Фойдаланилган адабиётлар
1.Мажидов С.М. Электр машиналари ва юритмалари.- Тошкент.: Ўқитувчи, 2002. -358 б.
2.Мажидов С.М., Бердиев У.Т. ва бошқалар. Электр машина ва электр юритмалардан практикум. - Тошкент.: Ўқитувчи, 2005. -175 б.
3.Иброхимов У. Электр машиналари. – Тошкент.: Ўќитувчи, 1982.-372 б.
4.Кацман М.М. Электрические машины.- Москва.: Высшая школа,
1990 г..-463 с.
5.Бердиев У.Т. ва Тожиев М.А. Гидромелиоратив машиналар электр юритмаси Тошкент, ТИМИ, 2008 й. 139 б.
6.Бердиев У.Т. ва бош. “Электромеханика” фанидан амалий машғулотларни бажариш учун услубий курсатма ТошТЙМИ, 2010 й.
7. Южаков Б.Г. “Электрический привод и преобразователи подвижного состава”, М-2007 г.
8-Мавзу: Transformatorlarga texnik xizmat ko’rsatish va tamirlash ishlari.
Режа:
1.Трансформаторнинг салт ишлаш режими
2. Трансформаторнинг қисқа туташиш шароитида ишлаши
3. Юкламада (нагрузкада) ишлаш режими 1. Трансформаторнинг салт ишлаши
А гар трансформаторнинг бирламчи чулғами синусоидал кучланиш (и= UIm sIn w t) га уланса, лекин иккиламчи чулғам қисмаларига истеъмолчи уланмаса, бунда трансформатор салт ишлайди. Бунда трансформаторнинг иккиламчи чулғами қисмалари очиқ ҳолда қолади, яъни иккинчи чулғам токи I2 = 0 бўлади (15–расм). Трансформаторнинг салт ишлаши ўзгарувчан ток занжирига уланган ферромагнит ўзакли ғалтакнинг ишлашидан фарқ қилмайди. Трансформатор салт ишлаганда унинг бирламчи чулғам токи II салт ишлаш токи дейилади. Салт ишлаш токини Iо билан белгилаймиз, яъни бунда I1 = I0 бўлади.
Трансформатор салт ишлаганда бирламчи чулғам токи, яъни салт ишлаш токи Iо бирламчи чулғамнинг магнитловчи кучи Iо w1 ни ҳосил қилади. Бу магнитловчи куч трансформаторнинг асосий магнит оқими Ф ни ҳосил қилади. Асосий магнит оқимнинг максимал қийматини магнит занжири учун Ом қонуни асосида қуйидагича аниқланади:
(1–9)
бу ерда Rт - трансформатор ферромагнит ўзагининг магнит қаршилиги.
Магнитловчи куч Iо • w1 асосий магнит оқими Ф ни ҳосил қилади. Магнит оқимининг қиймати U1 (U1 E1 ) бирламчи чулғам ўрамлари сони w1 га ва частотага боғлиқ бўлади, яъни . Магнит оқими трансформатор чулғамларида Е1 ва Ег асосий ва сочилма ЭЮК Ес1 ни ҳосил қилади. Оқимнинг бир қисми қисман бирламчи чулғам ўралган стержень (ўзак) ва ҳаво билан қуршалади. Бу оқимни бирламчи чулғамнинг сочилма оқими дейилади ва ФсI билан белгиланади. Сочилма магнит оқимининг қиймати жуда кичкина бўлади, асосий магнит оқими Ф нинг бир неча процентинигина ташкил қилади. Сочилма магнит оқими бирламчи чулғамда сочилма ЭЮК ЕсI ни ҳосил қилади. Сочилма ЭЮК нинг қиймати бирламчи чулғамнинг сочилма индуктив қаршилигида кучланиш пасайиши билан эътиборга олинади, яъни Ес1=-]È2 = Ù2.I0х1. Трансформатор салт ишлаганда иккиламчи чулғам кучланиши (U2) иккиламчи чулғам ЭЮК Ег га тенг бўлади, яъни È2 = Ù2.
Салт ишлаш шароитида трансформаторга тармоқдан бериладиган кучланиш, асосан, бирламчи чулғамда ҳосил бўладиган ўзиндукция ЭЮК Е1 билан ҳамда жуда оз қисми, бирламчи чулғамнинг актив ва индуктив қаршиликларида кучланишнинг пасайиши (Ì0R1 ва jÌ0х1) билан мувозанатлашади. Шундай экан, трансформаторнинғ салт ишлаши учун ЭЮК лар ва т о к л а р т е н г л а м а с и н и қуйидагича ёзиш мумкин:
Ù1 = (È1) + j I0х1. + Ì0R1
Ù2 = È2, (1-10)
Do'stlaringiz bilan baham: |