Темирбетон таянчлар. Контакт тармоғини қуриш, қайта контрукциялаш ва капитал таъмирлашда пўлат сим(тор)дан тайёрланган аввалдан тарангланган арматурали центрифугалашган темирбетон таянчлар қўллайдилар. Бу каби таянчлар торли-бетон таянчлар деб аталади.
Контакт тармоғининг темирбетон таянчлари мустаҳкамлиги, деформативлиги ва дарзга бардошлилиги жиҳатидан стандартлар ҳамда қурилиш меъёр ва қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши шарт. Торли бетон конуссимон центрифугалашган СКЦ ва СКЦр типидаги таянчларни стандартларга биноан тайёрлайдилар.
Устунлар маркировкаси, масалан СКЦ-4,5-13,6: СКЦ-10-10,8 кабиларда ҳарфли индекс устунларнинг қисқартма номи, яъни: “Торли бетон конуссимон центрифугалашган” маъносини англатади. Дастлабки рақамли индекс таянч кесимида унинг учидан 9,6 м масофадаги тс·м лардаги Мн меъёрий эгувчи моментини билдирса, иккинчи рақамли индекс эса таянчнинг метрладаги узунлигини англатади. “О” “особий (махсус, айрим)” индексига эга бўлган устунлар фақат электр коррозияга мойил ва хавфсизлик талаблари юқори бўлган доимий ток участкаларида ўрнатишга мўлжалланган. 10,8 м узунликдаги устунлар, одатда, тупроқлар сульфатга бой ҳолларда пойдеворга ўрнатиш учун тайёрланади. Мн 100 кН·м (10 тс·м) СКЦ ва СКЦр типидаги таянч(устун)лар фақат алоҳида рухсат билан қўлланиши мумкин.
СКЦ ва СКЦр таянчлари учидан 9,6 м масофада ўчмайдиган бўёқ билан пойдеворнинг шартли кесими чизиғи, ундан юқорироқда устун маркаси (типи) туширилади.
Оралиқ таянчлар йўлга кўндаланг ва пойдевор шартли кесими даражасида таъсир кўрсатадиган, рельс каллаги юқори қисмидан 0,5 м пастроқ деб қабул қилинган М 45, 60, 80 ва 100 кН·м меъёрий (норматив) эгувчи моментга ҳисоблаб ишланган. Таянчлар 10,8 ва 13,6 м узунликда лойиҳалаштирилган; тиргакларнинг узунлиги (қуйи қисмисиз) мос равишда 10,75 ва 13, 55 м.
Таянчлар қишнинг энг совуқ беш кунлиги ҳисобий ҳарорати -40ºС гача бўлган районларда ҳам оддий тупроқ шароитида, ҳам доимий музлайдиган ва чуқур мавсумий музлаб қоладиган ҳудуд тупроқларида ҳам ишлатилиши мумкин. Таянчлар алоҳида фарқли тупроқ шароити – масалан, қоялар, торф қатлами 1 м дан ортиқ бўлган ботқоқ ерларда, шунингдек сейсмик туманларда ўрнатиш учун мўлжалланмаган.
СКЦ ва СКЦо типидаги таянч тиргаклари ичи бўш конуссимон уламасиз қувур(труба)дан иборат бўлиб, аввалдан ичидан ўта пишиқ сим ўтказилиб, мустаҳкамланган. Кўндаланг армирлаш спиралсимон тарзда бажарилган. Кўндаланг арматура тортилиб қолишининг олдини олиш мақсадида спираллаш вақтида тиргак узунлиги бўйича монтаж ҳалқалари ўрнатиш кўзда тутилган.
45, 60 ва 80 кН-м СКЦо тиргакларида қуйи қисмини армирлашни (узунлиги 10,8 м бўлган таянчларда таянч пастидан 2 м баландликка, узунлиги 13,6 м бўлган таянчларда 4 м) қўшимча равишда тарангланмаган саккизта арматура стержени ўрнатиш билан аралаш қилиб бажариш кўзда тутилган. Аралаш армирлаш таянчларнинг дарз кетишга бардошлилигини оширади. Бундан ташқари, тарангланмаган арматура норматив эгувчи моментни қабул қилишга мўлжалланган бўлиб, бу тарангланган арматура (торлар) электр коррозия таъсирида емирилган ҳолда ҳам таянчнинг ушлаб туриш қобилияти сақланишини таъминлайди. Мн 100 кН·м ли СКЦ таянчларида аралаш армирлаш таянчнинг юқори қисми бўйлаб (8,1 м), М 100 кН·м ли СКЦо таянчларида эса – бутун таянч узунлиги бўйлаб кўзда тутилган. Таянчлар тиргаклари деворининг қалинлиги бутун узунлик бўйлаб доимий бўлиб, қуйидагича қабул қилинган: И 45, 60 ва 80 кН-м ли СКЦ ва СКЦ таянчлари учун – 60 мм, 100 кН-м ли СКЦ ва СКЦ таянчлари учун – 75 мм.
84–расм. Темир бетон таянчининг норматив моментлари графиги
Таянчлар устунлари 400 ва 500 маркали бетонлардан лойиҳалаштирилган; бўйлама тарангланган арматура 4-5 мм диаметрли юқори мустаҳкамликка эга даврий симдан; тарангланмаган арматура – 10, 12 ва 14 мм диаметрли даврий профилнинг қайноқ юмалоқланган стерженидан; спираль – 3 мм диаметрли оддий, профилланган арматурали симдан; монтаж ҳалқалари – 6 мм диаметрли қайноқ юмалоқланган сим стерженидан. Тарангланган арматура(тор)нинг тортилиш (тарангланиш) кучи 45, 60, 80 ва 100 кН-м га тенг деб олиниб, мос равишда 375; 600; 865 ва 1190 кН ни ташкил этади.
Таянчлар қаттиқлигини таянчнинг фундамент(пойдевор) шартли кесими даражасидан 7,3 м масофада жойлашган контакт сими даражасидаги эгилишига кўра баҳолайдилар. Бу эгилиш Мн норматив моменти таъсир қилган вақтда 100 мм дан ортмаслиги керак.
Барча типли таянч устунларида юқори қисмида киритиладиган деталлар учун 33 (38) мм диаметрли ўн битта конусли, қуйи қисмида – ташқи ва ички юзалар ҳарорати фарқининг таъсирини камайтириш мақсадида вентиляция (ҳаво алмашиниши) учун 24 мм диаметрли саккизта тешиб ўтган тирқишлар кўзда тутилган. Таянчларнинг юқори қисмидаги тирқишларга болтлар ўрнатилиб, уларда махсус деталлар ёрдамида консоллар, кронштейнлар ва контакт тармоғи ва электр узатиш линиясининг бошқа конструкцияларини маҳкамлайдилар. Бундай маҳкамлаш усули аввалроқ қўлланган таянчларни ўраган хомутлар ёрдамида бажарилган усулдан фарқли ўлароқ киритма деталлар ёрдамида маҳкамлаш деб аталади.
85–расм. СКЦ-4,5-10.8, СКЦ-6,6-10.8, СКЦ-8,0-10.8
таянчлари конструкцияси
Электр коррозиясига мойил бўлган участкаларда ўрнатиладиган СКЦр таянч(устун)ларида пўлат киритма деталлар тирқиш девори бетонидан, ҳам таянчнинг ташқи юзасидан полиэтилендан ясалган изоляцияловчи втулкалар билан изоляцияланади. Ўзгарувчан ток участкаларида, ҳамда электр коррозияси жараёнларидан холи бўлган доимий ток участкаларида ўрнатиладиган таянч(устун)ларда киритма деталларни фақат девор бетонидан, совуққа чидамли резинадан ясалган изоляцияловчи трубкалар ёрдамида ажратадилар. Доимий ток контакт тармоғи учун тайёрланган таянчлардаги изоляцияловчи элементлар киритма деталларнинг таянч арматурасидан камида 10 000 Ом электр қаршилигини таъминлаши керак (бетон ва киритма деталлар юзаси қуруқ бўлган ҳолда).
8 6–расм. СКЦ-10-13.6 таянчининг конструкцияси
Заводда таянчларнинг электр қаршилиги кучланиши 100 В га тенг бўлган М1 101 мегаомметри ёрдамида ҳар бир таянч учун алоҳида ўлчанади. Доимий ток контакт тармоғининг таянчлари электр қаршилигини ўлчаш учун таянч юқори қисмида бир симдан иборат арматура кўзда тутилади. Ўзгарувчан ток контакт тармоғи таянчларини тайёрлашда устун бетонига диаметри 10 мм ли заминловчи сим жойланиб, у отводларни рельс ва консолларга улаш учун уч ташқи симга эга бўлади.
Доимий ток участкаларидаги таянчлар 12 мм диаметрли, таянчлар ташқи тарафидан ўтказиладиган сим ёрдамида заминлаштирилади; у таянч бетонидан махсус оралиқ қатлам билан изоляцияланиб, хомут билан маҳкамланиши керак. Диагностика аппаратурасини улаш учун, доимий ток участкаларида қўллаш учун мўлжалланган СКЦо ва СКЦ устунлари бетонида заминлаштирувчи сим жойланганида, таянч юзасига чиқарилган битта заминлаштирувчи сим кўзда тутилади.
Гипропромтрансстрой томонидан ишлаб чиқилган контакт тармоғининг СКЦ ва СКЦц типидаги унификацияланган темир-бетон консолли, узунлиги 10,8 м ли таянчларига оид маълумотлар 12-жадвалда, 13,6 м лисига тегишли маълумотлар эса 13-жадвалда келтирилди.
12 жадвал
Темир бетонли таянч
|
Бетон ҳажми, м3
|
Пулат сарфи, кг
|
Огирлиг, т
|
СКЦо–4,5–10,8
СКЦо–6–10,8
СКЦо–8–10,8
|
0,63
|
61,2
79,3
111,1
|
1,57
|
СКЦо–10,0–10,8
|
0,75
|
166,1
|
1,88
|
СКЦо–4,5–10,8
СКЦо–6–10,8
СКЦо–8–10,8
|
0,63
|
50,8
64,6
91,1
|
1,57
|
13 жадвал
Темир бетонли таянч
|
Бетон ҳажми, м3
|
Пулат сарфи, кг
|
Огирлиг, т
|
Стойка
СКЦо–4,5–13,6
СКЦо–6–13,6
СКЦо–8–13,6
|
0,85
|
85,2
110,9
154,8
|
2,10
|
СКЦо–10,0–13,6
|
1,01
|
221,8
|
2,10
|
СКЦо–4,5–13,6
СКЦо–6–13,6
СКЦо–8–13,6
|
0,85
|
65,1
82,1
115,5
|
2,1
|
СКЦо–10,0–13,6
|
1,01
|
168,1
|
2,1
|
Тагсинч
I
II
турли
Таянч плитаси
I
II
III
турли
|
0,04
0,082
0,035
0,034
0,063
|
3,3
9,9
1,1
1,1
1,77
|
0,10
0,21
0,088
0,085
0,158
|
Анкерли таянчларни (87-расм), темир-бетон анкерда маҳкамланган бир ёки икки металл тортқич қўшиш билан оралиқ таянчлардан ташкил топади. 13,6 м ли таянч устунлари ва ерга кўмиладиган ТС пойдевор(фундамент)лари вертикал юкламани ўзига оладиган махсус таянч плиталари устига ўрнатилади. Тортқич(оттяжка)лар диаметри 20 ёки 24 мм ли юмалоқ алоҳида пўлат бўғинлардан тайёрланади. Анкер ўқидан қавс ичида кўрсатилган таянч ўқига қадар бўлган масофа таянчларнинг йўл оралиқлари (станциялар) ёки 5,7 м габаритли ўйиқларда ўрнатилиши ҳолатларига оиддир. Масалан, СКЦ-10-13,6 устунидан ҳосил қилинган тортқичли темир-бетон анкерли таянч СКЦ-10-40-13,6 деб ифодаланиб; бундай таянч йўлга кўндаланг ва 100 кН-м га тенг норматив (меъёрий) эгувчи моментга мўлжалланган бўлиб, симларни анкерлаш юзасида эса 400 кН м шартли момент бўлишига йўл қўйилади (таянчда анкерланган симларнинг пойдевор шартли кесимига нисбатан тортилиш юкламаси моментларининг йиғиндиси 400 кН-м дан ошмаслиги шарт).
Унификацияланган темир-бетон таянчлар шунингдек қўзғалмас тўсин устунлари, маҳкамловчи таянчлар, таъминловчи ва тортиб кетадиган линиялар таянчлари ҳамда махсус таянчлар сифатида қўлланади.
Ҳар бир таянчнинг электр қаршилиги М1101 мегаомметр ёрдамида 500 В кучланишда 88-расмда келтирилган схема бўйича ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |