Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон



Download 297,5 Kb.
bet23/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

VI боб. Техникавий тадбирлар
§ 1. Техникавий тадбирлар. Ўчириш.

132. Иш бажариш учун иш жойини тайёрлашда кучланишни олиб ташлаш талаб қилинса, қуйида кўрсатилган тартибда техник тадбирлар бажарилиши керак;


барча ўчирилиши керак бўлган ускуналар ўчирилиши ва уларнинг ўз-ўзидан ёки янглиш оқибатда ёқилишига тўсқинлик қилувчи чораларни кўриш;
узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларнинг калитларига, қўл билан бошқариладиган юритмаларга тақиқловчи шиорлар осиш;
одамларни электр ток билан жароҳатланишдан сақлаш мақсадида ерга улаш зарур бўлган ток ўтказувчи қисмларни ерга улашда олдин уларда кучланиш йўқлигини текшириш;
ерга улагични ўрнатиш ерга улагич пичоқларини улаш, кўчма ерга улагични ўрнатиш);
зарур бўлган тақдирда, иш жойларини ёки кучланиш остида қолган бошқа ток ўтказувчи қисмларни тўсиш ва тўсиқларга хавфсизлик шиорлари осиш. Маҳаллий шароитга қараб ўчирлиган ток ўтказувчи қисмлар ерга уланишдан олдин ёки кейин, тўсиқлар билан ажратилади.
133. Ток ўтказувчи қисмларда ишлашда, кучланишни олиб ташлаш талаб қилинса, қуйидагилар ўчирилиши зарур:
иш бажарилиши керак бўлган ток ўтказувчи қисмлар;
одамлар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни электр ускуналарининг кучланиш остидаги тўсиқ қўйилмаган ток ўтказувчи қисмларига мазкур Қоидаларнинг 2-иловада қайд қилинганидан кам масофага яқинлашишлари мумкин бўлган ток ўтказувчи қисмлар.
Электр узатиш тармоқларини ўчириб ишлаш мабойнида, ушбу узатиш тармоғини айрим қисмлари, кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғига мазкур Қоидаларнинг 2-илова 1-жадвалининг учинчи устунида қайд қилинган масофадан кам масофагача яқинлашишлари мумкин бўлса, бу узатиш тармоғи ҳам ўчирилиши зарур. Таъмирланаётган ҲЛ устунига осилган ҲАЛ ҳам албатта ўчирилиши зарур.
134. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарда иш жойига ҳар томондан кучланиш бериш мумкин бўлган коммутацион аппаратларини ўчириш йўли билан кўринадиган узилишлар ҳосил қилиниши керак. Кўринадиган узилишлар сақлагични олиб қўйиш, ҳамда узгич ва қувват ўчиргичлари орқали бажарилади (аппарат ичига жойлаштирилган пружина таъсирида автоматик тарзда уланадиган коммутацион аппаратлар бундан истиснодир).
Куч трасформатларининг ва кучланиш трансформаторларининг ажратилган қисмларида ишланган тақдирда улардаги кучланиш қайта трасформациясини йўқотиш учун ушбу трансформаторлар 1000 В кучланишгача бўлган томонидан ҳам ўчирилиши зарур.
135. Иш жойини тайёрлашда қўл билан бошқариладиган ажратгич (узгич) ва қувват ўчиргичлари ўчирилганидан сўнг уларнинг тўла ўчганликларини синчиклаб кўриб, уларда шунтловчи уламалар йўқлиги тўғрисида тўла ишонч хосил қилиши керак.
136. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда коммутацион аппаратларнинг адаштириб улаб юбориш ёки ўз ўзидан ёқилиш қолиши орқали иш жойига кучланиш бериб юбормасликни олдини олиш учун, қуйидаги чоралар кўрилиши керак:
ажратгич, узгич, қувват ўчиргичларининг қўл юритмалари ўчирилган ҳолатида осма қулф билан қулфланиши, 6-10 кВ кучланишли электр қурилмалардаги бир қутбли ажратгичларни адаштириб улаб юборишни олдини олиш учун ажратгич пичоқларига махсус диэлектрик қалпоқлар кийгишилиши лозим;
изолацион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларнинг доимий тўсиқлари осма қулф билан қулфланиши;
юритмалар узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларда, кучланиш берувчи ва бошқарув занжирлари ўчирилиши, ҳаво босими таъсирида ишлайдиган юритмаларда эса, бундан ташқари аппаратга келаётган ҳаво йўли беркитилиши ва сурилма қопқоқлар осма қулф билан қулфланиши ва бунда ҳаво чиқарадиган бўшатгич клапанлари очиқ ҳолда қолдирилиши шарт;
юк оғирлиги ва пружина таъсирида бажариладиган юритмаларда ёқишга таъсир қиладиган юклари ёки пружиналари ишламайдиган ҳолатга ўтказилиши керак.
КТҚ ҳужраларидаги ғилдиратиб чиқариладиган аравачаларнинг коммутацион аппаратларини адаштириб улаб юборишда олдини олиш чоралари мазкур Қоидаларининг 243, 244 бандларида кўрсатилганига мувофиқ бажарилиши керак.
137. 1000 В кучланишагча бўлган электр қурилмаларининг иш бажариладиган ток ўтказувчи қисмларида иш бажарилганда кучланиш берилиши мумкин бўлган ҳамма томондан қўл юритмаси билан жиҳозланган коммутацион аппаратлар ўчирилади, схемаларда сақлагич бўлса – сақлагич олиб қўйилади. Схемада сақлагич бўлмаган коммутацион аппаратларни адаштириб улаб юборишнинг олдини олиш, шкаф эшиклари ва тутқичларини қулфлаш, тугмачани ёпиб қўйиш, коммутацион аппаратларнинг контактлари орасига изоляцион қоплагич қўйиш каби чоралар орқали амалга оширилади. Узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратлардан кучланишни олиб ташлашда уни уловчи электр ғалтаги ўчириб қўйилиши зарур.
Аппаратларнинг конструктив тузилиши ва хусусияти йўл қўядиган бўлса, юқорида кўрсатилган чоралар иш бажариладиган жиҳозларга ёки коммутацион аппаратларга уланган шиналарни бўшатиб ажратиш ёки симларини бўшатиб, олиб ташлаш билан алмаштирилиши мумкин.
138. Иш жойини тайёрлашда шиналарни бўшатиб ажратишни, кабеллар ва симларни бўшатиб олиб ташлашни, навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимлари орасидан электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган таъмирлаш ходими бажариши мумкин. Иш жойига яқин ва унга тегиб кетиш эҳтимоли бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олиб ташланиши ёки улар тўсиқлар билан тўсиб қўйилиши зарур.
139. 1000 В кучланишгача бўлган, ўчган - ўчмаганлигини кўз билан кўриб бўлмайдиган контактлари ёпиқ коммутацион аппаратларни (тортиб чиқарилмайдиган турдаги автоматлар, пакетли ўчиргичлар, ёпиқ 0,4 кВ ли рубильниклар ва ҳакозолар) ўчирилган ҳолатини аппаратлардан чиққан қисқичларда ёки ускунага чиқиб борадиган шиналар, симларда ёки ушбу аппаратлар орқали уланадиган ускунанинг қисқичларида кучланишни бор йўқлигини текшириш йўли билан аниқлаш зарур.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish