«Электр энергиясининг назорати ва хисоби» фанидан маърузалар матни 5310200 –5310700 «электр энергетика»



Download 0,62 Mb.
bet6/34
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#105898
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
ENHAT Маруза матни

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ТАРИФЛАР

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдикланган 2011 йил 30 мартдаги 19-03-22-05-ЎзР-16-2011 сонли Реестри:


I. Саноат ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар, уланган куввати 750 кВА ва ундан юкори.
Икки ставкали тариф:
- бир йилга 1 кВт энг юкори юклама учун тўлов: 137 800 с.
-1 кВт соат истеъмол килинган энергия учун тўлов:65,80 с.
II. Саноат ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар, уланган кувват 750 кВА гача. Бир ставкали тариф: 83,60 с.
III. Ишлаб чикариш кишлок хўжалиги истеъмолчилари, шу жумладан бюджетдан молиялаштириладиган насос станциялари 83,60 с.
IV.Электрлаштирилган темир йўл ва шахар транспорти (электртортиш):83,60 с.
V. Носаноат истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари, шахар кўчаларини ёритиш: 83,60 с.
VI. Савдо ташкилотлари, кафе, ресторанлар ва хизмат кўрсатиш сохаси корхоналари: 85,40 с.
VII. Ахоли, ахоли пунктлари : 83,60 с.
Электр плиталар билан жихозланган турар жойи ахолиси: 41,80 с.
VIII. Иситиш, иссик сув билан таъминлаш ва совутиш (кондициялаш) эхтиёжларига ишлатиладиган электр энергияси 83,60 с.
IX. Реклама ва иллюминация: 110,00 с.
X. Энергетика тизимининг хўжалик эхтиёжларига : 83,60 с.

1. Ушбу тарифлар ККС (кўшимча киймат солиғи) билан ўрнатилган.


2. Ушбу реестр кучга кириши билан 2010 йил 29 сентябрдан амал килган 19-03-22-05-РЎз-39-2010 сонли Реестри ўз кучини йўкотади
4. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ СОТИШ ТАРТИБИ ИСТЕЬМОЛЧИЛАРГА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТАРТИБИ ХАКИДА
Электр энергияси учун худудий электр тармоклари корхонаси
билан хисоб-китоб килиш учун истеъмолчилар мажбурий тартибда электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган электрон хисобга олиш асбоблари билан, 750 кВА ва ундан юкори кувватга
уланган истеъмолчилар эса - электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ищлай оладиган кўп функцияли электрон хисобга олиш асбоблари билан таъминланган бўлишлари керак.
Электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимлари кўрсаткичларнинг бузилишидан, инсон омилининг таъсирини мумкин кадар камайтирган холда ахборотлардан рухсатсиз фойдаланилишидан комплекс химоя билан таьминланган бўлиши лозим.
Электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган электрон хисобга олиш асбоблари бўлмаганда худудий электр тармоклари корхоналарининг электр тармокларига майда истеъмолчилар ва субистеъмолчиларнинг электр тармокларига уланиш такикланади.
Турли тариф гурухларидаги бир нечта истеъмолчилар электр таъминотининг битта манбаидан таъминланганда тегишли хисобга олиш асбоблари хар бир тариф гурухи учун алохида ўрнатилиши лозим.
Хисобга олиш асбоблари (шу жумладан актив ва реактив кувват ва энергияни ўлчаш воситалари, шунингдек жамловчи курилмалар хамда истеъмолни хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган хисобга олиш тизимлари) мазкур коидаларга мувофик ўрнатилади ва электр ускуналарининг тузилиши коидалари талабларига жавоб бериши керак.
Хисобга олиш асбоблари, ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, шу жумладан алока линиялари, истеъмолни хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимларининг сакланиши ва уларнинг техник холати учун хисобга олиш асбоблари ўз балансида бўлган корхона жавоб беради.
Электр энергиясини техник хисобга олиш (электр энергияси сарфининг белгиланган меъёрлари бажарилишини назорат килиш) учун хисобга олиш асбоблари алохида цехларда, кўп энергия сарфлайдиган агрегатларда, технология линияларида, биноларда, алохида объектларда ўрнатилади. Сутканинг исталган вактида, асбобнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш ва кўрикдан ўтказиш учун истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташкари) электр энергиясини хисобга олиш асбоблари ва схемаларини тўскинликсиз бориб кўриш хукукига эга.
Хисобга олиш асбоблари билан биргаликда фойдаланиладиган
ўлчов трансформаторларини бошка жойга ўрнатиш ва алмаштириш факат худудий электр тармоклари корхонасининг розилиги билан амалга оширилади.
Электр энергиясини хисобга олиш схемасини ўзгартириш ёки
унинг бузилиши билан борлик, булган хар кандай ишларни бажариш учун истеъмолчи, ишларни бошлашдан олдин, бу хакда худудий электр тармоклари корхонасини ёзма равишда хабардор килиши шарт. Ишларни бажариш даврида электр энергияси хисоби худудий электр тармоклари корхонаси билан келишилган вактинчалик схемалар ёки хисоб-китоблар
бўйича амалга оширилиши мумкин.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish