4.
Синов саволлари.
1.
Қандай ҳаво электр узатиш тармоқларида иш бажариш пайтида, иш
раҳбари тайинланади?
2.
Ҳаво электр узатиш тармоқларида фармойиш бўйича иш бажариш
қандай амалга оширилади?
3.
Наряд бўйича кўпзанжирли ҳаво электр узатиш тармоғида, ҳаво электр
узатиш тармоқларининг кесишган жойларида, ҳаво электр узатиш
тармоқларининг турли участкаларида бажариладиган ишларни тавсифлаб
беринг.
4.
Ҳаво электр узатиш тармоқларида кучланиш остида ишлаш қандай
амалга оширилади?
70
12–МАЪРУЗА. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ
УСТУНЛАРИДА БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР
Режа: 1.
Ҳаво электр узатиш тармоқлари устунларидаги ишлар.
2.
Ишлаб турган ҳаво электр узатиш тармоқларини кесишган
жойларидаги устунлар оралиғида, ишлаѐтган ҳаво электр узатиш тармоқлари
таъсиридан пайдо бўлган кучланиш остида бўлган тармоқларда, кўп занжирли
ҳаво электр узатиш тармоғини ўчирилган бир занжирида ва ҳаво электр узатиш
тармоғи фазаларидаги ишларни бажариш.
3.
Ҳаво электр узатиш тармоқлари трассасини дарахтлардан тозалаш.
4.
Ҳаво электр узатиш тармоқларини кўрикдан ўтказиш ва текшириш.
5.
Ҳаво электр узатиш тармоқларини йўл билан кесишган ва йўлга яқин
участкаларидаги ишлар, ҳамда уларда бажариладиган ҳар хил ишлар.
6.
Кўча ѐритиш тармоқларидаги ишлар.
7.
Синов саволлари.
1. Ҳаво электр узатиш тармоқлари устунларидаги ишлар.
Ҳаво электр узатиш тармоқлари симларини ва устунларини ажратиб
бузиш, ҳамда устун элементларини алмаштириш иш раҳбари иштирокида
технологик карта ѐки иш бажариш лойиҳаси асосида бажарилиши зарур.
Фақат устуннинг маҳкам ва чидамли эканлигига ишонч ҳосил
қилингандагина, устунга чиқиш ва унинг устида ишлашга рухсат этилади.
Устунларни мустаҳкам турганига шубҳа туғилган тақдирда (устунларни ерга
мўлжалдан кам чуқурликда кўмилганлиги, тупроқни юмшоқ ва майдалиги,
ѐғочларни чириганлиги, бетондаги дарзлар ва ҳоказолар), уларни маҳкамлаш
заруриятини ва йўлларини иш раҳбари ѐки ишбоши иш жойида белгилайди.
Устунларни тортқичлар ѐрдамида маҳкамлаш ишлари устун устига
чиқмасдан туриб, яъни телескопик минора ѐки бошқа одамларни кўтаришга
мўлжалланган механизмларни бевосита устун ѐнига ўрнатиб, ѐки бу ишларни
устунларга
кўтарилмасдан
ўрнатиладиган
махсус
мустаҳкамлаш
қурилмаларидан
фойдаланиб
амалга
оширилиши
керак.
Устун
мустаҳкамланганидан сўнг, унга кўтарилишга рухсат этилади.
Симларни бир томонлама тортишилишига мўлжалланмаган устунлар,
ҳамда вақтинча шундай тортилиш пайдо бўлиши мумкин бўлган тақдирда,
уларни ағдарилиб тушмаслиги учун олдиндан маҳкамланган бўлиши шарт.
Оралиқ устунларни олдиндан маҳкамламасдан туриб, уларга осилган
симларни бутунлигини бузиш ва сим боғичларини бўшатиш, ман қилинади.
Қуйидаги бригада аъзоларини устунга чиқишига рухсат этилади:
- III гуруҳга — барча турдаги ишларни бажариш учун устуннинг
юқорисигача чиқиш;
- II гуруҳга — узиб қўйилган электр узатиш тармоғини барча
устунларини юқорисигача чиқиб бажариладиган ишларга, узилмаган электр
узатиш тармоғида эса, устундаги энг пастки симдан ишлаѐтган ишчининг
бошигача бўлган масофа 2 м қолгунча, устунни ток ўтказмайдиган қисмида
бажариладиган барча ишларга (устунларни бўяш билан боғлиқ ишлар бундан
мустасно);
71
- I гуруҳга — ер сатҳидан 3 м гача бўлган баландликдаги (ишчининг
оѐғигача) барча турдаги ишларга;
Юқорида бажариладиган айрим турдаги ишлар, техника хавфсизлиги
қоидаларида қайд қилингани бўйича, ушбу ишларни бажариш учун электр
хавфсизлиги гуруҳига эга бўлган ходимлар томонидан бажарилиши керак.
Ёғоч ва темир-бетон устунларга кўтарилишда ҳимоя камарини осма
арқонни ѐғоч устун орқасидан айлантириб ўтказиб олиниши, темир-бетон
устунларда эса, устун орқасидан айлантириб ўтказиб олиниши ѐки устунга
маҳкамланган нарвонга маҳкамланиши керак.
Бурилишларга ўрнатилган штирли изоляторли устунларнинг ички бурчак
томонидан чиқиш ва ишлаш ман қилинади.
Устунларда ишлаганда ҳимоя камаридан фойдаланиш, ҳамда иккала
электрик тирноғи (когти) қўлланилганда унга ўрнашиб ишлаш шарт.
Устуннинг асосий тик турган қисмида ишлаганда шундай жойлашиш
керакки, бунда кучланиш остида бўлган энг яқин турган сим эътибордан
йўқолмаслиги зарур.
Устуннинг айрим бўлакларини алмаштириш жараѐнида, устуннинг
йиқилиши ѐки ўрнида қўзғалишига барҳам бериш зарур.
Бир ѐки икки таянчли П ѐки АП типидаги устунларнинг оѐқларига
қўшимча биттадан ѐки иккитадан ўрнатилган тиргакларни алмаштириш учун
бир вақтда иккала таянч оѐқларини қазиш ман қилинади. Аввал бир устун
оѐқларига қўшимча ўрнатилган тиргак алмаштирилиб, бандаж билан
маҳкамланиб, ер шиббалаб босилганидан сўнг, иккинчи устун оѐқларига
қўшимча ўрнатилган тиргакни алмаштиришга киришиш мумкин.
Устун оѐғига қўшимча иккитадан ўрнатилган тиргаклар навбатма-навбат
алмаштирилиши керак.
Тиргакларни чуқурдан олиш ва чуқурга тушириш жараѐнида,
ишчиларнинг чуқурда бўлишлари ман қилинади.
Устунларни йиқитиш ва ўрнатиш усули, қийшайиб кетишига қарши уни
мустаҳкамлаш усуллари, ҳамда уни зарурлигини иш раҳбари, агар у
тайинланмаган бўлса, наряд берувчи белгилайди.
Электролизерлар олдидаги полда резинали гиламлар тўшалган бўлиши
шарт.
Крюкли тортқи ишлатилган тақдирда, крюк албатта ҳимоя қулфи билан
жиҳозланган бўлиши керак.
Изоляцияловчи шокилаларда ишлаш жараѐнида бир ѐки кўп занжирли
(икки ва ундан кўп шодали) осма ва кўп
занжирли тортиб турувчи изоляторлар
шокилалари бўйлаб ҳаракат қилишга рухсат берилади.
Бир занжирли тортиб турувчи изоляцияловчи шокилада тана
мувозанатини сақлаш учун махсус мосламалар ишлатиб ѐки унинг устига ѐтиб,
ҳамда оѐқлар билан траверсга илиниб ишлаш мумкин.
Изоляцияловчи осма шодаларда ишлаш жараѐнида ҳимоя камарининг
осма арқони траверсга маҳкамланиши шарт. Агар ҳимоя камарининг осма
арқони калталик қилса, белга маҳкамланган иккита ѐрдамчи арқондан
фойдаланиш зарур. Арқонни биттаси траверсга маҳкам боғланади,
иккинчисини эса олдиндан траверс орқали ўтказиб, бригаданинг ѐрдамчи
ходими ушлаб, керакли ҳолатда тортиб ѐки бўш қўйиб турилади.
72
Тортиб турувчи, изоляцияловчи шодаларда ишлаганда, ҳимоя камарини
осма арқони траверсига ѐки ушбу мақсадга мўлжалланган мосламага
маҳкамланиши шарт.
Осма ва тортиб турувчи кўп зажирли изоляцияловчи шодаларда ҳимоя
камарини осма арқонини, изоляторларни иш олиб борилмаѐтган шодаларнинг
бирига маҳкамлашга ижозат берилади. Ҳимоя камарининг осма арқонини иш
бажарилаѐтган шодага маҳкамлаш ман қилинади.
Изоляцияловчи шодалалар ажралиб кетишига олиб келадиган
носозликлар аниқланса, иш ўша заҳотиѐқ тўхтатилиши керак.
Симлар ва троссларни траверсга кўтариш (ѐки тушириш), ҳамда уларни
тортиш жараѐнида, траверсда ѐки устуннинг траверсаси остида туриш ман
қилинади.
Юк кўтариш чизмасини танлашда ва кўтариш блокларини ўрнатишда,
шундай ҳисоб-китоб қилиш керакки, бунда устунга шикаст етказадиган куч
пайдо бўлмасин.
Устунга кўтарилиб, унинг устки қисмигача бўяш ишларини II гуруҳга эга
бўлган
бригада аъзоси бажариши мумкин. Устун бўялганда бўѐқнинг симларга
ва изоляторларга томизмаслик чораларини кўриш зарур (масалан, таглик
ишлатиш).
Do'stlaringiz bilan baham: |