2. Мавзу Тафаккур жараёнига таъсир этурвчи психологик омиллар.
Тафаккур ўз табиати билан диалогикдир. Албатта, ҳар биримиз олдимизда турган муаммога диққат эътиборимизни қаратар эканмиз, биз муаммони бирор киши билан ёки ўз-ўзимиз билан муҳокама қилиб кўришга ҳаракат қиламиз. Бу вақтда биз ташқи ёки ички диалогга эга бўламиз.
Узоқ вақггача инсон тафаккури психологияда индивидуал жараён сифатида тадқиқ этиб келинди. Бунда тафаккур фикрий вазифаларни ҳал этувчи жараён сифатида эътироф этилди ва фикрий актда учта муҳим бўлинма ажратилди:
1) субъект фикрий вазифани ўзлаштиради /қабул қилади/;
2) субъект жавоб ахтаради ва натижага эришади;
3) субъект қарорнинг/ечимнинг/ тўурилигини текширади.
Муаммога ушбу ёндошувдан келиб чиққан ҳолда, ёш бола ва катталар тафаккурини таълим амалиётида машқ қилиш ва вазифани ҳал этишининг усул ва йўлларини ўргатиш орқали ривожлантириш мумкин деб ҳисобланарди. Бошқача айтганда, субъект фикрий вазифаларни қанчалик кўп ҳал этса, вазифа ечимини топишнинг қанчалик кўп усул ва йўлларини эгаллаб олса, унинг тафаккури шунчалик яхши ривожланади.
Тафаккурни диалог сифатида қараш билан тафаккурда янги бўлимни ажратиш имконияти тууилади, бунда айнан фикрий жараён бошланади. Бу бўлим "ўз-ўзининг олдига қўйилган" муаммо /ички диалог/ ёки бошқа иштирокчи тафаккурининг олдига кўйилган муаммо, худтси бошқа кишининг олдига кўйилган вазифа /ташқи диалог/да ифодаланади.
Маълумки, у ёки бу муаммо юзасидан дарс жараёнида ўқувчилар билан мулоқотда ёки индивидуал суҳбатда ўқитувчи ўқувчи тафаккурини олдига силжиганлиги ҳақида, шу бўйича ўқувчилар қайси савол ва муаммолар билан қизиқадилар, ўқитувчига қандай саволлар берадилар, ўқувчи
мустақил ҳолда муаммони ишлашга қурби ета оладими /масалан: реферат ёзишда/деган хулосага келади.
Индивидуал тафаккурдаги якуний психологик бўлинма жавобни топишдан иборатдир. Тафаккурни диалогик принтсип орқали тадқиқетилар ва шакллантирилар экан, бунда топилган ечимни бошқа кимсага ҳамма шаклларини намоён этиш жуда муҳимдир: баён этиш, намойитсл этиш, исботлаш. Бу шакллар фикрлаш актининг структуравий бўлинмаларини ташкил этади. Ушбу бўлинмапарда ўзининг шахсий топган қарорини тушуниб етиш /англаш/ амалга ошади. Ҳақиқатда ҳам, сиз ўзингиз топган жавобни ҳимоя қилишда, бошқаларга ўз қарашингизни исбот қилишга ҳаракат қилаётганингизда ўзингизнинг жавобингизнинг тўурилигини янада чукурроқ англаб борасиз. Шунингучун ҳам юқорида айтиб ўтилган формаларнинг бошқа кишининг топган жавобини намойиш этиши ўқувчилар тафаккурининг мустақиллиги учун муҳим аҳамиятга эга.
Демак, тафаккурга диалог сифатида қараш, диалогдаги шерикларнинг билиш фаоллигининг ривожланишига катта имкониятлар яратади /масалан: ўқувчи ва ўқитувчи/, ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро фаоллиги учун зарурий психологик шароит сифатида таклиф этилади. Агарда ўқитувчи тафаккури ва ўқувчи тафаккури монолог сифатида амалга ошса, тафаккур юқори формаларининг юзага келиши ва билиш фаоллигининг реал ривожланиши содир бўлмайди.
Ўқитувчининг педагогик қобилиятларидан бири, бу унинг тафаккурининг диалоглигидир, шунингдек, ўз ўқувчиларини биргаликда диалогик ўйлашга ўргата олиш, ўқувига эга бўлишдир. Бошқача айтганда, ўқитувчи ўқувчига у ёки бу материални тушунтириб, материал муҳокамаси учун ўқувчи билан диалог боулашга ҳаракат қилиши ва айни пайтда ўқитувчи ўқувчига материал ҳақида ахборот бериб, уни муҳокама этишга, дискуссия, анализ қилишга ўргатиши лозим.
Тафаккур ва унинг мустақиллигини фақат сўзлаб бериш, монолог - маъруза орқали ривожлантириш мумкин эмас.
Лекин ҳамкорликдаги билиш фаоллиги муваффақиятли амалга ошиши учун, шериклар муҳокама этилаётган муаммо, ҳал этилаётган вазифа юзасидан тенгхолда маълумотга эга бўлиши лозим. Муҳокама этилаётган муаммо юзасидан шерикларнинг тенг ҳолда маълумотга эга бўлиши билан ҳамкорликдаги тафаккур, дискуссия иштирокчиларинингҳар бири фаол ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлади.
Демак, фикрий актнинг тўлиқ структураси қуйидагича:
1) муаммонинг юзага келиши ва фикрий вазифанинг шаклланиши;
2) вазифа жавобини излаш ва жавобни топиш;
3) ушбу топилган жавобни субъектив янгиликни очилиши сифатида идрок этиш;
4) эришилган жавобнинг тўурилигини исботлаш, уни бошқа кишига асослаб бериш, тушунтириш.
Ҳар бир бўлинмада ўзига хос спетсифик билиш фаоллиги ривожланади:
а) муаммони ахтариш;
б) унинг жавобини ахтариш;
в) жавобнинг асосини ахтариш.
Тафаккурга бундай ёндашув унумли бўлиб, ижодий, мустақил тафаккурнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар очиб беради.
Тафаккур ҳақида сўзлар эканмиз, биз албатта унинг индивидуал психологикҳусусиятларини, яъни бир кишининг, тафаккуридан фарқ қилувчи ҳусусиятлари ҳақида тўхталиб, ўтишимиз лозим.
Булар қайси ҳусусиятлар?
Бу-биринчи навбатда тафаккурнинг мустақиллигидир, қайсиким ўз ижтимоий тажрибасидан унумли ва ижодий фойдаланади, атрофдагилар фикридан ташқари мустақил ўз шахсий фикрига эга бўлишда, янги муаммони кўра олиш ва уни ҳал эта билиш қобилиятига эга бўлишда ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |