Бурдун корректор синови.
Шахс фаол диққатининг ҳусусиятларини унинг кўчирилишини ўрганиш учун Б. Бурдоннинг корректор ситнови методикасидан фойдаланиш мумкин. Бу методика диққатнинг тебраниши, кўриш анализатори узоқ вақт ишлаганда бир хил кўрув қўзғатувчиларга нисбатан синалувчининг чарчашини аниқлашига имкон беради. Бунинг учун П.А. Рудик томонидан ўзгартирилган Бурдон тести махсус қоғозда кўрсатилади. Јоғозда ҳарфлар тасодифий равишда ёзилган бўлиб, синалувчи уларнинг иккитаси ётўртасини ўчириш керак. Бунда экспреминтатаор ҳар 30 ёки 60 сонияда синалувчи қалами турган жойини белгилаб қўяди, шу билан бирга барча топшириқни бажариш учун умумий вақт ҳам ҳисобга олинади.
Тажрибани индивидуал ва гуруҳ билан утказиш мумкин. Тажрибани бошлашдан олдин синалувчиларга қуйидагича кўрсатма берилади:
Олдиларингизда ҳарфлар ёзилган қоғоз турибди. Сизлар бу ҳарфларни диққат билан кўздан кечириб, уларнинг ичидан АМКЗ ҳарфларини топиб, вертикал чизиқлар билан ўчириб чиқасиз. «Бошланг» дейилгандан сўнг ишга киришасиз ва «тўхтанг» деганда ишни бас қиласиз». Шунданг сўнг бир дақиқа давомида синалувчилар машқ қилдирилиб ўргатилади, машқлардан сўнг синалувчи асосий вазифани бажаришга киришади. Тажриба беш дақиқа давом этади.
Тадқиқот натижаларини қайта ишлаш маус қоғоз орқали амалга оширилади. Унда ўчириладиган ҳарфлар ўрни ва ўчириладиган ҳарфлар сони ўнг томондан ва ҳар биро қаторга ўтганда бу ўчириладиган сонларнинг йиғиндиси чап томонда берилади. Калит (бланк) ни синалувчи қоғози устига қўйиб тадқиқотчи миқдорий таҳлилни осонгина олиб бориши мумкин.
Диққат — онгимизнинг муайян об`ектга йўналтиқилиши ва унда тўпланишидан иборат психик ҳолатдир. Онгимиз йўналтирилган нарсалар Диққатнинг об`екти деб аталади. Об`ектив воқеликдаги нарса ва ҳодисалар, шунингдек, суб`ектив кечинмаларимиз, таассуротларимиз Диққат об`екти бўлиши мумкин. Диққат ақл, ҳиссиёт ва ирода сингари мустақил онг соҳасини ташкил қилмайди, у ҳар бир онг функсияси билан биргаликда намоён бўлади; шахс диққат билан идрок, тасаввур ва тафаккур қилади, диққат билан эсда қолдиқилади ва эсга туширади.
Диққатда онгнинг воқеликка нисбатан танлаб муносабатда бўлиш ҳусусияти намоён бўлади: биз бирор об`ектга диққат қилар эканмиз, онгимизда фақат шу об`ектнинг ўзинигина акс эттириб, айни вақтда қолган нарса ҳамда ҳодисаларни онг доирасидан четда қолдирамиз.
Диққатнинг физиологик асоси қўзгалиш проcессининг бош мия ярим шарлар қобигининг айрим участкаларида тўпланиши натижасида оптимал қўзгалиш ўчоғининг ҳосил бўлиши ва айни вақтда манфий индукcия қонунига биноан мия қобигидаги бошқа нерв марказларининг ма`лум даражадаги тормозланишидир.
Диққат ҳар қандай фаолиятимизнинг доимий йўлдошидир. Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаёти ва фаолиятдаги қоли ҳам бениҳоя катта. Чунки энг содда иш-ҳаракатлардан тортиб, энг мураккаб илмий ишларни ҳам Диққатнинг доимий иштирокисиз мутлақо бажариб бўлмайди.
Диққатнинг турлари ва ҳусусиятларининг қисқача та`рифи
Диққат ўзининг активлигига қараб: иҳтиёрсиз, иҳтиёрий ва иҳтиёрийликдан сўнгги; об`ектига қараб: ташқи, ички; фаолият формасига қараб: индивидуал диққат, гуруҳ ва жамоа диққати деган турларга бўлинади.
Иҳтиёрсиз диққат — онгимизнинг олдиндан белгиланган мақсадсиз равишда муайян об`ектга йўналтиқилиши ва унда тўпланишдан, иборатдир. Иҳтиёрсиз диққат об`ектлари нарса ва ҳодисаларнинг одатдан ташраридаги ҳолати, белгиси, сифати ва бошқалардир.
Онгнинг олдиндан белгиланган мақсадга мувофир иродавий ва асабий активлик кўрсатган ҳолда муайян об`ектга йўналтиқилиши ва унда тўпланишига иҳтиёрий Диққат деб айтилади.
Психик фаолият, онгнинг муайян об`ектга аввало иҳтиёрий равишда қаратилиб, сўнгра унинг аҳамияти тушунилган сари ўз-ўзидан қаратилиб, боқиладиган Диққат тури — иҳтиёрийликдан сўнгги қиққат деб айтилади.
Ташқи диққат деб онгимизнинг об`ектив воқеликдаги нарса ва ҳодисаларга, уларнинг айрим белги ва ҳусусиятларига йўналтиқилиши, уларда актив тўпланишига айтилади.
Ички диққат эса онгимизнинг ўз суб`ектив таассуротларимиз, ҳис-туйгуларимиз ва интилишларимизга қаратилишидан иборатдир.
Биргина киши онгининг муайян об`ектга қарата йўналтиқилиши ва унда тўпланишига индивидуал; бир гуруҳ, кўпчилик кишилар онги, психик фаолиятининг бирор об`ектга қарата йўналтиқилиши ва шу об`ект устида тўпланишига жамоа диққати деб юритилади. Диққат ба`зи бир ҳусусиятларга эга бўлиб, ҳар ҳил одамларда турлича даражада кўзга ташланади. Диққатнинг ҳусусиятлари унинг барқарорлиги, ҳажми, бўлиниши, кўчиқилиши кабилардир.
Узоқ муддатгача бир нарса ёки бир иш фаолият устида тўҳтай олган диққат барқарор диққат дейилади. Диққатнинг ҳажми (кўлами) деб бир вақтнинг ўзида қамраб олиши мумкин бўлган мустақил об`ектлар миқдори билан белгиланадиган ҳусусиятига айтилади. Диққатнинг бўлиниши деганда биз айни бир вақтда диққатимизнинг икки ёки ундан ортиқ об`ектга қаратилишини тушунамиз.
Диққатни онгли равишда ва ўйлаб бир нарсадан бошқа нарсага ўтказиш диққатнинг кўчиқилиши дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |