«Электр энергиясининг назорати ва хисоби» фанидан маърузалар матни 5310200 –5310700 «электр энергетика»


Реактив энергия ва кувват компенсацияси учун электр энергияси бўйича тарифдан чегирмалар ва тарифга устамалар



Download 0,62 Mb.
bet8/34
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#105898
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
ENHAT Маруза матни

Реактив энергия ва кувват компенсацияси учун электр энергияси бўйича тарифдан чегирмалар ва тарифга устамалар
Реактив энергия ва кувват ўрнини тўлдириш учун чегирмалар (устамалар) битта хисобга олиш нуктаси бўйича ўртача ойлик электр энергияси истеъмоли 15 минг кВт.соатдан ортик бўлган саноат истеьмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар, электрлаштирилган (электр энергияси билан юрадиган) темир йўл ва шахар транспорти, кишлок хўжалиги истеъмолчиларига нисбатан амалга оширилади.
Реактив энергия ва кувват ўрнини тўлдириш учун чегирмалар (устамалар) реактив энергия ва кувватни хисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари асосида белгиланади хамда энг катта реактив юкламанинг 1 кВАР учун тўлов ва (ёки) истеъмол килинган реактив энергиянинг 3 кВАР.соати учун тўлов тарзида ундирилади.
Устамалар истеъмолчи таъминланадиган электр тармоғининг катта юкламали соатларида истеъмолчи томонидан шартномавий микдордан ортикча реактив энергия ва кувват истеъмол килинганда ва ягона электр энергетика тизимининг кичик юкламали соатларида реактив энергия хосил килинганда худудий электр тармоклари корхонаси томонидан кўлланади.
Истеъмолчи томонидан электр тармоғининг катта юкламали соатларида ягона электр энергетика тизими тармоғида реактив энергия хосил килинганда ва электр тармоғининг кичик юкламали соатларида энергия тизими тармоғидан реактив энергия истеъмол килинганда, агар истеъмолчи бундай иш режимида ишлаши зарурати шартномада кўрсатилган бўлса, энергия тизими томонидан тарифдан чегирмалар такдим этилади.
Электр тармоғининг катта ва кичик юкламали соатлари - бу
сутканинг истеъмолчи томонидан реактив кувватнинг истеъмол килиниши (хосил килиниши) туфайли ягона электр энергетика тизимининг электр тармокларида электр энергиясининг кўшимча равишда йўкотилишига олиб келадиган даврларидир.
Худудий электр тармоклари корхонаси электр тармоғининг катта ва кичик юкламали соагларини, истеъмолчининг ва у фойдаланадиган тармокнинг реактив юкламаси жадвалларини тахлил килган холда, хар кайси истеъмолчи учун якка тартибда белгилаши мумкин.
Хар суткадаги катта ва кичик юкламали соатлар йиғиндиси 24 соатга тенг, шу жумладан:
катта юкламали соатлар-07 соат 00 дакикадан 23 соат 00 дакикагача;
кичик юкламали соатлар-23 соат 00 дакикадан 07 соат 00 дакикагача.
Реактив энергия ва кувватнинг истеъмол килиниши хамда хосил килиниши хисобга олишни автоматик тизимлари хамда тўхтатгичли ёки хотирали хисобга олиш асбоблари ёрдамида кайд этилади (ёки) унинг кичик юкламали соатларида мажбурий истеъмол килинган реактив кувват ва (ёки) энергиянинг чегаравий кийматлари хисобга олинади.
Электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив энергия ва кувватнинг иктисодий киймати, айнан шу соатларда реактив кувват ва (ёки) реактив энергия истеъмолининг бир ойдаги техникавий чегаралари, улар худудий электр тармоклари корхонаси томонидан ягона электр энергетика тизимицинг хар кайси боғламаси бўйича электр тармокларининг ишлаш режимлари хисоб китоблари асосида белгиланади.
Юкорида кайд этилган хисоб-китоб мавжуд бўлмаганда тўлов факат амалда истеъмол килинган реактив энергия учун актив энергия бўйича амалдаги тарифнинг 5 фоизига тенг нарх бўйича, кўшилган киймат соликсиз ундирилади.
Электрлаштирилган темир йўл транспортининг харакатлантирувчи подстанциялари ва метрополитен подстанциялари томонидан электр энергиясидан фойдаланилиши юзасидан электр таъминоти шартномасида бир ойда реактив энергия истеъмол килишнинг иктисодий киймати ва техник чегараси кўрсатилади.
Темир йўл транспортининг ўзгармас ва ўзгарувчан токли харакатлантирувчи подстанциялари томонидан реактив энергия истеъмол ва хосил килинишининг иктисодий киймати ва техник чегараси контакт тармоғи билан уланган харкатлантирувчи иодстанциялар бўйича йиғинди тарзида кўрсатилади, уларнинг энергия истеъмоли учун хисоб-китоблари битта худудий электр тармоклари корхонаси томонидан амалга оширилади.
Бир ойдаги реактив энергия истеъмол ва хосил килишнинг
хамда электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив кувватнинг иктисодий киймати ва техник чегаралари электр таъминоти шартномасида кайд этилади.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish