XI боб. Коммутацион аппаратлар ва комплект
тақсимловчи қурилмалар
235. Масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратларда бригадага ишлаш учун рухсат беришдан олдин қуйидагилар бажарилиши шарт:
ёрдамчи (бошқарув, сигнализация, иситгич ва бошқа) электр занжирлари ва юритмаларнинг куч занжирлари электр тармоғидан ўчирилиши;
ўчиргич баклари ва ҳаво юборувчи қувурлардаги сурилма қопқоқлар ёпилиши ва улардан ҳаво атмосферага чиқарилиб юборилиши, бундан ҳаво чиқарувчи тиқинлар (клапанлар) очиқ ҳолда қолдирилиши;
юк ёки пружиналарни электр тармоғига уловчи ўчиргичлар ишламайдиган ҳолатга келтирилиши;
масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратларнинг калитларига «Уланмасин! Одамлар ишламоқда!», ёпилган сурилма қопқоқларга эса «Очилмасин! Одамлар ишламоқда!» деган плакатлар осиб қўйилиши шарт.
236. Коммутацион аппаратларни созлаш ва ростлаш вақтида синаб кўриш учун юритмаларнинг ёрдамчи куч занжирларини вақтинчалик улаш, шуннингдек ўчиргичга ва юритмага ҳаво юборишга рухсат берилади. Бунда «Уланмасин! Одамлар ишламоқда!» ва «Очилмасин! Одамлар ишламоқда!» деган плакатлар олиб қўйилади.
Коммутацион аппаратларни синаб кўриш учун масофадан бошқариб ёқиш ва ўчиришни навбатчининг рухсати билан созлаш ва тартибга солишни бажарувчи ходим амалга ошириши мумкин. Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр қурилмаларда бундай рухсатнома талаб қилинмайди.
Коммутацион аппаратлар синаб кўрилганидан кейин, навбатчи ёки ишбоши томонидан унда ишни давом эттириш зарур бўлса (аппаратни масофадан бошқариб ўчириб ёққан ходимллар учун) мазкур Қоидаларнинг 235-бандидаги талаблар бажарилиши шарт.
237. Ишчи босим остида бўлган ҳаво ўчиргичларга фақат синаш ва созлаш (демпферлар ишлашини ростлаш, тебраниш жадвалини олиш, ўлчов асбобларининг симларини улаш ёки узиш ва ш.ў.) ишлар бажарилаётганда кўтарилишга рухсат этилади.
Ишчи босим остида турган ва ҳаво билан тўлдириладиган узгичли ўчирилган ҳаво ўчиргичларига кўтарилиш ман қилинади.
238. Ҳаво ўчиргичларни нам ўтказмаслик қобилиятини (зичлигини) текшириш, завод йўриқномасига мувофиқ камайтирилган босим остида, бажарилиши лозим.
239. Ҳаво ўчиргичларига синаш ва созлаш учун кўтарилишдан олдин қуйидаги ишларни бажариш зарур:
бошқарув занжирларини ўчириш;
маҳаллий бошқарув тугмачаси ва ишга тушириш клапанлари блокировка қилиниши (масалан, ҳаво ўтказувчи трубкаларни узиш, шкафларни ёпиш ва ш. ў.) ёки ишбоши кўрсатмасига асосан йўриқнома олган ўчиргич билан ўчириш ёқишни бажарадиган фақат битта ходимни узгичда ишлашига ижозат берувчи бригада аъзосини узгич олдига қўйиш зарур.
Босим остида бўлган ҳаво узгичларида одамлар бўлган пайтда бошқариш ва тақсимловчи шкафларда ҳамма ишлар тухтатилиши шарт.
240. Узгичларни текшириш, созлаш ва синаш учун узиш ва ёқиш вақтида ходимларни ҳаво узгичлари яқинида туришлари ман қилинади.
Синаш ва созлаш ишларини бажарувчи ишбоши (ёки у томонидан тайинланган бригада аъзоси) ҳаво узгичларини улаш ва ўчириш учун оғзаки буйруқни, бригада аъзолари узгич олдидан пана жойга ёки хавфсиз масофага чиқарилгандан кейингина, бериши лозим.
241. Ходимларни ҳаво йиғувчи идишлар ичига тушиб бажариши билан боғлиқ ишларга ижозат беришда қуйидагиларга риоя қилиниши зарур:
ҳаво юборилиши мумкин бўлган қувурларнинг сурилма қопқоқлари ёпилиб, калит билан қулфланиши ва сурилма қопқоқларга «Очилмасин! Одамлар ишламоқда!» деган плакатлар осилиши керак;
ҳаво йиғувчи идиш ичидаги босим остида бўлган ҳаво ташқарига чиқарилиб, ҳаво чиқарувчи клапанлар очиқ ҳолда қолдирилиши шарт;
ҳаво йиғувчи идишдан ҳаво юборувчи қувурни ажратиш ва унга тиқин ўрнатилиши шарт.
242. Ҳаво йиғувчи идишлар ва узгич бакларидаги босимни ўлчовчи манометрларнинг ноль кўрсатиши, уларда сиқилган ҳаво йўқлигидан далолат қилмайди. Баклар ва ҳаво йиғувчи идишларнинг ичига тушиш учун мўлжалланган тешик қопқоғидаги гайка ва болтларни бўшатиб очишдан олдин ҳавони ҳаво чиқарувчи клапанлар ёки сурилма қопқоқларни очиш йўли билан уларда ҳақиқатан ҳам босим остида бўлган ҳаво йўқлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.
Сиғимга тушиш учун мўлжалланган қопқоқни ҳамма гайка ва болтларни бураб маҳкамлангандан кейингина, ҳаво чиқариш клапанларни ёки сурилма қопқоқларни беркитиш мумкин.
243. Комплект тақсимловчи қурилмаларнинг шкафлари бўлинмасида ишланганда, ускуналар жойлаштирилган аравача ташқарига тортиб чиқарилиб, кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмлар бўлинмасидаги темир тўсиқ беркитилиб қулфланиши ва «Тўхта! Кучланиш!» плакати; ишлашга мўлжалланган бўлинмага эса «Шу ерда ишланг" деган плакат осилиши лозим.
244. Комплект тақсимловчи қурилмаларнинг ташқарисида, аммо унга уланган ускуналарда ёки ундан чиқарилган ҳаво ва кабел тармоғида ишланганда узгич жойлаштирилган аравача шкафдан ташқарига тортиб чиқарилиши, шкаф ичидаги темир тўсиқ ёки шкаф эшикчаси беркитилиб, қулфланиши ва унга «Уланмасин! Одамлар ишламоқда!» ёки «Уланмасин! Тармоқда иш кетмоқда!» деган плакат осилиши керак.
Бунда қуйидагиларга рухсат берилади:
ерга улагич пичоқлари билан узгич жойлаштирилган аравача орасида блокировка бўлса, ерга улагич пичоқлари уланганидан сўнг аравачани назорат ҳолатига келтириш;
комплект тақсимловчи қурилма шкафларида бундай блокировка ёки ерга улагич пичоқлари бўлмаса аравачани, шкаф қулфланиши шарти билан, назорат холати билан шкафдан чиқарилган ҳолатдаги оралиққа ўрнатиш. Ушбу шкафга уланган тapмоқдa ерга улагич бор ёки йўқлигидан қатьий назар аравача оралиқ ҳолатда ўрнатилиши мумкин.
Электр узатиш тармоғида ишлаш зарур бўлса, комплект тақсимловчи қурилманинг шкафига ўрнатиладиган ерга улагични улашда мазкур Қоидаларнинг 168-банди талабларини ҳисобга олиш зарур.
245. Комплект тақсимловчи қурилмаларда узгичлар ўрнатилган аравачани синашга, бошқарув ва реле ҳимояси занжирларида иш олиб бориш учун комплект тақсимловчи қурилмалардан ташқаридаги электр узатиш тармоқлари ва кабел тармоқларда ёки унга уланган ускуналарда, электр моторлар орқали уланган механизмларда иш бажарилмайдиган ёки комплект тақсимловчи қурилма шкафи ичида ерга улагич ўрнатилган тақдирда аравачани назорат ҳолатига қўйиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |