Электр энергияси учун бир ставкали тариф истеъмолчилари билан хисоб-китоблар килиш Бевосита худудий электр тармоклари корхоналарининг электр
тармокларидан хамда истеъмолчилар ёки субистеъмолчилар электр
тармоклари оркали узатилаётган электр энергияси билан таьминлаш истеъмолчилар билан хисоб-китоблар электр энергиясининг белгиланган тартибда тасдикланган тегишли тарифлари буйича электр таъминоти шартномасига асосан амалга оширилади.
Электр энергияси учун хисоб-китоб килиш максадида
истеъмолчиларни тариф гурухлари бўйича таксимланиши электр ва
иссиклик энергияси истеъмолчиларининг тариф гурухлари тўғрисидаги Низомга мувофик белгиланади.
Агар тўлов хужжатини текшириш ёки хисобга олиш асбоби кўрикдан ўтказишдан кейин (шу жумладан истеъмолчи мурожаат килмаса хам) кайта хисоб-китоб килиш зарурлиги аншушнеа, бундай кайта хисоб-китоб худудий электр тармоклари корхонаси томонидан электр энергияси учун навбатдаги тулов хужжатини ёзишда амалга оширилади.
Хисобга олиш асбоби истеъмолчининг айби билан бузилган (пломбаси бузилган, ойнаси синган ва шу кабилар), хеисобга олиш асбобини ишга тушириш схемаси ўзгарган, хисобга олиш асбобидан ташкари электр кабул килгичлар уланган ёки электр энергияси бошкача усулда ўғирланган холларда, худудий электр тармоклари корхонаси истеъмолчини электр тармоғидан узиб кўйишга хаклидир ва хисобга олиш асбоблари охирги марта ўзгартирилган ёки уларни улаш схемаси текширилган кундан бошлаб бутун ўтган, аммо даъво муддатидан кўп бўлмаган давр учун электр кабул килгичларнинг уланган куввати ва истеъмолчининг электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ишлаш соатлари буйича энергия сарфини кайта хисоблаб чикиши шарт. Бунда хисобга олиш асбоби кўрсаткичини ёзиб олиш улаш схемасини текшириш деб хисобланмайди.
Электр энергияси сарфини кайта хисоб-китоб килиш
истеъмолчини электр энергиясидан фойдаланиш коидаларини бузганлик учун конун хужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод килмайди.
Электр энергиясини хисобга олиш истеъмолчининг айбисиз
вактинчалик бузилганда етказиб берилган электр энергияси учун
хисоб-китоб худудий электр тармоклари корхонасининг карори бўйича, хисобга олиш бузилишига кадар бўлган олдинги хисоб-китоб давридаги ёки хисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Электр энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича хисоб-китоб килиш даври бир ойдан ошмаслиги керак, шу вакт ичида хисоб тикланиши зарур.
Агар хисобга олиш асбобини, объектив сабабларга кўра, кўрсатилган муддатда (ток трансформаторининг, хисобга олиш асбобининг йўклиги, ўтиб бўлмайдиган йўллар ва шу кабилар туфайли) тиклаш имконияти бўлмаса, истеъмолчига етказиб берилган электр энергияси учун хисоб-китоб килиш тартиби ва хисобга олишни тиклаш муддати истеъмолчи ва худудий электр тармоклари корхонасининг икки томонлама битими билан белгиланиши керак.
Худудий электр тармоклари корхонаси ва истеъмолчи ўртасида хисоб-китоб килиш учун актив ва реактив энергияни, шунингдек кувватни хисобга олиш худудий электр тармоклари корхонаси ва истеъмолчи тармокларининг баланс бўйича мансублик чегарасида амалга оширилади.
Хисоб-китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси микдори ва худди шу даврда худудий электр тармоклари корхонаси томонидан кабул килинган электр энергияси микдори ўртасидаги тафовут, «Узздавэнергоназорат» ДИ тасдиклаган меъерлар микёсида ушбу электр тармокларида узатиш вактида уларнинг исроф бўлишига кетган электр энергияси технологик сарф микдорини чегирган томонлардан хеч бири ўз мажбуриятларини тўла ёки кисман бажармаганлиги учун жавоб бермайди.
Агар кўрсатилган форс-мажор холатлари мажбуриятларнинг
шартномада белгиланган муддатларда бажарилишига таъсир килса, у холда ушбу муддатлар форс-мажор холатларининг амал килиш, аммо электр таъминоти шартномасининг амал килиш муддатидан кўп бўлмаган вактга узайтирилади.
Электр курилмалари истеъмолчилар томонидан худудий электр тармоклари корхонасининг электр тармокларига ўзбошимчалик билан уланган такдирда, электр курилмалари электр тармоғидан дархол узиб куйилади, истеъмолчидан эса рухсатсиз истеъмол килинган электр энергиясининг киймати истеъмолчи расмий равишда давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўтган вакт мобайнида ёки даьво муддати учун уланган электр ускуналарининг белгиланган кувват бўйича суткасига 24 соат давомида ишлаши хисобидан ундирилади.
Бунда рухсатсиз истеъмол килинган электр энергияси кийматининг ундирилиши электр энергиясидан фойдаланиш коидаларини бузганлик учун конун хужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод килмайди.
Худудий электр тармоклари корхонаси туман, шахар, иктисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергияси учун тўловни йиғиш функцияларини белгиланган тартибда хусусий операторга ўтказиши мумкин.
Электр энергияси учун тўловни йиғиш функцияларини бажарувчи хусусий операторлар ўз фаолиятини белгиланган тартибда амалга оширадилар.
750 кВАгача кувватга уланган саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилардан ташкари барча истеъмолчилар бир ставкали тариф буйича хисоб-китоб килишади.
Электр энергиясидан реклама, чироклар билан безатиш, бино ва иншоотларни ёритиш учун фойдаланувчи истеъмолчилар, истеъмол кувватидан катьий назар, худудий электр тармоклари корхонасининг рухсатини олишга ва тегишли тариф гурухи буйича хисоб-китоб килишга мажбурдирлар.
Электр энергиясидан хоналарни иситиш ва иссигк сув таъминоти максадида фойдаланилганда «Ўздавэнергоназорат» ДИга бошка турдаги энергия ўрнига электр энергиясидан фойдаланишни келишиш учун техник-иктисодий асослар такдим этилиши зарур, шахар курилиши меъёрлари ва коидаларида кузда тутилган овкат тайёрлаш ва хоналарни иситиш учун электр энергиясидан фойдаланиш холатлари бундан мустасно.
Иситиш ва иссик сув таъминоти максадида электр энергиясидан фойдаланишни келишиш тартиби «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан белгиланади.
Электр энергияси учун хусусий уйжой мулкдорлари ширкатлари, турар жойлар ва ахоли пунктларининг коммунал-эксплуатация ташкилотлари майда турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари билан хисоб-китоблар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-
эксплуатацион ташкилотлар умумий уй-жой эхтиёжларига фойдаланиладиган электр энергияси учун худудий электр тармоклари корхонаси билан электр таъминоти шартномасига асосан электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасини хисобга олиш нуктасида ўрнатилган хисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича, белгиланган тарифга мувофик, хисоб-китоб киладилар. Таксимлаш назорат хисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Назорат хисобга олиш асбобларини ўрнатиш учун худудий электр тармоклари корхонасининг рухсати талаб килинмайди.
Назорат хисобга олиш асбобларининг тўғри ишлашини назорат килиш, уларнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш ва электр энергияси учун ўзаро хисоб-китобларни амалга ошириш мажбуриятлари яшовчиларнинг зиммасига юкланади.
Умумий фойдаланиладиган жойларда истеъмол килинган электр энергияси микдори алохида оилалар ўртасида амалда яшовчиларнинг сони бўйича таксимланади.
Худудий электр тармоклари корхонаси электр энергиясидан умумий хисобга олиш асбоби оркали фойдаланувчи фукоролар ўртасида хеч кандай хисоб-китобларни амалга оширмайди.
Электр энергияси учун тўлов хужжатлари бўйича ўз вактида хак тўлаш, турар жой ва нотурар жой фонди биносидаги хисобга олиш асбобининг сакданиши ва бутлигини таъминлаш борасида мазкур Коидаларга риоя килиниши учун жавобгарлик турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси зиммасига юкланади.
Хисобга олиш асбоблари зинапоя майдончаларида ўрнатилган такдирда уларнинг сакланиши ва бутлиги учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати хамда уй-жой тасарруфида бўлган идора, ташкилот жавоб беради. Зинапоя майдончаларида ўрнатилган хисобга олиш асбоблари шикастланган ёки ўғирланган такдирда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва идора, ташкилот уларни ўз хисобидан тиклаши шарт.
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, уй-жой мулкдорлари ва турар жойлардаги хамда бошка бинолардаги хоналарни ижарачиларга (юридик шахсларга) ижарага берувчи бошка ташкилотлар худудий электр тармоклари корхонасининг рухсатисиз ижарачиларга тегишли бўлган электр курилмаларини (электр энергиясидан фойдаланиш максадларидан катъи назар уйнинг ички электр тармокларига улаш хукукига эга эмас.
Ижарачилар (юридик шахслар) турар жой ва нотурар жой
фонди биносининг эгаси билан шартнома тузилгандан кейин уч кун
муддатда ижарага олинган бинода электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлик масалаларни хал этиш учун худудий электр тармоклари корхонасига мурожаат килиши шарт.
Ижарачи бинодан кўчиб кетадиган бўлса турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси ижарачидан худудий электр тармоклари корхонасининг у кўчиб кетиш кунигача электр энергияси учун хисоб-китобни амалга оширганлиги хакидаги маълумотномани талаб килиши шарт. Кўчиб кетган ижарачиларнинг электр энергияси учун карзлари бўйича жавобгарлик ижарага берувчи зиммасида бўлади.
Худудий электр тармоклари корхонаси билан бўлиниш
чегарасидан истеъмолчиларгача бўлган умумий уй-жой электр
тармокларининг узлуксиз электр таъминоти билан боғлик бўлган техник холатини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун худудий электр тармоклари корхонаси билан шартнома тузган хусусий уй-жойни ижарага берувчи зиммасида бўлади
Худудий электр тармоклари корхонаси хар бир маиший
истеъмолчи билан электр таъминоти шартномасини тузадн ва унга белгиланган намунадаги хисоб-китоб дафтарчасини беради, у бўйича электр энергияси учун xaк тўланади. Хисоб-китоб дафтарчасининг хар бир варағи квитанция ва билдиришномадан иборат бўлиб, уларда маиший истеъмолчининг шахсий хисоб раками мухр билан туширилган бўлиши керак.
Тўлов хужжатининг хар иккала кисми (билдиришнома ва квитанция) бир хилда, аник, ўчириб ёзишларсиз тўлдирилиши керак. Тўлов хужжатларида фамилия, манзил, тўловнинг жорий ва олдинги санаси хамда хисобга олиш асбобининг уларга мувофик, бўлган кўрсаткичлари, кўрсаткичлар тафовути ва тўлов суммаси кўрсатилиши керак.
Худудий электр тармоклари корхонаси электр энергияси истеъмолининг шартномадаги микдори бўйича ёки олдинги давр учун амалдаги электр энергияси истеъмолининг хажми тўғрисидаги маълумотларга асосан тўлов счётини ёзиш хукукига эгадир, маиший истеъмолчининг хисоб ракамида бу хакда тегишли равишда кайд килинади. Бунда ххисобга олиш асбобларидан кўрсаткичлар ёзиб олингандан кейин амадда истеъмол килинган электр энергияси учун кайта хисоб-китоб килинади.
Овкат тайёрлаш учун марказлаштирилган тартибда электр плиталари билан жихозланган уйларда яшовчи маиший истеъмолчилар электр энергияси учун тегишли тариф бўйича хак тўлайдилар.
Маиший истеъмолчи томонидан хисоб-китоб даврида амалда истеъмол килинган электр энергияси микдори истеъмолчилардаги хисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари бўйича аникланади.
Хисобга олиш асбобларидан кўрсаткичларни ёзиб олиш ва тўлов хужжатларини амалдаги тариф бўйича ёзиб бериш худудий электр тармоклари корхонасининг вакили ёки истеъмолчининг ўзи томонидан амалга оширилади.
Агар тўлов хужжати (билдиришнома) худудий электр тармоклари корхонасининг вакили томонидан тўлдирилса, у маиший истеъмолчига топширилади, у бўлмаган такдирда эса - у билан бирга бир хонадонда (хусусий уйда) яшовчи вояга етган исталган шахсга топширилади ёки билдиришнома билан бирга буюртма хат оркали жўнатилади.
Агар навбатдаги айланиб чикишда хисобга олиш асбоби ўрнатилган хона ёпик бўлса, худудий электр тармоклари корхонасининг вакили тўлов хужжатини олдинги давр учун амалда истеъмол килинган электр энергияси хажми тўгрисидаги маълумотлар асосида ёзади, бу хакда маиший истеъмолчининг шахсий хисоб ракамида тегишли белги кайд зтилади.
Худудий электр тармоклари корхонасининг вакили, у тегишли амал килиш муддати кўрсатилган, исми-шарифи ёзилган гувохномага эга бўлган таўдирда, хонадондаги хисобга олиш асбобларини соат 8.00 дан бошлаб соат 22.00 гача тўскинликсиз текшириб кўриш хукукига эгадир.
Электр энергияси учун хак тўлаш маиший истеъмолчи томонидан ахолидан туловларни кабул килувчи пунктлар ва ташкилотлар оркали хар ойнинг 10-кунигача амалга оширилади,
Маиший истеъмолчи, ўз хохишига кўра, 12 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш хакини олдиндан тўлаб кўйиши мумкин, бу холда тариф ўзгарса хам киймат кайта хисоб-китоб килинмайди.
Маиший истеъмолчида амалдаги электр энергияси истеъмоли
кўрсаткичларини камайтириш максадида хисобга олиш асбобини улаш схемаси ўзгартирилгани, унинг (истеъмолчи айби) билан бузилгани ёки йўклиги, пломбалар кўчирилгани, электр кабул килгичлар хисобга олиш асбобидан ташкари улангани ва бошка коида бузилишлари аникланган такдирда, худудий электр тармоклари корхонаси охирги текшириш кунидан бошлаб ўтган (лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган) давр учун маиший истеъмолчи томонидан истеъмол килинган электр энергияси хакини кайта хисоб китоб килиши шарт.
Бунда кайта хисоб-китоб килиниши истеъмолчини электр энергиясидан фойдаланиш цоидаларини бузганлиги учун конун хужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод килмайди.
Кайта хисоб - китоблар: ёритувчи ток кабул килгичларнинг
куввати ва уларни ишлатиш соатлари сони буйича; истеъмолчида штепсел розеткалари бўлганда (ток кабул килгичлар ва розеткалар сонидан катъий назар) - хар суткада 24 соат давомида соатига 600 Вт.кувват фойдаланилиши хисобидан; куввати 600 Вт дан ортик; бўлган иситиш асбоблари ёки бошка электр ускуналаридан фойдаланиш холларида - истеъмолчи фойдаланаётган ускуналарнинг амалдаги куввати бўйича, уларнинг хар суткада 24 соат ишлатилиши хисобидан амалга оширилади.
Электр энергиясидан фойдаланишда истеъмолчи томонидан йул кўйилган коидабузишлар худудий электр .тармоклари корхонасининг вакиллари ва маиший истеъмолчи томонидан имзоланган икки нусхадаги кўшма далолатнома билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси
маиший истеъмолчига берилади ва айни бир вактда ушбу коидаларни бузган истеъмолчининг электр курилмалари тармокдан узиб кўйилади.
Худудий электр тармоклари корхонаси хисобга олинмаган
электр энергияси микдорини далолатнома асосида аниклайди ва тулаш учун маиший истеъмолчига кўшимча тўлов хужжати ёзиб беради.
Коида бузилиши юзасидан тўлов хужжатини ёзишда, даъво муддатини хисобга олган холда, амалдаги тариф кўлланади.
Маиший истеъмолчи худудий электр тармоклари корхонасининг карори юзасидан норозилик аризаси бериш хукукига эга, бирок бу истеъмолчини коида бузиш далолатномаси бўйича ёзилган кўшимча тўлов хужжатидаги суммани белгиланган муддатда тўлашдан озод килмайди.
Кўшимча тўлов хужжати бўйича хак 10 кун муддатда тўланмаганда худудий электр тармоклари корхонаси маиший истеъмолчидан кўрсатилган суммани мажбурий тартибда ундириш тугрисида судга даъво аризаси беради.
Маиший истеъмолчи ва худудий электр тармоклари корхонаси ўртасида пайдо бўладиган низоли масалалар конун хужжатларига мувофик хал этилади.
Объектларидан магистрал электр тармоклари сифатида фойдаланиладиган истеъмолчилар худудий электр тармоклари корхоналари билан электр энергияси узатиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш хукукига эга эмас.
Худудий электр тармоклари корхоналари куйидагиларга мажбур:
- электр энергиясияи электр тармокларининг баланс бўйича мансублик чегарасига электр таъминоти шартномасида кўрсатилган хажмда узлуксиз етказиб бериш;
- ўзининг электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергияси сифат курсаткичларини давлат стандартларида белгиланган даражада саклаб туриш;
- электр тармоғи хўжалиги объектларининт режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 сутка олдин огохлантириш;
- истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўгрисида маълум килиш;
- жорий этиладиган чеклашлар хакида, чеклашнинг хажми ва вактини кўрсатган холда, ўз вактида хабар килиш;
- истеъмолчига энергия таъминоти шартномасига мувофик электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш;
- истеъмолчиларнинг электр энергиясининг тўлик етказиб берилмаганлиги ёки электр таъминотидаги бошка коида бузилишлари тўғрисидаги аризаларини, истеъмолчидан ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай кўриб чикиш, уларни коида бузилишларини бартараф этиш ва истеъмолчиларга ушбу Коидаларга мувофик. батафсил жавоб юбориш;
- ўзининг электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик исрофларини кискартириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чикиш ва амалга ошириш;
- электр энергиясининг электр тармоклари бўлиниш чегарасида хисобга олинмаган истеъмолини аниклаш;
- истеъмолчилар томонидан буюртма берилган электр энергияси хажмини етказиб беришнинг техник имкониятларини ва улардаги тижорат хисобини олиш тизимларининг конун хужжатлари талабларига мувофиклигини бахолаш бўйича хулоса бериш;
- истеъмолчиларнинг электр тармоклари ва курилмаларини ўз худудий электр тармокларига уланиши юзасидан техник шартлар бериш;
- истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясини белгиланган тартибда хисобга олиб бориш;
- истеъмолчининг белгиланган тартибда киритилган таклифларига мувофик беш кун муддатда электр энергиясининг ойлик шартномавии хажмига ўзгартиришлар киритиш, электр энергиясининг ойлик шартномавии микдорини кўпайтириш (камайтириш) мумкин бўлмаган такдирда - бу хакда, рад этиш сабабини кўрсатган холда, истеъмолчига хабар килиш;
- энергиясини етказиб беришдаги танаффуслар учун истеъмолчи олдида моддий жавобгар бўлмайди.