1. Онглилик ва фаоллик тамойили – билимни ўқувчилар томонидан онгли равишда ва фаол қатнашиб эгаллашлик;
Кўргазма тамойили «юз маротаба эшитгандан бир маротаба кўрган яхши» тамойилидан келиб чиқиб, билим беришда турли-туман кўргазмали қуроллардан самарали фойдаланиш;
Тизимлилик ва мунтазамлик тамойили – билимни маълум бир тизимда ва узлуксиз равишда бериб бориш;
Мустаҳкамлик тамойили – билимни тушунарли тилда қайта-қайта такрорлаш йўли билан бериш;
Тушунарлилик тамойили – билимни ҳаммага тушунарли ва ҳаммабоп қилиб бериш;
Илмийлик тамойили – билимни таълим олувчиларда аввалдан мавжуд билимларга асосланиб ва улардан келиб чиққан ҳолда бериш;
Назария ва амалиёт бирлиги тамойили – билим беришда назарий билимларни амалиётда ишлашини, яъни уни ҳаёт билан, амалиёт билан боғлиқлигини кўрсатиб бериш.
Бу тамойиллар педагогик жамоатчилик томонидан умумий тамойиллар деб қабул қилингандир.
Онглилик ва фаоллик тамойили. Бу тамойил асосида илм томонидан аниқланган, инсонни ҳақиқий билим эгаллаши учун, у бу билимларни чуқур англаб етган ҳолда ақлий кувватини интенсив ишлатиши натижасида етиши мумкин, деган қонуният ётади. Билимларни англаганлик ҳолати куйидаги омиллардан кслиб чиқади: ўқишнинг сабабига; ўқувчи ва ўқувчиларнинг билиш фаоллигининг даражасига; уларнинг билиш фаоллигини бошқарилишига ва билим беришни ташкил қилишга ҳамда бошқа омилларга. Ўқувчиларнинг шахсий билиш фаоллиги билиб олишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Онглилик тамойилини амалиётда ишлаши куйидаги қоидаларга риоя килишни таказо этади;
1. Бу билимни ҳаётдаги зарурлиги ва аҳамиятини ўқувчиларга тушунтириб, унинг истикболини равшан қилиб кўрсатиб бериш йўли билан, таълим, олувчиларда аниқ мақсад ва вазифаларни шакллантириш қоидаси.
2. Ўқувчиларга қандай йўл билан билим олишни тушунтириб, уларда шундай ишонч ҳосил қилингки, улар ҳеч качон олинадиган билимни чуқур англаб етмай механик ҳолда эгалламасинлар.
3. Ўқитганда барча билиш шаклларидан: анализ ва синтез; дедуктив ва
индуктив; таққослаш ва қарама-қарши қўйиш ва ҳоказолардан фойдаланиш
қоидаси.
4. Ўқувчилардаги мавжуд билим ва кўникмаларига таяниб, образли таққослаш усулидан фойдаланиб, ҳар бир сўз ва гапнинг том маъносини очиб бериш қоидаси.
5 Ўқувчиларнинг ўзаро ўқитиш кучидан унумли фойдаланиб, кўйилган саволларга гуруҳ билан жавоб топиш қоидаси.
6. Бугунги фаол ўқувчи, эртанги етук ходим эканлигини яққол билган ҳолда ёшларни фаоллаштиришга ҳеч қандай кучни аямаслик қоидаси.
7. Ёшлардаги мавжуд билимлар билан янги берилаётган билим орасидаги мантиқий боғланиш йўқ жойда онглилик бўлмаслигини эсда тутган ҳолда, ёшларнинг акли етмай турган жойларни, улардаги бор билим билан мантиқий боғлаб бериш қоидаси.
8. Ҳеч қачон ўқув фанини дарс марказига қўймай, дарс марказида доимо ўқувчилар туришини, уларнинг шахси шаклланаётганини билган ҳолда ўқувчиларга таълимий таъсир ўтказиш қоидаси.
9. Ўқувчилар фикрини, ҳаёт билан назарий билимлар орасидаги фарқлар орлиғига қаратиш йўли билан, уларнинг тафаккурини фаоллаштириш қоидаси.
10. Ўқитиш жараёни янада муваффақиятли ўтиши учун, ҳар бир
тушунча берилганидан кейин, уни бир неча мисоллар билан мустаҳкамлаш
коидаси.
11. Ўқитилаётган нарсада асосий ва иккинчи даражали жойларини
ажратиш йўли билан, ўқувчиларда берилган билим ичидаги асосий ўринларини ажрата олишга ўргатиш қоидаси.
12. Ҳеч қачон қуруқ обрўга таяниб ўқитмай, фақат ақл ва ҳиссиётдан
келиб чиқувчи далилларга таяниб ўкитиш тамойили
13. Ўқувчиларни китоб ўқишга ўргатиш қоидаси.
14. Таълим-тарбия жараёнига салбий таъсир ўтказувчи ички ва ташқи омилларни доимо бартараф этиб бориш қоидаси.
15. Ўқувчиларга нега?, деган саволни тинмай бериш йўли билан, уларда сабаб ва оқибат орасидаги боғланишни билдириб бориш қоидаси.
16. Берилаётган билимнинг тўғрилигига, ўқувчиларда ҳеч қандай шубҳа ва гумон қолмаслиги ва уни эсдан чикмаслиги учун, билимни асос ва далиллар билан бериш қоидаси.
17. Ҳақиқий билимга эга бўлган деб, уни қайтариб айтиб берганга эмас,
балки бу билимни амалиётда қўллай олганга айтилади, деган қоида.
18. Доимо ўқувчилар қизиқиш ва эҳтиёжларини ўрганиб бориб, уларни жамият эҳтиёжига мослаштириб бориш тамойили.
19. Ўқувчилардаги кузатувчанликни ривождантириб, ҳаётдаги
воқеликларни илмий асослаб бериш йўли билан ёшларда онглиликни
камол топтириш қоидаси.
20. Ўқувчиларга шундай билим берингки, бу билимлар уларда қатъий ишонч ҳосил қилиб, ҳаракат учун дастур вазифасини ўташ қоидаси.
21. Ҳеч качон ўқитувчи айтганларини қайтариш, бировлардан кўчириш ва айтиб туриш ҳолларга йўл қўймаслик билан, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ва ҳаракат қилишга ўргатиш коидаси.
22. Берилаётган билимни ҳар томонлама тахлил килиб бериш йўли
билан ўқувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш коидаси.
23. Ўқувчиларни фаоллаштириш ва рағбатлантириш учун доимо саволлар бериб, уларнинг жавобини чидам билан тинглаш коидаси.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Do'stlaringiz bilan baham: |