари горизонтал жойлашган ҳаво электр тармоқларини айрим 
фазаларини таъмирлаш жараѐнида, кучланиш остида қолган сим ушлаб турувчи 
фазалар траверсига ўтиш ман қилинади. 
3. Ҳаво электр узатиш тармоқлари трассасини дарахтлардан тозалаш 
Дарахтларни йиқитишдан олдин иш жойи тозаланиши керак. Қиш 
пайтида йиқилаѐтган дарахтдан сақланиш мақсадида, унинг ағанашига қарама-
қарши томонга қараб, қордан тозаланган 5-6 м узунликда иккита йўлакча 
очилиши керак. Кесилаѐтган ѐки арраланаѐтган дарахтлар устига чиқиш ман 
этилади. Ишбоши барча бригада аъзоларини иш бошлашдан олдин, ағанаѐтган 


76 
дарахтлар, арқонлар ҳаво электр узатиш тармоқлари симларига яқинлашиш 
хавфи борлиги тўғрисида огоҳлантириши шарт. 
Дарахтларнинг симлар устига ағанашини олдини олиш учун уларни 
кесишдан олдин тортқи билан тортиб қўйиш зарур. Дарахт симларга ағанаган 
тақдирда, ҳаво электр узатиш тармоғидан кучланишни олмасдан туриб, унга 8 
м гача масофага яқинлашиш ман этилади. Арракашлар, ағанатилаѐтган 
дарахтни тушиши тўғрисида, бошқа ишчиларни олдиндан огоҳлантиришлари 
шарт. Дарахт ағанаши мўлжалланган томонда, ҳамда унинг қарама-қарши 
томонида туриш ман этилади. Дарахтни, маълум қисмини кесмасдан ѐки 
арраламасдан, бутунлай арралаб ағдариш ман қилинади. Қийшайган дарахтни 
эгилган томонга ағанатиш зарур. 
Кесилаѐтган ѐки арраланаѐтган дарахтларни ағанатмасдан, ишдан 
танаффусга чиқиш ѐки бошқа дарахтни кесишга ўтиш ман қилинади. Чириган 
ва қуриган дарахтни ағанатишдан олдин, уни маҳкамлигини текшириш, шундан 
сўнг, йиқитиш учун арралашни бошлаш зарур. Бу дарахтларни кесиб ағанатиш 
ман этилади. Бир неча дарахтларни олдиндан маълум қисмини арралаб 
ҳаммасини бирданига ва бирини устига бирини йиқитиш йўли билан ағанатиш 
ман этилади. Биринчи навбатда чириган, куйган ва қуриган дарахтлар 
ағанатилиши зарур. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish