Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


§ 2. Кабель ва муфталарни иншоотларга осиш ва маҳкамлаш



Download 297,5 Kb.
bet36/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§ 2. Кабель ва муфталарни иншоотларга осиш ва маҳкамлаш
277. Очиқ муфталар қути ичига олиниб, хандақ ичига кўндаланг тахталар устига ўрнатилган тахтага сим ёки трос ёрдамида маҳкамланиб осиб қўйилиши шарт. Қутининг бир томони олиб қўйиладиган ва михсиз маҳкамланадиган бўлиши керак.
Қазиб очилган кабелни ёпувчи қути устига огоҳлантирувчи плакат ёки хавфсизлик белгиси осилиши шарт.
278. Кабелларни осиш учун қўшни кабеллардан, қувурлардан ва шунга ўхшаш-лардан фойдаланиш ман қилинади. Кабелларни жойидан қўзғатмасдан осиш лозим.


§ 3. Муфталарни очиш, кабелни кесиш
279. Муфтани очиш ёки кабелни кесишдан олдин, таъмирланиши керак бўлган кабель ҳақиқатдан ҳам шу эканлигига, иш бажариш учун у тармоқдан узиб қўйилганлигига ва унда ишлашга ижозат бериш учун керакли барча техник тадбирлар бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
280. Таъмирланиши керак бўлган кабелни иш жойида қуйидагиларга қараб аниқлаш керак:
кабель ер ости йўллари ва коллекторлари, махсус каналлар ва бошқа кабель иншоотлари ичига ташланган ёки иморат деворлари бўйлаб ўтган бўлса – у ҳолда кабель трассаси бўйлаб кузатиш орқали, кабелларнинг жойлашиш тартибини схема ва чизмалар бўйича солиштириш ва кабеллардаги ёрлиқларга қараб аниқлаш;
кабель ерга ётқазилган бўлса - унинг ерда жойлашишини чизмада кўрсатилган ҳолатлари билан солиштириб аниқланади. Бунинг учун олдиндан ҳамма кабель кўзга кўринадиган қилиб, кўндалангига текшириш хандағи (шурфи) қазилади.
281. Кабелнинг шикастланган жойи кўринмайдиган барча ҳолларда ясама рамкаси бўлган кабел қидирувчи аппаратни қўллаш керак.
282. Кабелни кесиш ёки уловчи муфтани очишдан олдин махсус мослама ёрдамида унда кучланиш йўқлигини текшириш шарт. Ер ости йўллари, коллекторлар, қудуқлар ва бошқа кабель иншоотларида мосламани қўллаш учун уни масофадан бошқариш имкони бўлгандагина рухсат берилади. Мослама кабелнинг зиҳри ва қобиғини то ток ўтказувчи фазаларигача тешиб ёки кесиб, бир-бирига қисқа туташтириб, уни ерга уланишини таъминлаши зарур.
283. Кабель тешувчи мосламани ерга улаш учун 0,5 м чуқурликда ерга қоқилган ерга улагичдан ёки кабел зихридан фойдаланиш мумкин. Ерга улагични кабел зихрига улашда ҳалқасимон қисқич остидаги зирх тозаланган бўлиши керак.
Агар кабель зирхи занглаган бўлса, у ҳолда ерга улагични кабелнинг металл қобиғига улашга рухсат берилади.
284. Кабелнинг шикастланиши натижасида ҳамма ток ўтказувчи фазалари очилиб қолган бўлса, унда кучланиш йўқлигини кабелни тешмасдан, бевосита кучланишни кўрсатувчи асбоб билан текшириш мумкин.
285. Агар ходим изоляцион таёқчага ўрнатилган игна ва кесувчи пичоқдан фойдаланса, у махсус ҳимоя экранидан фойдаланиши лозим.
Кабелни тешаётганда диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнакларини кийиб, хандақ тепасида изоляцион резинкали гиламча ёки панжара устида туриб тешилаётган кабелдан иложи борича узоқда туриш лозим.
Кабелни тешиш ишларини икки ишчи: ишлашга ижозат берувчи ва ишбоши бажариши керак; улардан бири кабелни тешади, иккинчиси эса кузатиб туради.
286. Электр станцияси ва подстанциялардаги ички кабел тармоқларида, кабелларнинг узунлиги ва жойлашиш тартиби чизмалардан, ёрлиқлардан, кабел қидирувчи аппаратлар ёрдамида таъмирланиши керак бўлган кабелни аниқ топиш имконини берса, наряд берувчи хоҳишига қараб кесишни ёки шикастланган муфтани очишни кабелни тешмасдан бажаришга рух­сат этилади.
287. Олдиндан тешмасдан туриб бажариладиган кабел муфталарини очиш ва кесиш ишларини диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнаги кийган ҳолда изоляцион резинкали гиламча ёки панжарада туриб ерга уланган асбоб билан бажариш зарур.
Махсус тешувчи асбоб билан олдиндан тешилган кабелдаги операциялар юқорида санаб ўтилган қўшимча хавфсизлик чораларисиз бажарилиши мумкин.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish