Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


VII боб. Электр майдони таъсири доирасидаги очиқ



Download 297,5 Kb.
bet28/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

VII боб. Электр майдони таъсири доирасидаги очиқ
тақсимловчи электр қурилмаларда ва ҲЛ даги ишлар

180. Электр майдони таъсири доирасидаги ОТҚ да ва 220 кВ дан юқори кучланишли ҲЛ даги ишларни бажаришда ишчининг ушбу майдонда бўлиш вақти давлат стандартлари талабларига асосан чегараланиб қўйилиши керак.


181. Электр майдони кучланганлиги 5 кВ/м гача бўлган майдонларда ишчиларнинг у ерда бўлиш вақти чегараланмайди. Электр майдони кучланганлиги 20 дан 25 кВ/м гача бўлган майдонларда ишчиларнинг у ерда бўлиши 10 дақиқадан ошмаслиги шарт. Электр майдони кучланганлиги 25 кВ/м дан юқори бўлганда ҳимоя воситалари қўлланиши керак. Бунда ишлаш муддати бир иш куни вақти билан чегараланади.
Электр майдони кучланганлиги 5 дан 20 кВ/м гача бўлганда (маълум бир кучланганлик даражаси учун) бўлиши мумкин бўлган Т вақти, қуйидаги формула билан ҳисобланади: ,
бу ерда Е – назорат остидаги таъсир этувчи электр майдонининг кучланганлиги, кВ/м.
Кўрсатилган формула билан электр майдон кучланганлиги 10 кВ/м бўлганда ҳисобланган туриш вақти 180 дақиқа, кучланганлиги 15 кВ/м бўлганда эса 80 дақиқани ташкил этади.
Мазкур банд талаблари, ходимларга электр разряди таъсир этиши эҳтимоли батамом бартараф қилинган холларда кучга эга.
182. Иш вақти мабойнида ишчиларнинг электр майдонида бўлиши вақти бир маротабалик ёки тақсимлаб амалга оширилиши мумкин. Иш вақтининг қолган пайтида ишчилар ҳимоя воситаларидан фойдаланиши ёки электр майдон кучланганлиги 5 кВ/м дан кам бўлган майдонда бўлишии керак.
183. Электр майдон кучланганлиги, ҳамда унинг таъсир майдони ва уни экранлаш чегараси ўлчаш натижалари билан аниқланади. Барча ҳолларда ишларни бажаришда одамлар бўлиши мумкин бўлган майдоннинг ҳамма жойида электр майдонининг кучланганлиги ўлчаниши шарт.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилмасдан бажариладиган ишларда кучланганликни ўлчаш қуйидагича амалга оширилиши шарт:
ҳимоя воситалари бўлмаганда - ер юзидан 1,8 м баландликда:
умумий ҳимоя воситалари ишлатилганда ер юзидан 05; 1,0 ва 1,8 м баландликда ўлчаниши зарур.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилиб бажариладиган (ҳимоя воситалари бор- йўқлигидан қатъий назар) ишларда ўлчаш иш жойи майдончасидан 0,5; 1,0 ва 1,8 м баландликда ва ерга уланган ток ўтказувчи ускуналар қисмидан 0,5 м масофада ўлчаниши шарт.
184. Назорат қилинаётган майдонда бўлиш вақти майдон кучланганлигининг энг юқори бўлган қийматини ҳисобга олиб белгиланади.
185. Ҳимоя воситалари сифатида қуйидагиларни қўллаш мумкин: мустаҳкам ўрнатилган, кўчма ва кўчирма экранлаш қурилмалари; машина ва механизмларга ўрнатиладиган олинувчи экранлаш қурилмалари; экранлаш комплектрларини.
Экранлаш қурилмалари давлат стандартлари талабларини қондириши шарт.
Ерга уланган автомашина кабиналари ва кузовларида, механизмлар, кўчирма устахона ва лабораторияларда, шунингдек темирбетондан ёки ғиштдан ишланган металл синчли темирбетон ёпилган иморатларда электр майдони бўлмайди ва ҳимоя воситаларини қўллаш талаб қилинмайди.
186. Кўчма ва кўчирма экранлаш қурилмалари ўрнатилган жойларда ерга уланган қурилмаларга ёки уларга уланган металл конструкцияларга кесими камида 10 мм2 бўлган юмшоқ мис сим орқали ерга уланиши шарт.
Машина ва механизмларга ўрнатилган олинувчи экранлаш қурилмалари улар билан гальваник уланишга эга бўлиши шарт. Машина ва механизмлар ерга уланган тақдирда уларга ўрнатилган олинувчан экранлаш қурилмаларини қўшимча равишда ерга улаш талаб қилинмайди.
Алоҳида шахсий экран комплектларини ерга улаш ток ўтказувчи махсус тагчармли оёқ кийимида бажарилиши керак. Изоляцион асос устида (бўялган металл, изолятор, ёғоч тўшама ва бошқаларда) туриб ишланганда ёки ерга уланган конструкцияларни очиқ қўл билан (қўлқопсиз) тегиш керак бўлганда, экранлаш кийимлари қўшимча қалинлиги 10 мм2 юмшоқ махсус мис сим билан ерга улаш қурилмаларига ёки ушбу қурилмаларга уланган металл конструкцияларга уланиши шарт.
187. 1000 В гача кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиб кетиши мумкин бўлган, ҳамда электр ускуналарни синаш пайтида (юқори кучланиш остида синаш ўтказаётган ходимнинг ўзи учун) ва электр кавшарлаш ишларида экранлаш комплектларини ишлатиш ман қилинади. Бундай ҳолларда ишлаётган ишчилар экранлаш қурилмаларини қўллаган ҳолда ҳимоя қилиниши шарт.
188. Ўчириб қўйилган ток ўтказувчи қисмларнинг участкаларида ишлаганда кучланиш таъсирида пайдо бўладиган потенциални олиб ташлаш учун ушбу қурилма ерга уланиши зарур. Ўчириб қўйилган, лекин ерга уланмаган ток ўтказувчи қисмларга ҳимоя воситаларисиз тегиш ман қилинади. Шунингдек ердан изоляцияланган ҳолда қолиши мукин бўлган таъмирлаш мосламалари ва жиҳозлари хам ерга уланган бўлииши шарт.
189. Электр майдони таъсири доирасида турган ғилдираклари сиқилган ҳаво ёрдамида ишлайдиган машина ва механизмлар ерга уланган бўлиши шарт. Ушбу транспорт воситалари электр майдони таъсир доирасида ҳаракат қилганда, кучланиш таъсирида пайдо бўладиган потенциални олиш учун унинг шассисига ёки кузовига ерга тегиб турувчи металл занжир уланган бўлиши зарур.
190. Электр майдон таъсири доирасида машина ва механизмларга ёқилғи ва мойлаш материалларини қуйиш ман қилинади.
191. Электр майдон таъсири доирасидаги ускуналар ва конструкцияларга кўтарилиш керак бўлганда, электр майдони кучланганлиги ва иш жараёнининг давомийлигидан қатъий назар, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш шарт. Телескопик минора ва гидрокўтаргичда кўтарилганда, унинг кўтарма кажаваси экран билан таъминланиши керак ёки экранлаш комплектидан фойдаланиш зарур.
192. Ходим очиқ тақсимловчи қурилманинг конструкциялари ичида экранлаш майдонида, шунингдек газ релесига ва куч трансформаторларидаги ёғ сатҳини кўрсатувчи релега нарвон орқали кўтарилишида электр майдонининг таъсирига қарши ҳимоя воситалари ишлатиш шарт эмас.
193. ОТҚни кўздан кечиришда ва иш жойига боришда, ходим ушбу мақсадлар учун ишлаб чиқилган йўналиш йўли бўйича юриши керак.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish