Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


§ 11. Электр станцияларнинг, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва КЛда иш бажаришда амалга ошириладиган тадбирлар



Download 297,5 Kb.
bet18/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§ 11. Электр станцияларнинг, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва КЛда иш бажаришда амалга ошириладиган тадбирлар


I. Иш раҳбарини тайинлаш

104. Иш раҳбари қуйидаги ҳолларда тайинланиши керак:


механизмлар ва юк кўтариш машиналари қўллаб ишланганда;
1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда қурилмалардан кучланишни олиб ишлашда мазкур Қоидаларнинг 106 бандига мувофиқ ҳамма электр қурилмалардан кучланиш олинган ҳоллар, оддий ва аниқ схемали электр қурилмалар, электр моторлар, ва улар уланган ёпиқ тақсимловчи қурилмалар бундан мустасно;
транспорт ҳаракати серқатнов, ҳамда коммуникациялар зонасида жойлашган КЛ ва КАЛ да ишлашда.
Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишлар учун ҳам иш раҳбари тайинлашга рухсат берилади.


II. Подстанцияларда, қўшилмаларда битта наряд
билан бир нечта иш жойларида иш бажариш

105. Мазкур Қоидаларнинг 106, 107, 109, 110, 112 бандларида қайд этилган ҳоллардан ташқари битта қўшилманинг битта ва бир нечта иш жойларида ишлашга битта наряд бериш рухсат этилади.


106. Ҳамма ток ўтказувчи қисмлардан, шу жумладан ҲЛ ва КЛ кириб-чиққан қисмидан кучланиш олинган электр қурилмаларида ва қўшни электр қурилмаларга кириш йўллари беркитилган (1000 В кучланишгача бўлган шчит ва ускуналар кучланиш остида қолиши мумкин) ҳолларда, барча қўшилмаларда бир вақтда ишлаш учун битта наряд беришга рухсат берилади. Бундай пайтда иш раҳбарини тайинлаш талаб қилинмайди.
107. Агрегатлар (қозон, турбина, генератор) ва алоҳида технологик қурилмаларни (кул чиқариб ташлаш, иситиш, ёқилғи майдалагич тизимлари ва бошқаларни) таъмирлашга чақирилган тақдирда битта наряд ушбу агрегат электр моторларининг ҳаммасида (ёки бир қисмида) ва ушбу агрегатларни (ускуналарни) электр моторларини электр энергияси билан таъминловчи тақсимловчи электр қурилмаларнинг ҳамма (ёки бир қисми) қўшилмаларида ишлаш учун битта наряд берилади.
Кучланиши бир хил ва бир тақсимловчи электр қурилмадан уланган электр моторларда ишлаш учун битта наряд берилиши мумкин.
108. Электр моторларда ва улар уланган комплект тақсимловчи қурилмалари (кейинчалик  КТҚ) билан жиҳозланган ТҚда бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди, бригадани ушбу электр қурилмаларнинг бир нечта иш жойига тарқатиб ишлашга рухсат этилади.
Конструкцияси бошқача ишланган ТҚда электр моторлар қўшилмаларида ишлаганда ижозат олинганда ва иш бажарилганда бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказиш нарядда расмийлаштирилиши зарур.
109. Якка тизимдор шинали ва исталган миқдорда секцияга эга бўлган 6-110 кВ ТҚсида таъмирлаш учун барча секцияларни чиқарилган тақдирда, шиналар ва шу секциянинг барча (ёки бир қисми) қўшилмаларида битта наряд бериб ишлашга рухсат этилади. Ушбу секция чегарасида аъзоларини бир неча иш жойига тарқатиб ишлаш мумкин.
110. Электр қурилмаларнинг битта ва бир нечта қўшилмаларининг ҳар хил иш жойларида бир вақтда ёки навбатма навбат ишлаш учун қуйидаги ҳолларда битта наряд беришга рухсат берилади:
кучланиш ва назорат кабелларни ўтказиш, ҳамда кўчириб ўтказишда, электр ускуналарини синашда, ҳимоя воситалари ва ўлчов асбобларини, блокировка, автоматика, телемеханика, алоқа ва бошқа воситаларни текширишда;
бир қўшилмадаги коммутацион аппаратларни таъмирлашда, шу жумладан ушбу аппаратларнинг юритмалари бошқа хонада жойлашган тақдирда ҳам;
тоннелларда, коллекторлар, қудуқлар, хандақлар ва чуқурларда алоҳида жойлашган кабелларни таъмирлашда;
иш жойининг жойлашиши ишбошига бригада устидан назорат олиб бориш имкониятини яратиши мумкин бўлган тақдирда, ёнма-ён жойлашган чуқурда, тақсимловчи қурилма ёки иккита чуқур ичида бажариладиган кабелларни (иккитадан ортиқ бўлмаган) таъмирлашда.
Бу ҳолларда бригада аъзоларини бир нечта иш жойига тарқатиб ишлашга рухсат берилади. Бригада бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди.
111. Мазкур Қоидаларнинг 106, 107, 109, 110 бандларига асосан бажарилиши керак бўлган ҳамма иш жойлари ишлашга ижозат беришдан олдин тайёрланиши зарур. Наряд бўйича иш батамом тугамагунича бирон бир қўшилмани улашга тайёрлаш, шу жумладан электр моторни синаб кўриш ман этилади.
Агар бригада турли иш жойларга тақсимланган бўлса, III гуруҳга эга бўлган бир ёки бир нечта бригада аъзолари ўз иш жойларида ишбошисиз алоҳида ишлашларига ижозат этилади.
Ишбоши назоратсиз алоҳида ишлаётган бригада аъзоларини ишбоши иш жойига олиб бориб, уларга иш жараёнида амал қилиниши керак бўлган хавфсизлик чоралари ҳақида йўриқнома бериши керак.
112 Бир нечта подстанцияларда ёки бир подстанцияни бир нечта қўшилмаларида бир турдаги ишларни кетма-кет бажариш учун битта наряд беришга ижозат этилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради: изоляторларни артиш; қисқичларидаги болтларни тортиб қўйиш; симлар ва шиналар уланган қисмини тортиб маҳкамлаш; текшириш учун ёғ олиш ва етишмаганда қуйиш; трансформатордаги ўрамларнинг сонини кўпайтириш ва камайтириш билан кучланишни ўзгартириш; релели ҳимоя воситалари, автоматика, ўлчов асбобларини текшириш; бегона энергия манбаи ёрдамида электр ускунани юқори кучланишда синаш; ўлчов штангаси ёрдамида изоляторларни текшириш; КЛ шикастланган жойини топиш. Бундай нарядларнинг муддати бир кун.
Ҳар бир подстанцияда ва ҳар бир қўшилмада ишлашга ижозат бериш наряднинг 3-жадвалида расмийлаштирилади (мазкур Қоидаларнинг 3–иловаси).
Ҳар бир подстанцияни ишлар, ушбу наряд бўйича тўла бажарилгандан кейингина электр тармоққа улашга рухсат берилади.
113. Фармойиш бир нечта электр қурилмаларда (қўшилмаларда) навбатма-навбат бажариладиган ишлар учун берилиши мумкин.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish