Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон



Download 297,5 Kb.
bet15/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§7. Иш жараёнини назорат қилиш

84. Ишга рухсат берилганидан сўнг бригада аъзолари тарафидан хавфсизлик талаблари бажарилиши устидан назорат ишбошига (назорат қилувчига) юклатилади. У иложи борича хавфи кўпроқ иш бажарилаётган жойда бўла туриб, ўз ишини шундай ташкил қилиши керакки, ўша ердан туриб ишлаётган ҳамма бригада аъзолари ишини назорат қила оладиган бўлсин.


Назорат қилувчига бригада аъзоларини назорат қилишдан бошқа бирон ишни ўриндошлик йўли билан бажариши ман қилинади.
85. Мабодо ишбоши (назорат қилувчи) иш жойидан вақтинча кетиши керак бўлиб қолса, унинг ўрнини иш раҳбари, ишга рухсат берувчи ёки наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходимга алмаштириш имкони бўлмаса, ишбоши бригадани иш жойидан чиқариб юбориши шарт (тақсимловчи қурилма жойлашган ҳудуддан улар чиқарилиб, эшиклар қулфланади, ходимлар ҲЛ таянчларидан туширилади ва ҳ).
Ишбоши (назорат қилувчи) алмаштирилганда, нарядни ўз ўрнига вақтинчалик қолдирилган ходимга бериб кетиши керак.
1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда фармойиш билан иш бажарилаётган бўлса ишбошининг қисқа вақтга кетишига рухсат берилади. Бундай пайтда бригаданинг электр хавфсизлиги гуруҳи III бўлган бир ёки бир нечта аъзолари иш жойида қолиб ишни давом эттиришлари мумкин.
86. Ишбошининг рухсати билан бригада аъзоларидан бири ёки бир нечтаси иш жойларидан вақтинча кетишлари мумкин. Бунда уларни бригада таркибидан чиқариш талаб қилинмайди. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмаларда иш жойида қолган бригада аъзоларининг сони ишбоши билан ҳисобланганда икки кишидан кам бўлмаслиги керак.
Электр хавфсизлиги гуруҳи III бўлган бригада аъзолари тақсимловчи қурилма жойлашган хонадан мустақил чиқиб, яна иш жойига қайтиб келиши мумкин. I ва II гуруҳга эга бўлган бригада аъзолари эса фақат III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси ёки электр қурилмани якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳамрохлигида чиқиб, яна иш жойига қайтиб келишлари мумкин. Тақсимловчи қурилмалар жойлашган хонадан чиқиб кетишда эшикни очиқ, қулфланмаган ҳолда ташлаб кетиш ман қилинади.
Ишга қайтган бригада аъзолари фақат ишбошининг рухсати билан ишга тушишлари мумкин. Агар электр қурилма жойлашган хонани қулфлашнинг иложи бўлмаса, ишбоши бригада аъзолари қайтгунга қадар иш жойини ташлаб кетишга ҳаққи йўқ.
87. Мазкур Қоидаларни бузиш ҳоллари аниқланганда, ёки ишлаётган одамлар ҳаётига хавф туғдирувчи ҳолат сезилганда, дарҳол бригада иш жойидан чиқарилиши ва ишбошидан наряд қайтариб олиниши керак. Аниқланган камчиликлар бартараф қилингандан сўнггина биринчи бор ишга рухсат бериш қоидаси талабларини бажарган ҳолда янгидан ишга қўйиш мумкин.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish