3-КУРС УЧУН 6 СЕМЕСТР
1. Мавзу Тафаккур ва нутқ ҳақида умумий тушунча ва уларни боғлиқлиги
Тафаккур ижтимоий ҳаёт шароитида шаклланадиган жараён бўлиб, у даставвал кенг предметли /амалий/ фаолият тарзида намоён бўлади. Кейинчалик у "ақлий" хатти-ҳаракат характерини олувчи шаклга айланади.
Тафаккур одамни билиш фаолиятинйнг олий шакли сифатида атроф оламни /воқеликни/ умумлаштирган ҳолда, воситали акс этиш имкониятини беради, нарсалар билан ҳодисапар ўртасида алоқа ва муносабатларни ташкил қилади.
Инсон тафаккурини ҳайвон тафаккуридан фарқлаб турувчи муҳим жиҳати - бу нутқ ва шу билан бирга қўлланиладиган белгилар тизимидир. Айнан шунинг учун инсон тафаккури атроф оламни умумлаштирилган ва воситали ҳолда акс эттириш имкониятини беради.
Тафаккур - янгиликни қидириш ва очишдан иборат психик жараёндир. Бу янгилик субъектив бўлиши мумкин, яъни уни кимлардир қачонлардир топган бўлиши мумкин. Лекин субъект тафаккур жараёни ёрдамида уни ўзи учун янгитдан кашф этади, акс ҳолда биз кўпроқ хотира, ўтган тажриба-ларимизни қайта тиклаган бўламиз. Болаларни ўқитишда тафаккурнинг шу муҳим характеристикасини асос қилиб олиш лозим. Педагогларни болалар билан муаммоли дарслар ўтишга доимий интилишларининг асосида ҳам тафаккурнинг айнан шу харакгеристикаси ётади. Агар биз тафаккурни, унинг индивидуал хусусиятларини ривожлан-тиришни хохласак, унда дарс давомида имкон қадар кўп муаммоли вазият яратишимиз лозим бўлади. Ўқувчилар фақат хотира жараёнлари /ўтмиш тажрибасини қайта тиклаш/ билангина кифояланиб қолмай, балки ўйланишга, ниманидир янгитдан яратишга /субъектив бўлсада/ ҳаракат қилишлари лозим.
Юқорида айтиб ўтилгандек, тафаккурнинг муҳим характеристикаси бу тафаккур ва нутқнинг яқин ҳамда ўзаро боғлиқлигидир. У ёки бу фикр қанчалик ўйланган бўлса, у сўзларда, юзаки ва ёзма нутқда шунчалик аниқ ва яхши ифодаланади. Ва аксинча, қандайдир бир фикрнинг сўзлар ёрдамида шаклланиши қанчалик такомиллаштирилган бўлса, шу фикрнинг ўзи шунчалик аниқлашади ва тушунарли бўлиб боради. Фикр сўзларда шаклланганлиги, мустаҳкамланганлиги /муҳрланганлиги/ туфайли юзага келиши билан йўқолиб, сўниб кетмайди. Тафаккурнинг шу характеристикаси туфайли, агар биз ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришни хохласак - унда ўқувчилар нутқини ривожлантиришимиз, уларни ўз нуқтаи назарларини ҳимоя қилишга ўргатишимиз, уларни асослаб бера олишликка, бошқача нуқтаи назарни эшита билишга, унда ўзининг "ўринли" ҳиссасини кўшишга, ўринли танқид қила билишга, тортишувларга ўргатишимиз керак. Буларнинг ҳаммасига ўқитувчилар томондан дарс давомида бериладиган сўрокларнинг тўури кўйилганлиги хизмат қилади.
Одатда, ўқитувчи сўраш вақтида аниқ ўқувчининг билимини текширади ва баҳолайди. Лекин сўров функтсиясини янада чукурроқ қараб чиқишимиз мумкин ва шунда ўқувчининг гўёки биз билган, лекин қайсидир онг ости даражасида бўлган кўплаб функтсиялари юзага чиқади. Тафаккур ва унинг мустақиллигининг ривожланишига аниқ кўмак бера оладиган бу функтсиялар ҳақида кейинги параграфда батафсил тўхталиб ўтамиз.
Тафаккурнинг муҳим тавсифи шундан иборатки, тафаккур ҳиссий билишнинг амалий фаолияти асосида /сезги ва идрок/ ва унинг чегарасидан ташқарида юзага келади. Демак, тафаккур ёрдамида сезги, идрокка берилмаган ва умуман кузатиш имконияти бўлмаган ҳодисаларни ҳал қилиши мумкин. Агарда ҳиссий билиш босқичида /сезги ва идрок даражасида/ ташқи қўзуатувчилар бевосита бизнинг онгимизда мос образларни юзага келтирса, тафаккур жараёни эса мураккаб ҳолда амалга ошади.
Тафаккур жараёни бизни ўраб турган оламни фикрий оператсиялар: анализ, синтез, таққослаш, абстрактсиялаш, умумлаштириш, системалаштириш, классификатсиялаш ёрдамида акс эттиради. Ушбу оператсиялар кўмагида инсон идрокдан яширинган нарсаларни билиш имкониятига эга бўлади.
Алоҳида кузатишда анализ ва синтез орқали, ўтган тажриба натижаларига суянган ҳолда инсон тафаккур жараёнида алоҳида объектларнинг умумий томонларини топади. Умумийликни абстрактсиялаш бу объектларни турли системаларга бирлаштиришга имконият бериб, инсон учун теварак атрофдаги воқеликнингумумлаштирилган ҳолда акс эттиришга имконият яратади.
Инсон тафаккур ёрдамида нафақат ҳодисаларни, балки уларнинг мазмунини ҳам билиб олади. Тафаккур орқали инсон турли алоқа ва муносабатларни тиклашга ва шу билан объектив қонунларни топиш ва очиш имкониятига эга бўлади.
Инсон тафаккури доимо аниқ мақсадга йўналтирилган ихтиёрий характерга эга, чунки тафаккурнинг ҳар қандай акти бизнинг онгимизда юзага келган фикрий вазифани /муаммони/ ҳал этишга, саволга жавоб топишга қаратилади.
Инсон билими қанчалик кенг ва чукур бўлса, унинг ақлий фаолиятининг тажрибаси шунчалик мукаммаликка эга, у шунчалик кўп ҳал этилмаган муаммони кўра олади, онгидан шунчалик тез-тез ечимини талаб этувчи фикрий вазифалар юзага келади, ва аксинча, содда, паст даражадаги билим эгаси учун қоидага кўра ҳал этилмаган саволлар юзага келмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |