Экспериментал психология ва практикум


Мавзу Диққатнинг кўчувчанлиги ва тақсимланишини Шульте жадвали асосида ўрганиш



Download 3,65 Mb.
bet35/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

3. Мавзу Диққатнинг кўчувчанлиги ва тақсимланишини Шульте жадвали асосида ўрганиш.
3.Диққатнинг ҳусусиятлари устида ўтказиладиган тадқиқотлар
1.Диққатнинг кўлами (ҳажми) ва аниқлиги Тадқиқот мақсади: таҳистаскоп методикаси ёрдамида диққатнинг ҳажми (кўлами) ва аниқлигини текшириб кўриш.
Тадқиқот учун зарур асбоб ва жиҳозлар: таҳистаскоп ёки эпидиаскоп. ҳар бирида саккизтадан ундош ҳарфлар акс эттирилган 5 дона карточкалар.
Тадқиқотнинг бориши. Текширилувчи асбобдан 0,5 м масофада жойлашади ва диққатини бир жойга тўплаган ҳолда тавсия қилинаётган қўзговчига қақайди. Дастлабки «Тайёрланинг!» ҳабари (сигнали) берилгандан сўнг тадқиқотчи «Бошладик!» деб асосий ҳабар (сигнал)ни беради ва таҳистаскопдаги ҳаракатлантирувчи меҳанизмни босади.
1 Таҳистаскоп сўзи — юнонча бўлиб, «таҳус»— тез, «скопес»— кўраман, «тез кўраман» деган ма`нони англатади. Текширилувчига ўта қисра вақт бирлигида (0,001 секундгача) мақсадга мувофиқ равишда тузилган сўзлар, ҳарфлар, расм ва рақамларни кўрсатиш орқали идрок, диққат ва хотиранинг ба`зи ҳусусиятларини текширадиган асбоб.
2 эпидиаскоп — экранга ёруғлик бериш орқали тасвир туширадиган оптик асбоб
Текширилувчи таҳистаскопда кўрсатилаётган ҳар бир карточкани кузатиб, унда ранара ҳарфлар ва рандай изчилликда ёзилганлигига э`тибор бериб боради. Сўнгра илгаб қолган ҳарфларни ёзади.
Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш: ўтказилган тажриба натижалари қуйидагича чизма тасвирдаги қарорда қайд этилиб, таҳлил қилиб чиқилади.
1- қарор
Тажриба мавзуи: Диққатнинг кўлами ва аниқлигини текшириш
Текширувчи _____________________
Текширилувчи _____________________
Сана _____________________
Диққатнинг ҳатоси деганда текширилувчининг тавсия қилинган қўзговчини идрок қилишда юз берган янглишлик (иллюзия) тавсия қилинган ҳарфлар орасида йўқ бўлганларини бор деб идрок қилиши тушунилади. Мазкур тажрибада бу ҳарф «ҳ»дир. Диққатнинг аниқлиги 2 рақами билан белгиланади, чунки фақат икки ҳолатдагина изчиллик рўй берган; «3» ҳарфи карточкадаги ҳарфлар раторида биринчи ўринда кўрсатилган; «Л» ҳарфи «С»дан кейин жойлашган эди, текширилувчи ҳам уни ҳудди шундай тартибда қайд қилган. Диққат кўламининг миқдори номлари тўгри топилган ҳарфларнинг сони (мазкур ҳолда 5 та) катта одамлар учун 3—5 ундош ҳарфлар билан белгиланган.
Тадқиқотчи текширилувчилар билан 5 та тажриба ўтказиб, ҳосил бўлган натижаларни чизма тасвирдаги қарорнинг ҳар бир катаклари графаси бўйича ҳисоблаб чиқади ҳамда жамланган рақам (йигинди)ни ўтказилган тажрибалар сонига бўлади. Шундай қилиб, диққатнинг ҳажми, аниқлиги ва ҳатосига оид ўртача арифметик қийматни белгилаб чиқади.
2. Диққатнинг кўчиши
Тадқиқотнинг мақсади: рорақизил рангли рақамлардан тузилган жадвал ёрдамида Диққатнинг кўчиш ҳусусиятини текшириш.
Тадқиқот учун зарур асбоб ва жиҳозлар: секундомер ва ранг жиҳатидан бирёбирига уйгун бўлмаган, бетартиб ҳолда, мантирий эсда сақлаб қолишнинг олдини олиш мақсадига мувофирлаштирилган тартиб (комбинаcия) да тузилган 1 дан 25 гача ва 1 дан 24 гача қизил рангли рақамлар (текширилувчи олдиндан тайёрлаган) жадвали.
Тадқиқотнинг бориши: тадқиқот уч серияда ўтказилади.
Биринчи серия. Бунда тадқиқотчи текширилувчига жадвалдаги қора ранг билан ёзилган 1 дан 25 гача бўлган рақамларни ўсиб борувчи тартибда кўрсатнб беришни таклиф қилади. Қарор ёзиб борувчи эса текширилувчи бу топшириқни қанча вақт ичида ижро этишни секундомер воситасида аниқлаб, ёзиб боради.
Иккинчи серия. Тадқиқотчи текширилувчидан жадвалдаги қизил рақамларни 24 дан 1 гача камаювчи тартибда кўрсатиб беришни таклиф қилади. Қарор ёзиб борувчи эса ҳудди олдинги сериядаги каби текширилувчининг топшириқни бажариш учун сарфлаган вақтини аниқлаб, ёзиб боради.
Учинчи серия. Бунда текширувчи текширилувчига бир вақтнинг ўзида галмагал: қора рақамларни кўпайиб борувчи, қизил рақамларни камайиб борувчи тартибда кўрсатиб беришни таклиф қилади. Қарор ёзиб борувчи топшириқнинг ҳарактери, унинг бажақилиши учун кетган вақт ва йўл қўйилган ҳатоларни аниқлаб, қарорда қайд этади.
Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш: қарор юритувчининг ёзувлари асосида учала сериядаги топширирни бажариш учун текширилувчи қилган вақт ва йўл қўйган ҳатоларини қуйидаги қарор жадвалида қайд этилиб қўйилади.
2-қ а р о р
Тажриба мавзуси- Диққатнинг кўчишини текшириш
Текширувчи _______________________
Текширилувчи ____________________
Сана. ____________________
Кўрсаткичлар
1- серия
2- серия
3- ссрия
4- серия
Вақти Ҳатолари
Учинчи серияда бажарилган топшириқ учун сарфланган вақт, гарчи қолган иккала серияларда ҳам ҳуддишуҳил топшириқ бажарилгандек кўринсада, олдинги икки сериядаги топшириқларни бажариш учун сарфланган вақт билан учинчи серияда бажарилган топшириқ учун сарфланган вақт тенг эмас. Ана шу иккала вақт кўрсаткичлари орасидаги фарқ мазкур текширилувчи диққатининг кўчиқилиш вақти, я`ни бир фаолиятдан иккинчи бошқа бир фаолиятга ўтиш вақти бўлиб ҳисобланади.
3. Диққатнинг тақсимланиши
Тадқиқотнинг мақсади: таҳрир (корректура) синови методи орқали диққатнинг тақсимланиш ҳусусиятини текшириб кўриш.
Тадқиқот учун зарур жиҳоз: таҳрир (корректура) синови учун ҳарфлар қаторидан ташкил топган (тадрикотчи томонидан олдиндан тайёрлаб рўйилган) бланкалар
Тадқиқотнинг бориши: тажриба 3—5 минутлик танаффус билан кетма-кет равишда ҳар бири 5—7 минут давом этадиган икки серияда ўтказилади
Биринчи серияда текширилувчи ҳарфлар қаторидан иборат бўлган таҳрир (корректура) бланкасига диққат билан кўз югуртира бориб, иложи борича тез ва аниқ «с» ва «б» ҳарфларини чизиқ билан ўчиқиб чиқиши, «к» ҳарфининг тагига эса горизонтал чизиқ чизиши лозим.
Тадқиқотчининг ишораси билан текширилувчи ҳар бир минут вақт ўтгандан кейин қаторларда вертикал чизиқ чизади, бу эса текширилувчининг иш маҳсулдорлиги динамикасини ҳисобга олишга имкон беради.
Иккинчи серияда текширилувчи олдин бажарган топшириқни янги таҳрир бланкасида бажаради Шу билан бирга текширилувчи жуфт ёки тор сонларни овоз чиқариб айтиб боради.
Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш: қарор ёзувчи ҳар иккала сериядаги бажарилган топширирларнинг ҳарактерини, иккала сериядаги йўл қўйилган ҳатолар сонини алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқиб, ҳар иккала сериядаги бажарилган топширирларнинг умумий сонини аниқлаб, бир-бирига таққослайди Шу йўл билан киши диққатининг тақсимланиш ҳусусиятига оид дастлабки муҳим ҳулосани келтириб чиқақилади.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish