таълимнинг устуворлиги;
таълимнинг демократлашуви;
таълимнинг инсонпарварлашуви;
таълимнинг ижтимоийлашуви;
таълимнинг миллий йўналтирилганлиги;
таълим ва тарбия узвий боғлиқлиги;
иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори даражада билим олишлари учун шарт-шароит яратиш3 кабилардир.
Маълумки, ўқув жараёнининг муваффақиятли ва самарали натижаси таълим жараёнининг қонун-қоидалари, яъни таълимга қўйилган дидактик талаблар ва тамойилларга қай даражада амал қилишларига боғлиқдир. Чунки таълим тамойиллари ўқув жараёнига қўйиладиган ижтимоий талаблар, таълимни ташкил этиш ва бошқаришда ривоя қиладиган қонун-қоидалар сифатида амал қилади.
Педагогик амалиётларда баъзан “ўқитиш принциплари” атамаси ҳам ишлатилади. Лекин таълим тамойиллари (принцицлари) таълим жараёнининг иккала субъекти ўқитувчи ва ўқувчига ҳам даҳлдор. Шунинг учун таниқли дидактик олимлар О.Розиқов, А.Зуннунов, У.Маҳкамов уларни таълим принциплари деб атаган маъқул деб таъкидлайдилар. Чунки таълимни ташкил етиш, бошқариш ва назорат қилишда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига қўйиладиган талаблар, қоидалар, таълим принциплари деб аталади. Принциплар умумдидактик категория бўлиб, улар таълимнинг барча турлари, даражалари, субъектлари, ўқув-тарбия жараёнининг ҳамма компонентларига дахлдор умумий қоидалардир. Принциплар ва таълим қонуниятлари узвийликда мавжуддир. Қонуниятлар принципларнинг айрим томонларини ёритади. Принцип умуммиллий хусусиятига эга бўлиб, таълимда барча ўқув фанларини ўқитиш босқичларида қўлланади.4
Ўқитиш билиш фаолиятининг ажралмас қисми сифатида, инсоннинг теварак – атрофдаги дунёни билишининг умумий қонунлари асосида содир бўлади. Шунинг учун ўқитиш тамойиллари таълим жараёнининг энг муҳим масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ҳал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади.
Демак, таълим тамойиллари педагогнинг фаолиятини ва ўқувчилар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши тегишли кўникма ва малакалар хосил қилишнинг асосий қонун ва йўл-йўриқларини ўз ичига олади. Шу билан бир вақтда таълим тамойиллари ҳар иккала фаолиятнинг, яъни педагог ва ўқувчи томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни муввафақиятли амалга ошириш имкониятини берадиган бир қанча талабларни ҳам умумлаштириб беради. Шунга кўра таълим қоидалари ўқитишнинг энг муҳим масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри хал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади.
Умуман, таълим тамойиллари деб умуминсоний тарбиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган ўқиш ва ўқитиш жараёнларининг йўналиши ўқувчилар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши, билим ва малака ҳосил қилишнинг асосий қонун ва қоидаларининг йиғиндисига айтилади.
Таълим тамойиллари таълим муассасалари олдида турган улкан вазифалар асосида белгиланади. Улар ўзаро бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ ҳолда бир системани ташкил этади. Ҳар бир дарсда дидактик тамойилларнинг бир нечтаси иштирок этиши мумкин. Улар таълим олдида турган асосий мақсадларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади. Ҳозирги жараёнда ўқувчиларга мустаҳкам билим бериш, уларни эркин, мустақил фикрлай оладиган баркамол инсон қилиб тарбиялашда, таълим тамойилларининг моҳиятини чуқур англаш ва ҳаётга татбиқ этиш муҳим муаммолардан биридир. Бугунги кунда педагогика назариясида қуйидаги таълим тамойиллари тизими ишлаб чиқилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |