«Электр энергиясининг назорати ва хисоби» фанидан маърузалар матни 5310200 –5310700 «электр энергетика»


Электр энергияни тижорат хисобини автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) –



Download 0,62 Mb.
bet2/34
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#105898
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
ENHAT Маруза матни

Электр энергияни тижорат хисобини автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) – махсус метрологик аттестациядан ўтган техник ва дастурий воситалар комплекси бўлиб, у улгуржи бозорда электр энергияни ишлаб чикиш – истеьмол кийматларини сальдо катталикларини ўлчаш имконини беради.
Маьлумотларни йиғиш ва узатиш курилмаси (УСПД) – улгуржи бозор суьектини АСКУЭ таркибига кирувчи, кўп функцияли автоматик режимда ишловчи курилма бўлиб, электр энергия хисоблагичдан ахборотни кабул килиб, уни кайта ишлаб, саклаб, кўрсатиш ва у маьлумотларни (турли алока каналлари оркали) юкори даражадаги курилмаларга узатиш имконини беради.
Энергия етказиб бериш нуктаси – тармок элементидаги физик нукта бўлиб, электр энергияни ва кувватни бозор субьекти ва улгуржи бозорда амалдаги шартномалар асосида кабул килувчиларга етказиб бериш нуктаси. Етказиб бериш нуктаси одатда баланс (ишлатиш) бўлиниш нуктаси билан мос келади ва томонлар келишилган холда ўзгартириши мумкин.
Энергия етказиб бериш зонаси – етказиб бериш кесимидаги кўплаб етказиб бериш нукталари. Худди етказиб бериш нуктаси каби бозор субьектининг тегишлилик балансидаги чегараси билан мос келади.
Хисоб нуктаси - бу тармок элементидаги физик нукта бўлиб ушбу элементдан окаетган электр энергия ўлчанади. Хисоб нуктаси мос уланишлардаги ток трансформаторларини ва хисоблагичларни уланиш нуктаси билан мос келади.
Хисоб зонаси – хисоб юзасидаги кўплаб хисоб нукталари бўлиб, улгуржи бозор субьекти томонидан етказиб берилаётган (сотилаётган) барча хажм электр энергияни ўлчаш амалга оширилади.
Субабонент – асосий абонент билан баланс (ишлатиш) чегарали электр тармоғига эга юридик ёки физик шахс, юридик шахс маьлумоти бўлмаган хусусий тадбиркор бўлиб алохида шартнома бўйича электр энергияси олади.
Энергия таъминоти бўйича шикастланиш (авария) брони — истеъмолчилар фаолиятини кисман ёки тўлик тўхтатишда ускуналарни саклаш, инсонлар хаётининг хавфсизлигини таъминлаш, авария ва кўриклаш ёритгичлари, шамоллатиш, сув хайдаш, сув таъминоти, иситиш, ёнгин хавфсизлиги воситалари учун зарур бўлган электр кувватининг энг кам микдордаги даражаси ёки электр энергияси хажми;
Блок-станциялар — истеъмолчиларнинг ягона электр энергетикаси тизимига бевосита ёки истеъмолчилар тармоғи оркали уланган хамда оператив-диспетчерлик бошкаруви тизимига кирадиган электр станциялари;
Маиший истеъмолчи (ахоли) — худудий электр тармоклари корхонаси (бош ишончнома асосида худудий электр тармоклари корхонаси номидан шартнома тузувчи электр таъминоти корхонаси) билан электр таъминоти шартномаси тузган ва электр энергиясидан маиший эхтиёжлар учун фойдаланадиган жисмоний шахс;
Электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегараси — электр тармоғининг баланс бўйича мансублиги билан аникланадиган, худудий электр тармоклари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги электр тармоғининг бўлиниш нуктаси;
Электр таъминоти шартномаси — ёзма битим, унга мувофик худудий электр тармоклари корхонаси истеъмолчида керакли ускуналар ва электр энергияси истеъмолини хисобга олиш асбоблари мавжуд бўлган такдирда унга уланган электр тармоғи оркали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини олади, истеъмолчи эса унинг хакини тўлаш, шунингдек электр энергияси истеъмол килишнинг шартномада назарда тутилган режимига риоя килиш, ўз тасарруфида бўлган электр тармокларини эксплуатация килиш хавфсизлигини хамда электр энергияси истеъмоли билан боғлик бўлган ўзи фойдаланадиган ускуналар ва асбобларнинг соз холатда бўлишини таъминлашни ўз ичига олувчи чора-тадбирларни бажариш мажбуриятини олади;
Электр энергияси (куввати) истеъмолининг шартномадаги микдори — тегишли хисоб-китоб даврида истеъмолчи томонидан истеъмол килинадиган электр энергияси (куввати)нинг худудий электр тармоклари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги шартномада белгиланган микдори;
Ягона электр энергетика тизими — электр энергияси ишлаб чикарувчи, магистрал электр тармоклари, худудий электр тармоклари ва уларни тезкор—диспетчерлик бошкариш корхоналари йиғиндиси;
Аввалдан буюртма берилган кувват — истеъмолчининг энергия тизимини энг катта юкламасида катнашувчи энг катта куввати (юкламаси). Истеъмолчининг энг катта юкламаси тегишли хисобга олиш асбоблари ёки ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизими кўрсаткичлари билан аникланади;
Электр энергияси сифати — электр энергияси параметрларининг давлат стандартлари бўйича белгиланган талабларга мувофиклиги;
Электр энергиясини хисобга олишни назорат килиш асбоби — назорат килиш учун фойдаланиладиган хисобга олиш асбоби, унинг кўрсаткичлари асосида алохида цехлар, технологик линиялар, кўп энергия сарфлайдиган ускуналар ва шу кабилардаги электр энергияси (куввати) сарфи аникланади;
Этарли микдорда етказиб берилмаган электр энергияси (кам етказиб бериш) — энергия таъминотидаги танаффус, шу жумладан узиб кўйиш ва чеклаш вактида истеъмолчи тўлик олмаган электр энергияси микдори;
Электр тармоги хўжалиги объектлари — электр энергияси узатиш ва етказиб беришни амалга ошириш учун мўлжалланган электр энергияси узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, таксимлаш пунктлари;
Чеклаш — шартномада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш окибатида муайян вакт оралиғи давомида, шунингдек худудий электр тармоклари корхоналарининг электр тармокларида форс-мажор холатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вактида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергияси ва (ёки) куввати етказиб бериш микдорининг камайиши;
Электр энергияси билан таъминлашдаги танаффус (узиб кўйиш) — истеъмолчига электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш, автоматик курилмаларнинг муваффакиятли ишлаши туфайли ёки электр энергияси истеъмол килишнинг чекланишига олиб келмайдиган, бир вактнинг ўзида бир нечта линиялар бўйича электр энергияси олувчи истеъмолчилар учун битта ёки бир нечта электр энергияси етказиб бериш линияларининг узиб кўйилиши туфайли содир бўладиган танаффуслар бундан мустасно;
Режали узиб кўйиш — худудий электр тармоклари корхонасининг электр курилмаларини режали — эхтиётан таъмирлаш жадвали бўйича таъмирлаш ёки профилактика килиш даврида истеъмолчиларни олдиндан (камида 3 сутка олдин) огохлантирган холда истеъмолчига электр энергияси беришни тўлик ёки кисман тўхтатиш, агар электр таъминоти шартномасида бошкача коида назарда тутилмаган бўлса;
Тўлов хужжати — тўлов талабномаси ёки тўлов топширикномаси, унинг асосида худудий электр тармоклари корхонасининг ххисоб-китоб ракамига пул маблағлари ўтказилади, шунингдек билдиришнома (счёт), унинг бўйича тўлов накд пул билан амалга оширилади;
Электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) — электр таъминоти шартномасига мувофик ишлаб чикариш ва маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Худудий электр тармоклари корхонаси — вилоят, шахар, иктисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва таксимлаш хукукига эга бўлган юридик шахс;
Электр энергиясини кабул килгич (электр кабул килгич) — электр энергиясини кабул килиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган курилма ёки асбоб;
Истеъмолчининг уланган куввати — истеъмолчининг электр энергиясини ишчи кучланишга айлантирувчи трансформаторларининг ва 1000 Вольтдан юкори кучланишли электр моторларининг электр тармокларига уланган жами куввати. Истеъмолчиларнинг электр курилмалари тармок трансформаторлардан ёки худудий электр тармоклари корхонасининг паст кучланишли тармокларидан таъминланганда, истеъмолчининг уланган куввати учун фойдаланишга рухсат этилган кувват кабул килинади, унинг микдори худудий электр тармоклари корхонаси томонидан белгиланади хамда электр таъминоти шартномасида кўрсатилади;
Хисоб-китоб даври — электр энергияси (куввати) истеъмолининг сарфи (хажми) аникланиши, истеъмол килинган электр энергияси учун истеъмолчи ва худудий электр тармоклари корхонаси ўртасида ўзаро хисоб-китоб килиниши керак бўлган вакт даври (ой);
Электр энергияси ва кувватини хисобга олиш асбоби — электр энергияси (куввати) сарфини хисобга олиш асбоби, шу жумладан жамловчи курилмалар хамда электр энергиясини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматик тизимлари, истеъмол килинган электр энергияси ва кувватининг хак тўланиши лозим бўлган хажми уларнинг кўрсаткичлари асосида аникланади;
Тизим оператори — ягона электр энергетикаси тизими фаолиятининг технологик режимини, магистрал электр тармокларини тезкор—диспетчерлик бошкарувини, шунингдек унинг бошка давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари билан ўзаро хамкорлигини таъминловчи мутасадди тузилма;
Cубистеъмолчи — худудий электр тармоклари корхонаси розилиги билан истеъмолчининг электр тармокларига бевосита уланган ва истеъмолчи билан электр таъминоти юзасидан шартнома тузган истеъмолчи. Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи Электр энергиясидан фойдаланиш коидаларига риоя килиниши бўйича худудий электр тармоклари корхонаси олдида жавобгар бўлади;
Электр таъминотининг технологик брони — технологик жараённи, ишлаб чикариш циклини тугаллаш учун зарур бўлган электр энергияси ёки куввати хажми;
Хисобга олиш нуктаси — электр таъминоти схемасидаги нукта, унда ўлчаш асбоби (ёки хисобга олиш тизими) ёрдамида электр энергияси (куввати) сарфининг хажми аникланади;
Электр таъминоти корхонаси — худудий электр тармоклари корхонасининг туман, шахар, иктисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини таксимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаси;
Электр курилмаси — электр энергиясини ишлаб чикариш, трансформация килиш, узатиш, таксимлаш хамда уни энергиянинг бошка турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йигиндиси.


  1. КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Иктисодиётнинг реал сектори корхоналарини кўллаб-кувватлаш, уларнинг баркарор ишлашини таъминлаш ва экспорт потенциалини кўпайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар, шахарлар ва кишлоклар истеъмолчилари томонидан электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килиш тизимини такомиллаштириш максадида Вазирлар Махкамаси карор кабул килган [1-2]. Унда:


- электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини бўйича бошланғич лойихалар амалга оширилиши;
- электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш инвестиция лойихаси ишлаб чикилганлиги кўрсатиб ўтилган.
- электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида хўжалик юритувчи субъектларга электр энергиясини хисобга олишнинг замонавий электрон асбобларини ўрнатиш белгиланган;
- электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида маиший истеъмолчиларга электр энергиясини хисобга олишнинг замонавий электрон асбобларини ўрнатиш белгиланган ва бунган мос режа тасдикланган. Белгилаб кўйилган:
- маиший истеъмолчиларга электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган электр энергиясини хисобга олишнинг мавжуд асбобларини алмаштириш ва замонавий электрон асбобларини ўрнатиш "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналарининг ўз маблағлари хисобига амалга оширилади;
- хўжалик юритувчи субъектларга электр энергиясини хисобга олишнинг мавжуд асбобларини алмаштириш ва замонавий электрон асбобларини ва аппарат комплексларини ўрнатиш уларнинг ўз маблаглари хисобига амалга оширилади;
Электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган хак доирасида электр таъминоти бўйича икки томонлама шартнома асосида амалга оширилади.
Вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар 2009 йил 1 июлдан бошлаб:
2009-2010 йилларда янгидан барпо этилаётган объектларнинг электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган электр энергиясини хисобга олишнинг электрон асбоблари билан жихозланишини хамда 750 кВА ва ундан юкори кувватга уланган ишлаётган электр таъминоти объектларида кўп функцияли электрон хисоблаш асбоблари жорий этилган;
2009 - 2011 йилларда янгидан барпо этилаётган объектларнинг электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган электр энергиясини хисобга олиш асбоблари билан жихозланишини ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаётган электр таъминоти объектларида электр энергиясини хисобга олишнинг электрон асбоблари жорий этилган;
Электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини кўрсаткичларнинг нотўғри хисобланишидан ва ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан комплекс химоя килишни таъминласинлар, бунда инсон омили таъсири мумкин кадар камайтирилишини назарда тутилган.
2009 йил 1 июлгача бўлган муддатда "Ўзбекэнерго" ДАКда Электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" инвестиция лойихасини аник техник-иктисодий параметрлар хамда электр энергиясини хисобга олишнинг электрон асбобларига ва аппарат комплексларига нисбатан зарур талаблар билан бирга ишлаб чикиш тугалланишини таъминланган;
жорий этилаётган электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида маълумотларни узатиш, йиғиш, кайта ишлаш ва саклаш тартиботлари бирхиллаштирилишини таъминган;
мамлакатимиздаги ва хорижий етакчи экспертларни электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини кўрсаткичларнинг нотўғри хисобланишидан ва рухсатсиз фойдаланишдан химоя килиш бўйича комплекс ечимларни ишлаб чикиш учун жалб этди;
"Электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" инвестиция дастурини бир боскичда, уларни турли тоифадаги объектларда кўлланиш учун намунавий ечимларни ишлаб чиккан холда амалга оширилмокда;
2012 йил 1 январдан бошлаб, белгиланган талабларга мувофик бўлган электр энергиясини хисобга олишнинг электрон асбоблари ва аппарат комплексларини ўрнатмаган истеъмолчиларга - хўжалик юритувчи субъектларга электр энергияси етказиб берилмайди.



Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish