Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди



Download 9,67 Mb.
bet31/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 27. Қайд этувчи конструкциялар.
Уларни доимий ва ўзгарувчан ток участкаларида қўллаш хусусиятлари


Консолли ушлаб турувчи мосламалар. Контакт осмаларининг ушлаб турадиган тросларини маҳкамлаш мақсадида консол деб номланадиган турли тортгичли кронштейнлар қўллайдилар. Турли мақсадлар учун мўлжалланган битталик симларни консоллар ёки кронштейнларга осадилар. Усти қопланаётган йўллар миқдорига боғлиқ равишда консолларни бир йўлли (79-расм, а, б, в), икки йўлли (79 -расм, г, д) ва кўп йўллиларга ажратадилар.

79-расм. Бир йулли ва икки йулли консоллар:
а - эгилувчан киялган; б - тугри киялган; в - тугри горизонталь; г- икки йулли, горизонтал, битта фиксатор тиргак билан; д – худа шу, иккита фиксатор тиргак билан; 1 – кронштейн; 2 – тортнич; 3 – таянч; 4 - фиксатор тиргаки

Бир йўлли консоллар ҳар бир йўлнинг контакт осмалари, одатда, механик ажратилган бўлган икки йўлли участка перегонларида қўлланадилар. Кўп йўлли перегонлар ва станцияларда икки йўлли консоллар ўрнатилишига йўл қўйилади. Уч ва ундан кўпроқ йўл устини қоплайдиган кўп йўлли консолларни қўллашга истисно тариқасида, қўзғалмас ёки букилувчан тўсинларни қўллашнинг иложи бўлмаган ҳолларда рухсат этилади.



80-расм. Подкос билан изоляцияланган консол:
1 - консолнинг кронштейн; 2 – тортгич; 3 – подкос; 4 – фиксатор; 5 – ФСФ-27,5/3,5 турли стерженли изолятор; 6 – ИКСУ-27,5 турли консоли изолятор

Бир йўлли консоллар изоляцияланмаган бўлиши, бунда изоляторлар фақат ушлаб турувчи трос кронштейн орасида фиксатор ичида жойлашади; изоляцияланган (80-расм), бунда изоляторлар ҳам кронштейн ва тортгич ичида таянчлар олдида, ҳам ушлаб турувчи трос ва кронштейн, контакт сими ва консоль кронштейни орасида жойлашади.


Изоляцияланган консолларда изоляторлар тепловоз трубасидан чиқаётган тутун ва газларнинг бевосита таъсири ҳудудидан узоқлаштирилган (участка электр тортиш кучига ўтказилган ёки аралаш тортиш кучи қўлланган даврда). Бу изоляторларнинг ифлосланишини камайтириб, уларнинг ишончлилигини оширади. Бундан ташқари, контакт тармоғи кучланишини ўчирмай туриб, ушлаб турувчи тросда унинг консоллар ёрдамида осилган жойларида ишларни амалга ошириш имконини бериб, консоллар изоляцияланмаган ҳолатда бунинг иложи йўқ. Изоляцияланган консолларда изоляторларнинг осилма шокиласи бўлмаслиги ушлаб турувчи троснинг нисбатан барқарор ҳолатини таъминлаб, шунингдек бундай консолларни пастроқ таянчларга (тахминан 0,8 м га) ўрнатиш имконини беради.
Консолларда қия жойлашган букилма (79-расм, а қар.) ёки тўғри кронштейн қўлланиши мумкин. Тўғри кронштейнлар қия (79-расм, б қар.) ёки горизонтал (79-расм, в қар.) қилиб жойлаштирилади. Шу туфайли кронштейн жойлашишига қараб қия ва горизонтал консоллар фарқланади.
Қия консолларда тортгич горизонтал ёки таянч томонга бироз юқори ё пастга қия жойлашиб, шу билан боғлиқ равишда таянч мосламалари горизонтал консоль таянчларига нисбатан пастроқ бўлиши мумкин. Горизонтал консоль ушлаб турувчи троснинг йўл ўқига нисбатан ҳолатини кенгроқ миқёсда мувофиқлаштириш имконини бериб, бунда кронштейнда кучайтириш симларини ўрнатиш ҳам мумкин.
Контакт тармоғини трассировкалашда консоль тури таянч мосламаси турига (консолли таянч, қўзғалмас тўсин), габаритига, ўрнатиш жойига (тўғри участка, эгри йўлнинг ички тарафи), ҳамда таянч мўлжалланганлигига (оралиқ, ўтиш), шунингдек консолларга таъсир этадиган юкланишларга боғлиқ равишда танланади.
Изоляцияланмаган букилма консоллар (букилган консолли) илгари габарити нормал (3,1 – 3,5 м) ҳамда катталашган (4,9 – 5,7 м) таянчларни ҳам ўзгарувчан, ҳам доимий токли йўлларда ўрнатишда кенг қўлланилган. Букилма консоллар ҳисобий юкланишга боғлиқ равишда иккита №5 швеллер, 6,5; 8; 10 ёки 12 тайёрланадиган фигурали кронштейн ва 16 мм диаметрли юмалоқ пўлатдан ишланган чўзиқ тортгичдан иборатдир.
Изоляцияланмаган букилма консолларни белгилашда, масалан ВФ-V-рп-12-а, рим рақами консолнинг шакл ва ўлчамини, араб рақами эса – консоль кронштейни тайёрланган швеллер номерини (ушбу ҳолда иккита №12 швеллеридан) англатиб; ҳарфлар қуйидагини билдиради: В – консоль кювет ортидаги чуқурчада ўрнатилади; р – раскос мавжуд; консолнинг қия қисмида эса тўғри фиксатор тиргаги ўрнатилган (81-расм, б); Ф – консолнинг горизонтал қисмида тескари фиксатор тиргаги 2 ўрнатилган (81-расм, в); п – икки контакт осмасини маҳкамлаш учун мўлжалланган ўтиш консолида кучайтирилган фиксатор тиргаклари ўрнатилган.

81-расм. Букилган изоляцияланмаган консоллардан:
а – ораликли таянч учун (3,7-3,5 м габаритларда); б – ораликли ва утувчи габарити 4,9 ва 5,7 м ли тугри фиксатор тиргак билан; в - ораликли ва утувчи кайтувчи фиксатор тиргак билан; ; г - тугри ва кайтувчи фиксатор тиргак билан (4,9-5,7 м габаритларда); 1 - тугри фиксатор тиргаки; 2 – кайтувчи фиксатор тиргаки; 3 - раскос

Букилган изоляцияланмаган консоллардан ташқари баъзан горизонтал изоляцияланмаган консоллар ҳам қўлланади. Бу консоль кронштейни тўғри бўлиб, горизонтал жойлашган, чўзиқ торгич қия. Горизонтал консоль кронштейни икки швеллердан тайёрланади. Консоллар фиксатор тиргакли ёки уларсиз бўлиши мумкин. Бу консоллар учун нисбатан баландроқ таянчлар талаб этилади. Горизонтал консоллар букилма консоль каби ифодаланади, аммо бунда Г ҳарфи қўшилади (масалан, ВГ-П-8-а).


Сўнгги йилларда фақат нормал (3,1-3,5 м) ва катталашган (4,9 м ва 5,7 м) габаритли изоляцияланмаган тўғри қия консоллар (82-расм) ўрнатилмоқда. Бу консолларнинг кронштейни 4 тўғри бўлиб, ўзаро планка ё қувурлар ёрдамида уланган иккита №5 ёки Л; 6,5 швеллеридан иборат. Консоллар тортгичи 2 консолга контакт осмасидан тушаётган юкланиш йўналиши ва кўрсаткичига боғлиқ равишда чўзиқ ёки сиқиқ бўлиши мумкин. Чўзиқ тортгичлар юмалоқ пўлатдан, сиқилгани эса қувур (труба)дан ясалади. Тортгич узунлиги скоба ёрдамида мослаштирилади.
Контакт осмасининг изоляторли ушлаб турувчи троси бугель деб аталадиган махсус деталга маҳкамланади. Бугель кронштейнда махсус мувофиқлаштирувчи тирқишлар мавжудлиги туфайли кронштейн бўйлаб муайян даражага қадар жилиб юриши мумкин. Худди ана шу тирқишларга консоль тортгичи ҳам маҳкамланади. Фиксаторлар 6 фиксатор кронштейнларига 5 уланиб, улар орасида изоляторлар жойлашади.



82-расм. Изоляцияланган тугри кия консол

Фиксаторлардан катта юкланиш тушганида, шунингдек габарити катта (4,9 ва 5,7 м) таянчлар ўрнатилганида консоллар подкослар билан таъминланади.


Анкер участкалари уланган жойлардаги ўтиш таянчларида контакт осмасининг ҳар бир бўғини алоҳида консолга осилиб, маҳкамланади (89-расм).
Икки швеллердан тайёрланган изоляцияланмаган тўғри қия консоллар НР (Н - қия, Р - чўзиқ тортгич) ёки НС (С - сиқиқ), қувурдан ясалгани эса – НТР (т - (труба) қувурсимон) ва НТС деб белгиланади.
Изоляцияланган консоллар (80-расмга қар.) тросни нормал 3,1 – 3,5 м ёки катталашган 4,9 ва 5,7 м габаритли таянчларда маҳкамлаш учун қўлланади. Консоль кронштейнлари ташқи диаметри 60 мм бўлган цинк билан қопланган қувур (труба) ёки иккита швеллердан тайёрланади. Консолларнинг чўзиқ тортгичлари учун диаметри 16 мм ли юмалоқ пўлат, сиқиқлари учун эса – ташқи диаметри 33,5 мм га тенг цинк билан қопланган қувур(труба)лар материал бўлиб хизмат қилади. Йўл ўқи устида контакт осмасини тўғри жойлаштириш учун консол тортгичлари махсус мувофиқлаштирувчи деталларга эга бўлиб, улар мослама узунлигини ўзгартириш имконини беради. Чўзиқ тортгичлар таркибига тирқишли мувофиқлаштириш (регулировка) скобалари, сиқиқларига эса мувофиқлаштириш қувур(труба)лари киради. Кронштейнни таянчдан КСФ70 стерженли изолятори ёрдамида, тортгични эса – ФСФ70 стерженли изолятори ёрдамида ажратадилар (изоляциялайдилар). Чўзиқ тортгичларга ПФ6-Б ва ПТФ70 изоляторлари шокиласи ўрнатилади.
Сиқиқ тортгичли консоллар кучли шамол таъсир қиладиган (дарё ёнбағирлари, 5 м дан баланд бўлган кўтармалар) ва автосилкинишлар мавжуд жойларда ўрнатилади (радиуси 1000 м дан кичик бўлган эгри участкаларнинг ташқи томонидан ташқари).
Изоляцияланган консоллар габарити 3,5 м дан катта таянчларга ўрнатилганида стерженли изолятори бўлган подкос билан тўлдирилади. Худди шундай подкослар яна қуйидаги жойларда ўрнатилади:
- кучли шамол таъсирига дучор бўлган жойларда 3,5 м гача габаритли таянчларга ўрнатиладиган изоляцияланган консолларга;
- радиуси 500 м дан кичик бўлган эгри участка ташқи томонида.
Труба(қувур)дан ишланган изоляцияланган консоллар ИТР (и - изоляцияланган) ёки ИТС деб, швеллердан ясалганлари эса ИР ёки ИС деб белгиланади. Рим рақами консолнинг кронштейн узунлигига кўра тури номерини, араб рақамлари эса – консоль кронштейни тайёрланган швеллер номери, и ҳарфи – подкос, у ҳарфи кучайтирилган изоляция мавжудлигига ишора қилади.
11-жадвалда турли типдаги консолларнинг ўлчамлари ва оғирликлари берилган.

11-жадвал




Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish