Электр хавфсизлиги



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/124
Sana17.12.2022
Hajmi3,53 Mb.
#889838
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   124
Bog'liq
s99TipsELYtNxpCI1rZiHpQ5Q8gfXDPdiZuJAAIn

электр хавфсизлиги 
Масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратларда бригадани 
ишлашга ижозат беришдан олдин: 
- ѐрдамчи электр занжирлари (бошқарув, сигнализация, иситгич ва 
бошқалар) ва юритмаларнинг куч занжирлари электр тармоғидан ўчирилиши 
шарт; 


80 
- ўчиргич баклари ва ҳаво юборувчи қувурлардаги сурувчи клапан 
(задвижкалар) ѐпилиши ва улардаги ҳаво атмосферага чиқариб юборилиши, 
бунда ҳаво чиқарувчи клапанлар (пробкалар) очиқ ҳолда қолдирилиши шарт; 
- ўчиргичларни электр тармоғига уловчи юки ѐки уловчи пружиналар 
ишсиз ҳолатга келтирилиши шарт; 
- масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратларнинг калитларига 
«Ёқилмасин! Одамлар ишламоқда!»
, ҳамда ѐпилган очгичларга эса
«Очилмасин! Одамлар ишламоқда!»
деган шиорлар осиб қўйилиши шарт; 
Коммутацион аппаратларни созлаш ва тартибга солиш мобайнида, синаб 
кўриш учун узатмаларнинг ѐрдамчи куч занжирларини вақтинчалик улаш, 
шунингдек ўчиргичга ва юритмасига ҳаво юборишга рухсат берилади.
Бунда 
«Ёқилмасин! Одамлар ишламоқда!»
ва 
«Очилмасин! Одамлар 
ишламоқда!»
деган шиорлар осиб қўйилади. 
Коммутацион аппаратларни синаб кўриш учун масофадан бошқариб 
ѐқиш ва ўчиришни навбатчи ходим рухсати билан созлаш, ҳамда тартибга 
солишни бажарувчи ишчи амалга ошириши мумкин.
Доимий ѐки навбатчисиз электр ускуналарида бундай рухсатнома талаб 
қилинмайди. 
Коммутацион аппаратларнинг ишлаши синаб кўрилгандан кейин, 
навбатчи ѐки ишбоши томонидан ишни давом эттириш зарур бўлса (аппаратни 
узоқдан бошқариб ўчириб ѐққан шахслар учун), техника хавфсизлиги 
қоидаларидаги талаблар бажарилиши шарт. 
Ишчи босим остида бўлган ҳаво ўчиргичларга фақат синаш ва созлаш 
ишлари бажарилаѐтганда (демпферлар ишлашини тартибга солиш, тебраниш 
графигини олиш, ўлчов асбобларининг симларини улаш ѐки бўшатиб ажратиш, 
ҳаво силжиѐтган жойни аниқлаш ва шунга ўхшаш ишлар учун) кўтарилишга 
рухсат этилади. 
Ишчи босим остида турган ва ҳаво билан тўлдириладиган узгичли 
ўчирилган ҳаво ўчиргичларига кўтарилиш ман қилинади. 
Ҳаво ўчиргичларини нам ўтказмаслик қобилиятини (зичлигини) 
текшириш, кам босим остида, завод (корхона) йўриқномасига мувофиқ 
бажарилиши зарур. 
Синаш ва созлаш учун ҳаво ўчиргичларига кўтарилишдан олдин: 
- бошқарув занжирларини ўчириш; 
- маҳаллий бошқарув тугмачаси ва ишга тушириш клапанлари 
блокировка қилиниши (масалан, ҳаво ўтказувчи трубкаларни узиш, шкафларни 
ѐпиш ва шунга ўхшаш) ѐки ишбоши кўрсатмасига асосан ўчиргич билан 
ўчириш-ѐқишни бажарадиган аниқ бир ишчини ўчиргичда ишлашига ижозат 
берувчи йўриқнома олган бригада аъзосини ўчиргич олдига қўйиш зарур; 
Босим остида бўлган ҳаво ўчиргичларида ишчи-ходимлар бўлган 
пайтида, бошқариш ва тақсимловчи шкафларидаги барча ишлар тўхтатилиши 
шарт. 
Ўчиргичларни текшириш, созлаш ва синаш, ҳамда ўчириш ва ѐқиш 
вақтида ходимларни ҳаво ўчиргичлари яқинида туришлари ман қилинади.
Синаш ва созлаш ишларини бажарувчи ишбоши (ѐки у томонидан 
тайинланган бригада аъзоси), ҳаво ўчиргичини улаш ва ўчириш учун оғзаки 


81 
буйруқни, бригада аъзолари ўчиргич олдидан хавфсиз жойга ѐки масофага 
чиқарилганидан сўнг, бериши шарт. 
Ходимларни ҳаво йиғувчи идишлар ичига тушиб бажариши билан боғлиқ 
ишларга ижозат беришда, қуйидагиларга риоя қилиш зарур: 
- ҳаво юборилиши мумкин бўлган қувурларнинг сурувчи очгичлари 
(задвижкалари) ѐпилиб, калит билан қулфланиши ва очгичларга, 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish