6. Мавзу Нутқни экспериментал психологияда амалий ўрганиш.
Шунинг учун белгилар ва уларнинг аҳамияти инсоннинг юксак психик функциялари (яъни идрок, хотира, тафаккур, хаёл)нинг воситасидир. Одатда белгилар турли-туман бўлишидан қатъи назар уларнинг энг муҳими – бу сўздир. Ҳар бир сўз маълумот, хабар, ахборот вазифасини бажаради ва муайян мазмунни ўзида акс эттиради (масалан: машғулот, дафтар, ёмғир ва бошқалар).
Тилнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:
а) тил яшашнинг воситаси, ижтимоий тажрибани авлоддан авлодга узатиш, бериш ва ўзлаштириш қуроли тарзида вужудга келади (авлодлар ота-оналар, ўқитувчилар ва мураббийлар);
б) тил восита ёки коммуникация усули, ҳатто одамларнинг хатти-ҳаракатларини бошқарувчи қурол сифатида намоён бўлади (масалан: “Лекция бўлмайди”, “Бугун байрам” – таъсир қилишдан, таъсир ўтказишдан иборатдир);
в) тилнинг муҳим функцияларидан яна биттаси – интеллектуал фаолиятнинг қуроли сифатида хизмат қилишдир (муаммоли вазият моҳиятини тушуниш, ечишни режалаштириш, ижро этиш, мақсад билан солиштириш).
Одам ҳайвонот оламидан фарқли ўлароқ ўзи хоҳ амалий, хоҳ ақлий ҳаракат бўлишидан қатъи назар уни режалаштира олади. Фаолиятни бундай режалаштириш ечими учун восита қидиришнинг ва умумий фикрий масалаларини ҳалқилишнинг асосий қуроли тилдир. Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, тилнинг энг асосий функцияси – бу коммуникациядир.
Нутқ фаолияти – одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштири, авлодларга бериш (узатиш) ёки коммуникация ўрнатиш, ўз шахсий ҳаракатларини режалаштириш ва амалга ошириш мақсадида тилдан фойдаланиш жараёнидир.
Нутқ ахборот, хабар, маълумот ва янги билим бериш ақлий топшириқларни ечиш фаолиятидан иборатдир. Агарда тил алоқа воситаси (қуроли) бўлса, нутқ эса айнан ўша жараёнининг ўзидир.
Нутқ фаолиятининг физиологик механизмлари
Нутқни идрок қилиш оддий рефлектор фаолиятининг қонунлари асосида содир бўлиши мумкин. чунки уни юзага келтирувчи стимуллар биринчи сигналлар типидаги қўзғатувчилардан иборатдир (масалан: “Марш”, “Салом”).
Нутқни юзага келиши ва идрок қилинишидан инсон “сигналларни - сигнали” (И.П.Павлов) тарздаги сўзлардан фойдаланиши мумкин. мазкур жараён бош мия катта ярим шарларининг пўстида амалга ошади.
П.Брока (1861 й.) мия пўстининг маълум қисми (мия чап ярим шари пешона қисмининг пастки томонидаги бурмаларнинг орқа қисми) шикастланса, беморларда нутқ артикуляциясининг бузилишини касб этган ва “сўз образларини ҳаракатлантирувчи марказ” деб атаган.
К.Вернике (1874 й.) бош мия ярим шарлари пешона қисмининг тепа томонида “сўзларнинг сенсор образлари” жойлашган деб далиллашга ҳаракат қилади.
П.К.Анохин – нутқ жараёнини таъминлашда жуда ҳам содда элементар “стимул-реакция” типидаги физиологик механизм ҳам, нутқ фаолиятининг юксак формалари учун нутқ воситаси билан фикр баён қилишнинг ичлан программалаштириш механизмлари учун характерли ва иерархик тузилишига эга бўлган махсус механизмлар ҳам қатнашадилар.
Нутқ механизмлари (Н.И.Жинкин)
Бирон фикрни нутқ воситаси ёрдами билан баён қилишдан олдин, махсус код орқали бу фикрнинг асосини тузамиз – у программалаштириш механизмидир.
Ундан кейин режалаштиришдан гапнинг грамматик тузилишига ўтиш билан бир гуруҳ механизмлар келади.
Эсда олиб қолишни сўзларнинг грамматик хусусиятларини амалда қўллашни таъминловчи механизм.
Бир хил типдаги тузилишдан бошқа типдаги тузилишга ўтиш механизми.
Программа элементларини грамматик тузилишга ёйиш механизми.
Сўзни маъносига қараб қидиришни таъминловчи механизмлар.
Синтагмаларни ҳаракат жиҳатидан программалаштирувчи механизмлар.
Нутқ товушларини танлаш ва ҳаракат программасидан товушларни тўлдиришига ўтиш механизмлари.
Нутқни амалга оширишни таъминловчи механизм.
Тадқиқодчи А.Р.Лурия нутқнинг афазиясини текшириб, улар қуйидаги турлардан иборат эканлигини баён қилади:
динамик афазия – гаплар ёрдами билан сўзлаш қобилиятининг бузилиши;
эфферент мотор афазияси – гапнинг грамматик тузилиши, бузилиши;
афферент мотор афазияси – нутқ артикуляциясининг бузилиши;
семантик афазия – гаплар ўртасидаги боғлиқликнинг бузилиши;
сесор афазия – сўзларни идрок қилишнинг бузилиши.
Нутқ ривожланиши даврлари.
1-давр 2 ойдан 11 ойгача.
2-давр 11 ойдан 19 ойгача.
3-давр 19 ойдан 3 ёшгача.
Нутқ ривожланиши қуйидаги қусусиятларга эга:
а) гугулаш.
б) ғудурланиш (сохта сўзлар).
в) парадигматик фонетика (1,3- 1,5 ёшгача) – буви, бува, ўтир, ўтирди, ўтиради.
г) нутқнинг вазиятбоплиги (Ж.Пиаже – ситуатив нутқ).
д) нутқ эгоцентризми (Ж.Пиаже – эгоцентрик нутқ).
Нутқ вужудга келишининг назариялари
Психология, психофизиология, психолингвистика фанларида тўпланган назарий ва амалий материаллар таҳлилига кўра, акустик нутқ сигналлари мураккаб мувофиқлашган ҳаракатларнинг натижасида намоён бўлувчи мажмуавий ҳолатларнинг бирлашуви нутқ аппарати деб аталади.
Одатда ўпка ва нафас олиш тана аъзоларнинг мускул ҳаракатлари босимнинг ошишини ва ҳаво оқимларининг (ички ва ташқи) нутқ актида артикуляторлар қатнашишини узлуксиз равишда таъминлаб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |