Elektr energiyasi poezdlarni tortish uchun qo'llangan ilk tajribalarda energiya manbai va elektr dvigatel` harakatlanuvchi birlikda joylashar edi



Download 6,19 Mb.
bet22/26
Sana25.02.2022
Hajmi6,19 Mb.
#289902
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Maruza

Ì1 = Ì0

Э нди трансформаторнинг салт ишлаш режими учун вектор диаграммасини қурамиз. Вектор диаграммани қуришда векторнинг учи ва охири тушунчаси киритилади. Одатда, векторнинг йўналишини кўрсатувчи томони унинг охири, вектор бошланадиган нуқта унинг беши деб қабул қилинган. Вектор диаграммани қуришдан олдин унда қатнашувчи катталиклар учун масштаб танланади. Салт ишлаш режими учун вектор диаграмма қуришни асосий магнит оқими Фт нинг векторини танланган масштабда бирор О нуқтадан исталган йўналишда, масалан, горизонтал йўналишда чизамиз (16–расм).


Трансформаторларнинг салт ишлаш токи бирламчи чулғамнинг номипал токига нисбатан жуда кичкина бўлади ва амалда номинал токнинг 2 ... I0% идан ошмайди.
Салт ишлаш токи икки қисмдан иборат бўлади: салт ишлаш токининг реактив қисми IОр ва салт ишлаш токининг актив қисми IОа. Салт ишлаш токининг реактив қисми трансформаторнинг ферромагнит ўзагида унинг магнит оқимини ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам токнинг бу қисмини кўпинча магнитловчи ток (Iа) дейилади. Магнитловчи ток салт ишлаш токининг асосий қисмини ташкил қилади. Магнитловчи токнинг қиймати трансформаторнинг магнит занжирини ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Вектор диаграммада эса бу токнинг (яъни, IОр ёки Iц) вектори магниг оқими вектори йўналишида чизилади.
Трансформатор ишлаши учун салт ишлаш режимида ўзгарувчан ток манбаидан қандайдир актив қувватни қабул қилади. Бу қувват, асосан, магнитланиш процессига сарфланади. Ферромагнит ўзакда магнит оқими доимо ўзгариб турганлиги учун бу актив қувват қайта магнитланишга (гистерезисга) ҳамда уюрма токлар ҳосил бўлишига сарфланади. Бу қувват трансформаторнинг пўлатида сарфланадиган ёки исроф бўладиган қувват дейилади. Салт ишлаш қуввати, тахминак пўлатда исроф бўладиган қувватга тенг, яъни Р0 = ∆рп бўлади. Пўлатда исроф бўладиган қувват қанча катта бўлса, салт ишлаш токининг актив қисми ҳам шунча катта бўлади. Агар ферромагнит ўзак калинлиги 0,35 ... 0,5 мм бўлган айрим пластинкалардан йиғилса ва частота 50 Гц бўлганда Iоа салт ишлаш токи Iо нинг кўпи билан 10% ини ташкил қилади. IОа нинг қиймати гистерезис ва уюрма токлар таъсирида сарфланадиган актив қувват қиймати билан аниқланади. Салт ишлаш токининг актив қисми Ì0 нинг вектори фазаси бўйича IОр векторидан 90° олдинда келадиган қилиб чизилади. Бунда салт ишлаш токи Iо нинг вектори IОа ва Iор векторларининг геометрик йиғиндиси билан аниқланади. Вектор диаграммадан Iо нинг эффектив қийматини қуйидагича аниқлаш мумкин:

(1-11)

Демак, Iо вектори магнит оқими Фт векторидан бурчакка олдинда келадиган бўлади.  бурчак м а г н и т а в и й о р қ а д а қ о л и ш бурчаги дейилади.


Асосий магнит оқими бирламчи ва иккиламчи чулғамларда Е1 ва Е2 ЭЮК ни ҳосил қилади. Илгари айтилганидек, бу ЭЮК нипг векторлари фазалари жиҳатилан магнит оқими векторларидан 90° орқада келадиган қилиб чизилади. Трансформаторга электр тармоғидан бериладиган Ù, кучланиш векторини аниқлаш учун бирламчи чулғам учун ЭЮК тенгламасига мурожаат қиламиз. Бунда (— È1) вектор микдор жиҳатидан È1, векторга тенг ва йўналиши жиҳатдан унга қарамақарши чизилади. Бирламчи чулғамнинг актив қаршилигида кучланиш пасайиши, яъни Ì0R1 вектор (—È1) вектор охиридан Ì0 векгор йўналишида чи–зилади. Чулғамнинг индуктив царшилигида кучланиш пасайиши, яъни ]Iох1 вектор фазаси жиҳатидан Ì0 вектордан 90° олдинда қилиб чизилади. Бу вектор Ì0R1 вектор охиридан Ì0 векторга тик қилиб чизилади. Ì0R1 ва ]Iох, векторларнинг геометрик йиғиндиси бирламчи чулғамнинг тўла қаршилигида кучланиш пасайиши, яъни Iо z1 векторни беради. Шундай қилиб, диаграммада бирламчи чулғамнинг актив, индуктив ва тўла қаршиликларида кучланишлар пасайиши учбурчагини ҳосил қиламиз (I6–расм). Чулғам қаршиликлари ва улардаги кучланиш пасайиши жуда кичкина бўлгани учун вектор диаграммада бу учбурчак жуда кичкина бўлади.
Трансформаторга тармоқдан бериладиган кучланиш Ù1 вектори (— Ё1) ва Iо z1 векторларнинг йиғиндиси билан аниқланади ёки вектор Iо хг учини нуцта О билан туташтириб Ù1 векторни оламиз.
Трансформатор салт ишлаганда унинг иккиламчи чулғамидан олинадиган фойдали қувват 2) нолга тенг. Лекин трансформатор ишлаши учун тармоқаан қандайдир қувват қабул қилади. Бу қувват салт ишлаш қуввати о) дейилади. Салт ишлаш қуввати магнитланиш процессига сарфланадиган қувватдан (бу ҳақда юқорида айтиб ўтилди) ҳамда бирламчи чулғамдан ток ўтганда унинг актив қаршилигида иссиқлик энергиясига айланадиган қувват (Ì20R1) дан иборат. Салт ишлаш токи Iо ва чулғамнинг актив қаршилиги кичкина бўлганлиги учун бирламчи чулғамда иссиқликка айланадиган қувват (Ì20R1) миқдори жуда озгина бўлади; шунинг учун ҳисоблашларда кўпинча у эътиборга олинмайди. Бу шароитда тармоқдан олинадиган қувват фақат магнитланиш процессида (∆pгис –|– ∆pую) сарфланади дейилса бўлади. Лекин аслида:

Р0 = ∆pгис –|– ∆pую + Ì20R1 (1-12)

Салт ишлаш қуввати Ро нинг қиймати, трансформаторнинг салт ишлаш параметрлари ва бошқалар салт ишлаш тажрибасидан аниқланади. Салт ишлаш тажрибаси ҳақида кейинчалик тўхталамиз.



Download 6,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish