5. Мавзу Оператив хотрани ўрганиш.
Хотиранинг физиологик асослари бош мия ярим шарлари қобигида муваққат нерв боғланишларининг ҳосил бўлиши, мустаҳкамланиши ва кейинчалик активлашуви( жонланиши) дир.
Ҳаракат хотираси — ҳар турли ҳаракатларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва зарур пайтларда райтадан эсга туширишдан иборат.
Образли хотира — яққол мазмунли, я`ни нарса ва ҳодисаларнинг конкрет образларини, уларнинг конкрет ҳусусият ва богланишларини эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ҳамда эсга туширишдан иборат хотира туридир. Образли хотира анализаторларнинг номига кўрув, эшитув, тери-туюш каби турларга бўлинади. Образли хотиранинг алоҳида бир тури эйдетизм (нарса ва ҳодисаларнинг образини аниқ, ёррин эсга туширишдир.
Сўзмантиқ хотираси — муайян фикрларни, фикрлар ва сўзлар ўртасидаги мантирий богланишларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва эсга туширишдан иборат, фақат инсонларга ҳос бўлган (образ, ҳаракат, эмоcионал хотира ҳайвонларга ҳам ҳос) хотира Тури. Сўз-мантиқ хотираси кўпрор тафаккур, айнирса абстракт тафаккур билан боглирдир.
Ҳис-туйгулар хотираси — воқеликдаги нарса ва ҳодисалардан, ўз-ўзимизга бўлган муносабатимиздан келиб чиқадиган ёримли ҳамда ёримсиз кечинмаларни эсда қолдириш ва эсга туширишдан ибораг бўлган хотира тури.
Хотиранинг асосий проcесслари: эсда қолдириш — идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни онгимизда қолдиришимиз; эсга тушириш — аввал идрок қилинган нарса ва ҳодисаларнинг образларини кейинчаликонгимизда қайта тиклашимиз; эсда сақлаш — бош мия ярим шарлари қобигининг пластиклик ҳусусиятига кўра, идрок қилинган нарса ва ҳодисалар образларининг, изсиз йўқолиб кетмай, онгимизда сарланиб қолиши; унутиш — аввал идрок қилинган ёки эсда қолдирилган нарса ва ҳодисаларни зарур пайтда эсга тушира олмаслик; таниб олиш—аввал эсда қолдирилган нарса ва ҳодисаларни такрор идрок қилиш орқали эсга тушириш кабилардан иборатдир.
Хотира инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида иштирок этади. Шунинг учун ҳам унинг аҳамияти жуда катта.
2. Хотира мавзусида ўтказиладиган тадқиқотлар. Иҳтиёрсиз эсда қолдириш
Тадқиқотнинг мақсади: эмоcионал ва бетараф тусдаги сўзларни иҳтиёрсиз эсда қолдиришни текшириш.
Тадқиқот учун зарур жиҳозлар: бир қатор сўзлар: зулмат, куй, гам, фарёд, ўйин, огриқ, рўрринч, ижод, ритм, ҳаяжон, газаб, жўшрин, жанжал, рулф, тун, тугма, прическа, текислик, ойна, палто, қайин, қиргоқ, рум, шарф, дог.
Тадқиқотнинг бориши. Текширилувчи бир варар тозя қогозни кўндалангига буклаб 2 қисмга бўлади. Текширувчи юроридаги сўзларни ўриб беради. Синалувчи ўрилган сўзларни тинглаб бўлгач, уларни руйидагича тартибда ёзади; қогознинг чап томонига эмосионал тусдаги, ўнг томонига эса эмоcионал тусга эга бўлмаган, бетараф сўзларни ёзиб чиқади. Сўзлар ёзилган қогозни буклаб бир четга олиб рўяди.
Сўнгра текширилувчи яна бир варақ тоза қогоз олиб иккига буклайди. Кейин олдинги сўзларни бирин-кетин эсга тушириб, уларнинг эмоcионал тусга эга бўлганларини қогознинг чап қисмига, эмоcионал тусга эга бўлмаган бетараф сўзларни эса қогознинг ўнг томонига такрор ёзади.
Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш. Биринчи ва иккинчи қогоздаги сўзларнинг сони (емоcионал, ноемоcионал сўзлар алоҳида) ҳисоблаб чиқилади. Сўнгра ҳар райси группадаги сўзларнинг тўгри эсга туширилганларининг нисбати ҳисоблаб чиқилади. Одатда эсга туширилган эмоcионал тусдаги сўзлар мирдори ноемоcио-нал сўзларга нисбатан кўп бўлиб чиқиши керак. Чунки киши ҳиссиётига та`сир кўрсатувчи сўзлар тез ва кўп эсда қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |