IX боб. Генераторларни водородли совутгичининг газ мой тизими.
Электролиз қурилмалари.
202. Генераторларнинг газ мой тизимини эксплатация қилишда хавфли портловчи газ аралашмаси ҳосил бўлишининг олдини олиш зарур, бунинг учун қуйидагиларга йўл қўймаслик керак:
генератор корпуси ичидаги водород моддасида кислород миқдори 1,2 фоиздан ошмаслиги, пўкакли беркитгичда, пуфловчи бочкада ва мой тозалагич ускунасининг водород ажратгич бакида кислород миқдори 2 фоиздан кўп бўлмаслиги;
генераторнинг ток ўтказувчи қисмида водород миқдори 1 фоиздан кўп, подшипниклар картерида эса 2 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.
Мой алмашган бакда водород умуман бўлмаслиги керак.
203. Генератордан водород ёки ҳавони инерт гази билан сиқиб чиқариш керак. Батомом сиқиб чиқарилган газларни машинадан чиқиш жойида қолган минимал миқдори қуйидагиларни ташкил қилиши керак :
ҳаво сиқиб чиқарилганда қолган карбонат ангидрид гази 85 фоиз ва водород сиқиб чиқарилганда 95 фоиз;
ҳаво ва водород сиқиб чиқарилганда қолган азот миқдори 97 фоиз.
Генератордан инерт гази билан ҳаво ёки водород тўла сиқиб чиқарилганлигини газни таҳлил қилиш билан тасдиқланиши лозим.
204. Генераторлар ва газ мой тизими аппаратларининг корпусларини очишдан олдин водород инерт гази билан, инерт гази эса ҳаво билан сиқиб чиқарилиши шарт. Ён томон шчитларини, туйнукларни ва бошқа жойларни, фақат карбонат ангидрид гази йўқлиги ёки (азот сиқиб чиқарилганда) ҳавода таркибида кислород моддасининг етарлилиги (умумий ҳажмнинг 20 фоизидан кам эмас) аниқлангандан кейин очишга рухсат берилади.
205. Корпусидан водородни сиқиб чиқармасдан, тўхтатилган синхрон компенсаторнинг контакт ҳалқалари камерасини очишдан олдин, ушбу камерага инерт гази бермай туриб, компенсатор корпусидан уни ажратиб турувчи беркитувчи қурилманинг зич ёпилишини текшириш зарур.
Камерада, водородни инерт гази билан сиқиб чиқариш (кейинчалик ҳаво билан сиқиб чиқармасдан) ва газни тахлил қилишдан сўнг ишлаш мумкин.
206. Газ мой тизими ускуналарини ва қувурларини таъмирлашга чиқаришда қувурлар ажратилиши ёки таъмирланаётган тармоққа зич ёпилмайдиган беркитувчи қурилмадан водород ёки инерт гази ўтишининг олдини олиш мақсадида тиқинлар (заглушкалар) қўйилишши шарт.
207. Таркибида водород бўлган газ мой тизимидан 10 метрдан кам масофада, очиқ олов билан бажариладиган (электр кавшарлаш, газ билан кавшарлаш ва бошқа) ишлар наряд бўйича бажарилиши, ҳамда наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар сатрига» ишни хавфсиз олиб борилишини таъминловчи қўшимча тадбирлар (тўсиқлар қўйиш, бино ичида водородл йўқлигини текшириш ва бошқалар) қайд қилиниши шарт.
Водород билан тўлдирилган генератор корпусида, қувурларида ва газ мой аппарат-лари тизимида бевосита олов билан бажариладиган ишларни ўтказиш ман қилинади.
Генераторлар ва газ мой тизими қурилмалари яқинида «Водород. Хавфли ёнувчи!» деган плакатлар осилиши шарт.
208. Тўхтатилган генераторнинг газ мой тизимидаги таъмирлаш ишлари фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.
209. Электролиз қурилмаларини эксплуатация қилишда водороднинг кислород ёки ҳаво билан аралашмасидан ҳосил бўладиган портловчи аралашма ҳосил бўлишига йўл қўймаслик шарт. Водороднинг тозалиги 98,5 фоиздан , кислородники эса 98 фоиздан кам бўлмаслиги шарт.
210. Босимни созлаш аппаратларининг кўргазма ойнасида суюқлик сатҳи кўринмаса, электролизерларни ишлатиш ман қилинади.
Водород ва кислород тизимлари ўртасидаги босимнинг максимал фарқи 1961,4 Па (200 мм сув. уст.) дан кўп бўлмаслиги шарт.
211. Электролиз қурилмаларининг (ресиверлардан ташқари) аппарат ва қувурларини ишга туширишдан олдин, давлат стандартларига мос келувчи сиқилган азот (II нави) билан тозаланиши шарт. Ушбу аппаратларни карбонат ангидрид гази билан тозалаш ман қилинади.
Электролиз қурилмаларининг (бундан кейин - ЭҚ) ресиверлари азот ёки давлат стандартларига мос келувчи карбонат ангидрид гази (озиқ-овқат ёки техникавий нави) билан тозаланиши мумкин. Бир ресивер ёки ресиверлар гуруҳининг ичини кўздан кечириш зарур бўлганда, улар ичидаги водородни карбонат ангидрид гази ёки азот гази ёрдамида тозалаш, бошқа ресиверлар гуруҳидан уларни фланецдан ташқарига чиққан думли металл қопқоқ ёки металл тиқинлар ҳамда беркитувчи қурилмалар билан ажратиш ва ундан кейин эса босим остида тоза ҳаво бериб тозалаш талаб қилинади.
Ресиверларни инерт гази, ҳаво ва кислород билан пуфлаб тазалашда улардаги компонентларнинг тўйими мазкур Қоидаларнинг 7–иловасида кўрсатилган даражагача етказилиши зарур.
Агар таркибида 0,05 фоиз углерод оксиди бўлган карбонат ангидрид газининг техник навидан тозалаш учун фойдаланилса, уни карбонат ангидрид газининг озиқ овқат учун фойдаланадиган навидан алоҳида сақлаш зарур.
212. ЭҚ ни 4 соатдан кўпроқ вақтга ўчириб қўйилса, унинг аппаратлари ва қувурларини азот билан тозалаш шарт. Тизим 1-4 соат оралиғида ўчиқ турса, уни водород ёки кислород босими (9,807 19,614) 103 Па (0,1-0,2 кгс/см2) остида қолдириш мумкин. Қурилма 1 соатгача ўчирилган тақдирда аппаратларни номинал газ босими остида қолдириш мумкин, бунда водород ва кислород босими фарқини билдирувчи босим ростлагичларидаги сигнализация ўчирилмаслиги шарт.
Агар электролизернинг ўчиши технологик режимни бузилиши билан боғлиқ бўлса ёки электролизердан электролитни сўpиб чиқариб олиш зарурати туғилса, у ҳолда аппарат ва қувурларни азот билан пуфлаб тозалаш шарт.
213. ЭҚ даги ускуналарни очиш билан боғлиқ кавшарлаш ва таъмирлаш ишлари бажарилганда, электролиз қурилмасида водороднинг юриш йўли бўйича энг охирги нуқтасидаги водород батамом чиқарилмагунча пуфлаб тозалашни давом эттириш зарур.
214. ЭҚ хонасида очиқ олов билан ишлаш, қурилмани ўчиргандан сўнг хонадаги ҳавода водороднинг йўқлигини текшириш ва хонани тўхтовсиз шамоллатишни ташкил қилишдан кейингина амалга оширилиши мумкин.
Таъмирлаш учун мўлжалланган қурилмалар жойлашган хонадаги аппаратларда очиқ олов билан боғлиқ ишларни бажаришда ушбу хонада жойлашган ишлаб турган қурилмалар қувурларини таъмирлашга чиқарилган ускуналардан ажратилиб, ўша ерга тиқин ўрнатилиши зарур. Очиқ олов билан ишланадиган жой тўсиқлар билан тўсилиши шарт.
Водород билан тўлдирилган аппаратларда таъмирлаш ишларини олиб бориш ман қилинади.
215. Музлаб қолган қувурлар ва сурилма қопқоқларни фақат буғ ёки иссиқ сув билан иситиш мумкин. Газ силқиб чиқаётган жойни газни топувчи махсус аппарат ёки совун кўпиги ёрдамида аниқлаш мумкин. Газ силқиб чиқаётган жойни топиш ва музлаган жойни иситиш учун очиқ оловдан фойдаланиш ман қилинади.
216. ЭҚ хонасида ва ресиверлар яқинида чекиш, очиқ олов, электр иситиш асбоблари ва кўчма ёритиш лампаларидан фойдаланиш ман қилинади.
Аппаратларни кўздан кечириш ва таъмирлаш вақтида уларнинг ички қисмларини ёритиш учун кучланиши 12 В гача бўлган портлашдан ҳимоя қилинган металл сеткалар билан қопланган кўчма ёритиш лампаларидан фойдаланиш шарт.
217. ЭҚ хоналари ичида ва эшикларда давлат стандартларига мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи хавфсизлик белгилари осилган бўлиши шарт; водород ресиверларида эса «Водород. Хавфли ёнувчи!» деган ёзув бўлиши шарт.
218. ЭҚ хоналарида тез аланга оладиган портловчи моддаларни сақлаш ман қилинади.
219. Электролит билан ишлаш вақтида махсус ҳимоя кийимларидан (ип газламадан тикилган костюм, резина этик, резина шимдирилган фартук ва резина қўлқоп) ва кўзойнаклардан фойдаланиш зарур. Суюқ ёки қаттиқ ишқор терига, сочга ва айниқса кўзга тушса, куйдириб оғир асорат қолдириши мумкин.
220. Электролит зичлигини текширишга суюқликдан намуна олиш фақат идишдаги босим батамом туширилгандагина бажарилиши шарт.
221. Электролизерларга, айниқса унинг охирги плиталарига ҳимоя воситаларисиз тегиш мумкин эмас. Маҳкамловчи болтларнинг изоляцион втулкаларига ва монополяр плиталар тагидаги изоляторларга суюқ ишқорни тушишига йўл қўйиш мумкин эмас. Ушбу элементларнинг изоляцияси бузилган тақдирда электр ёйи пайдо бўлиб, бу ёнғинга ва аварияга олиб келиши мумкин.
Электролизерлар олдидаги полда резина гиламлар тўшалган бўлиши керак.
222. ЭҚ ускуналари ва узатувчи қувурлари, ресиверлар ва ресиверлар билан машина зали орасидаги қувурлар узилмаган электр занжирини ташкил қилиши ва ерга улаш қурилмаларига уланиши шарт. ЭҚ яқинида аппаратлар ва қувурлар энг камида икки жойдан ерга уланиши зарур.
223. Сақлагич клапанларини текшириш учун қурилма ўчирилиши ва азот билан пуфлаб тозаланиши керак. Ишлаб турган қурилмада клапанларни текшириш ман қилинади.
224. Босим остида бўлган аппаратлар ва арматураларни болт ва гайкаларини маҳкамлаш ман қилинади. Шланг ва штуцерлар ишончли маҳкамланган бўлиши керак.
225. Монтаж қилиш, тўлиқ таъмирлашдан сўнг ёки узоқ вақт ишламай турган ЭҚни ишга тушириш жавобгар муҳандис-техник ходим назоратида амалга оширилиши шарт.
Қурилмадаги таъмирлаш ишлари наряд бўйича бажарилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |