3. Трансформаторнинг нагрузка билан (нормал шароитда) ишлаши
Дастлаб нагрузкали трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чулғамлари учун ЭЮК тенгламасини аниқлаймиз.
Т рансформаторнинг иккиламчи чулғами қисмаларига истеъмолчи, яъни нагрузка уланганда унинг бирламчи чулғамидан I1 ва иккиламчи чулғамидан I2 ток ўтади. Бу токлар ҳосил қилган магнитлювчи кучлар (I1w1, ва I2 w2) биргаликда трансформаторнинг асосий магнит оқими Ф ни ҳосил қилади. Асосий магниг оқими асосан трансфор-маторнинг пўлат ўзаги орқали туташади (17–расм). Айни вақтда бу токлар ҳар бир чулғам атрофида қисман ўзак ва ҳаво орқали туташадигаи Фс1 ва Фс2 сочилма оқимларни ҳам ҳосил қилади. Бу ерда Фс1 — бирламчи чулғам ва ҳаво орқали туташадиган сочилма магнит оқими; Фс2 — иккиламчи чулғам ва ҳаво орқали туташадиган сочилма магнит оқими. Сочилма оқимлар ҳам вақт бирлиги ичида ўзгарганлиги учун бу оқимлар илашган ўрамларда қўшимча, яъни сочилма ЭЮК ҳосил қилади. Сочилма оқимлар таъсирида ҳосил бўладиган ЭЮК сочилма ЭЮК дейилади. Сочилма ЭЮК ни Ес1 ва Ес2 билан белгилаймиз. Сочилма ЭЮК ҳам ўзиндукция ЭЮК дир. Уларнинг қиймати (1-6) формула ёрдамида аниқланиши мумкин, яъни
Ес1 = 4,44 w1 f Фс1,
Ес2 = 4,44 w2 f Фс2
Электр юритувчи кучлар Д., ва ЕС2 ни Iг ва I2 токлар ҳосил қиладиган ва шу ЭЮК ни компеисацияловчи реактив кучланиш пасайишлари билан алмаштириш анча қулайлик туғдиради, яъни уларнинг қиймати чулғамлар-нинг индуктив қаршиликларида кучланиш пасайиши билан аниқланади:
Ес1 = - j Ì1x1, (1-13)
Ес2 = - j Ì2x2, (1-14)
бу ерда хх ва х2 - сочилма оқимлар таъсирида вужудга келадиган бирламчи ва иккиламчи чулғамларнинг индуктив қаршиликлари. Ҳарфлар устига қўйилган нуқта уларнинг вектор қиймагини билдиради.
Сочилма ЭЮК реактив характерга эга бўлади. (— j) кўпайтувчиси эса сочилма ЭЮК I, ва I2 токларга нисбатан 90° орқада қолишини кўрсатади.
Шундай қилиб, трансформаторнинг ҳар бир чулғамида, айнан бир вақтда, асосий ЭЮК ва сочилма оқимлар ҳосил қиладиган сочилма ЭЮК ҳосил бўлади. Олдин айтиб ўтилганидек, бирламчи чулғамда ҳосил бўладиган È1 электр юритувчи кучи ўзиндукция ЭЮК бўлиб, укинг йўиалиши трансформаторга тармоқдан бериладиган кучланиш U1 ўналишига тескари, қиймати эса тармоқ кучланиши қийматига, деярли тенг бўлади. Тармоқ кучланишининг озгина қисми бирламчи чулғамнинг актив ва индуктив қаршиликларида кучланиш пасайишига сарфланади. Трансформатор номинал нагрузка билан ишлаганда бирламчи чулғамнинг актив ва реактив қа рш и л и к л ар и да кучланиш п аса й и ши тармок кучланишининг тахминан 2,5..,5% ни (салт, яъни нагрузкасиз ишлаганда эса U1 нинг 0,125 .. . 0,25% ни) ташкил қилади.
Бирламчи чулғамга тармоқдан бериладиган кучланиш U1 вақтнинг ҳар бир моментида шу чулғамда ҳосил бўладиган барча ЭЮК лар йиғиндиси билан мувозанатлашади. Кирхгофнинг иккинчи қонуни асосида трансформаторнинг бирламчи чулғами учун ЭЮК лар тенгламаси қуйидагича ёзилади:
Ù 1 + È1 + Èc1 = Ì1R1
ёки
Ù1 = (- È1) - Èc1 + Ì1R1
ёки бу тенгламадаги сочилма ЭЮК ни сочилма индуктив қаршиликдаги кучланиш пасайиши билан ифодаласак:
Do'stlaringiz bilan baham: |