Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


§ 4. Ерга улагични ўрнатиш. Умумий талаблар



Download 297,5 Kb.
bet26/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§ 4. Ерга улагични ўрнатиш. Умумий талаблар
156. Ток ўтказувчи қисмларга ерга улагични бевосита кучланиш йўқлиги текширилганидан кейин ўрнатилиши лозим.
157. Кўчма ерга улагич аввал ерга уланадиган қурилмага, кейин кучланиш йўқлиги текширилганидан кейин эса ток ўтказувчи қисмларга мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида келтирилган схемаларга мувофиқ ўрнатилиши керак.
Кўчма ерга улагичларни олиб ташлашда, уни тескари тартибда, олдин ток ўтказувчи қисмидан, кейин ерга уланган қурилмадан олиб ташланади.
158. Кўчма ерга улагичларни диэлектрик қўлқопда 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда изоляцион штанга қўллаб ўрнатиш ва олиш шарт. Кўчма ерга улагичларни шу штанга билан ёки диэлектрик қўлқоп кийиб, қўлда маҳкамлаш керак.
159. Мазкур Қоидаларнинг 227 бандида кўрсатиб ўтилгандан ташқари ҳолларда ерга улагич учун мўлжалланмаган симлардан фойдаланиш ман қилинади.
§ 5. Электр станцияси ва подстанцияларнинг электр
қурилмаларида ерга улагични ўрнатиш

160. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда иш олиб бориш учун ажратилган участкага кучланиш қайси томондан берилиши мумкин бўлган барча тарафлардаги ток ўтказувчи қисмларнинг ҳамма фазалари (қутблари) ерга уланиши шарт, иш учун ўчирилган, битта ерга улагич ўрнатиш мумкин бўлган йиғма шиналардан ташқари (мазкур Қоидаларнинг 6-иловаси).


ҲЛ томонидаги ўчирилган тармоқ айиргичларида иш олиб борилганда, улардаги ерга улагич пичоқларининг борлигидан қатъий назар, айиргичлардан кетган электр узатиш симларига, иш жараёнида айиргичларни ўчириб ёққанда бузмайдиган қилиб, қўшимча ерга улагич ўрнатилиши лозим.
161. Электр қурилмаларда ерга уланган ток ўтказувчи қисмлар кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кўзга кўринадиган узилиш билан ажратилиши шарт.
Ўрнатилган ерга улагичлар бевосита иш бажарилаётган ток ўтказувчи қисмлардан ўчирилган узгичлар, ажратгичлар, алохидалагичлар ёки юклама ўчиргичлари,олиб қўйил-ган сақлагичлар, олиб ташланган шина ва симлар орқали ажратилган бўлиши мумкин.
Бевосита иш жойида ток ўтказувчи қисмлар, келтирилган кучланиш (потенциал) остида бўлиши мумкин бўлса, уларга қўшимча ерга улагич ўрнатилиши мумкин.
162. Кўчма ерга улагичларни ток ўтказувчи қисмларнинг бўёқдан тозаланган жойларига улаш керак.
163. 1000 В кучланшгача бўлган электр қурилмаларнинг умумий шиналари (изоляцияли симлардан қилинган шиналардан ташқари) ва шчитларида иш олиб борилганда, ушбу ускуналардан кучланиш олиниши ва ерга уланиши шарт. Бу ТҚга уланган электр тармоқларига, шчитларига ва ускуналарга ерга улагични ўрнатиш кераклигини ва мумкинлигини наряд берувчи ёки фармойиш берувчи белгилаб беради.
164. Иш жойини тайёрлашда, ишни бажариш (изоляция қаршилигини ўлчаш ва ҳ.к.) хусусиятларига қараб ўрнатилган ерга улагичларни вақтинчалик олиб қўйишга рухсат берилади.
Ерга улагичларни вақтинчалик олиш ва ўз жойига қўйишни навбатчи, тезкор таъмирлаш ходими ёки наряд берувчи кўрсатмаси билан иш бажарувчи амалга оширади.
Ерга улагичларни вақтинчалик олишга рухсат ва уни иш бажарувчи томонидан амалга оширилиши наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ёзилиб, қаерда ва нима мақсадда ерга улагич олиниши кераклиги қайд қилиниши шарт.
165. Электр қурилмаларнинг ерга улагич ўрнатиш хавфли ёки ўрнатишнинг иложи бўлмаган конструкцияларида (масалан, айрим тақсимловчи қутиларда, комплект тақсимловчи электр қурилмаларнинг айрим турларида, фазалари вертикал жойлашган йиғмаларда) иш жойини тайёрлашда ерга улагични қўймасдан ажратгич пичоқларига диэлектрик қалпоқ кийгазиш ёки коммутацион аппаратларнинг контактлари орасига изоляцион бостирма қўйишга русхат берилади.
166. 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда ерга улагични қўйиш ва олиш III гуруҳга эга бўлган навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимига рухсат этилади.
167. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларда:
кўчма ерга улагичларни икки киши ўрнатиши шарт: бири IV гуруҳли (навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимларидан), бошқаси III гуруҳли; III гуруҳли ишчи таъмирлаш ходимларидан бўлиши мумкин, истеъмолчиларнинг уланмасига ерга улагични ўрнатиш истеъмолчи ходимларидан бўлиши мумкин. Узоқда жойлашган подстанцияларда маъмурий техник ходимларнинг ёки диспетчерларнинг рухсати билан асосий схемаларда ерга улагични ўрнатишда иккинчи ходим сифатида III гуруҳли истеъмолчи ходими ишлашига рухсат берилади;
ерга улагич пичоқларини IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимларидан бир киши улаши мумкин;
ерга улагич пичоқларини ўчириш ва кўчма ерга улагични олишни навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимларидан III гуруҳга эга бўлган бир киши бажариши мумкин.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish