Экспериментал психология предмети



Download 129,5 Kb.
bet1/11
Sana18.02.2022
Hajmi129,5 Kb.
#456483
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
eksperemental.g.




МАВЗУ :ДИДАКТИКА ПРИНЦИПЛАРИ
Режа

  1. Дидактика тамойиллари (принциплари).

  2. Дастурнинг аниқ бир ғояга асосланганлиги (принципи).

3.Дидактика тамойиллари (принциплари).
4.Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



  1. Дастурнинг аниқ бир ғояга асосланганлиги (принципи).

Дастур демократик ҳуқуқий давлатнинг ва ҳозирги кунда барпо этилаётган фуқаролик жамиятининг тамойилларига асосланган ҳолда ислоҳ қилинган таълим тизими, фан, техника, ишлаб чиқариш, ижтимоий муносабатлардаги эришилган ютуқлар даражасини илмий-назарий асосда акс эттириши лозим.

  1. Дастурнинг илмийлик принципи.

Ҳар бир таълим ва тарбия ғоялари, илмий жиҳатдан текширилган, аниқ, тўғри, ҳаққоний, ишночли далиллар, кузатишлар, манбалар, материаллар асосида киритилади.
Маълумки, ҳозирги кунда фан ва техника тобора ривожланиб, янги-янги кашфиётлар пайдо бўлмоқда. Фан-техникага оид янги маълумотлар ва масалалар киритилиши муносабати билан ўқув дастуридаги вақт ўтиши билан айрим эскирган тушунчалар ва масалалар ўқув фанларидан чиқариб ташланади.

  1. Дастурнинг қатъийлик принципи. Ўқув дастури жамиятимиз тараққиётининг ҳар бир босқичида фан-техника, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар соҳасида эришилган ютуқлар даражасини акс эттириши лозим. Ҳамма ўқув фанларига оид дастурларнинг бир неча йиллар мобайнида қатъий бўлишига эришиш шу фан бўйича мукаммал дарсликлар ишлаб чиқиш учун катта аҳамиятга эга.

  2. Дастурнинг назария билан амалиёт бирлиги принципи.

Илмий билимларни пухта эгаллаш ва ўзлаштирилган илмий билимларни амалиётда қўллай олиш учун ўқувчиларга бериладиган назарий тушунчалар ижтимоий қурилиш амалиётига боғлаб, аниқ ҳаётий мисоллар билан машқлар, тажрибаларда кўрсатиб, хулосалар чиқариш кабилар билан боғланиши лозим. Бу ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Дастурнинг асосий вазифаси – ўқув предметининг мазмунини ифодалашдир. Унда ўқув предметининг синфларга, (курсларга), бўлимларга, босқичларга, қисмларга, мавзуларга бўлиниши, уларнинг ўрганиш тартиби, соатлар тури кўрсатилади. Ҳатто, дастурдаги масалалар рўйхати ҳам ундаги бошқа билимларнинг мазмунидан ташқари процессуал йўналиши ҳам мавжудлигидан далолат беради. Шундай қилиб, дастур иккита вазифани бажаради: таълимнинг мазмунини ўқув предмети доирасида акс эттиради ва предмет учун муайян норматив сифатида хизмат қилади. Бундан ташқари у дарсликка ўтишни тайёрлайди ва унинг муаллифлари фаолияти учун йўлланма ҳисобланади.
Масалалар рўйхати – дастурнинг марказий бўлимидир., аммо унда бошқа бўлимлар ҳам бўлиб, улар дарсликнинг тузувчилари фикрини ва ўқитувчиларнинг фаолиятини маълум йўналишга солиши керак. Ҳар бир ўқув предмети бўйича ДТС асосида ўқув дастури тўрт қисмдан: тушунтириш ёки ўқтириш хати (ҳар хил дастурда мазмуни турлича); рўйхат кўринишидаги мазмуннинг ўзи (мавзулар, масалалар, лабораториялар ва амалий ишлар, намойишлар, экскурсиялар); предметлараро алоқалар кўрсатилган бўлим ҳамда ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар ифодаланган бўлимлардан иборат бўлади.
Ҳар бир ўқув фанининг мақсадлари ва вазифаларини ифодалаш – дастурнинг энг муҳим элементидир. Хусусан ана шу мақсад ва вазифалар дарслик муаллифининг дастурни амалга оширишдаги маълум нуқтаи назарини ва ўқитувчининг дарсликни тўғирлаши ҳамда ўқитиш жараёнини ташкил этиш учун тегишли йўналишни белгилайди. Ўқитувчи айниқса, ёш ўқитувчилар ўз изланишларини йўналишини белгилаб олиш учун курснинг мақсадини чуқур англашлари керак. Дастурларда шундай вазифалар бериладики, ўқитувчи уларни ҳал қилиш учун олий ўқув юртида тайёрланмаган бўлади. Бунинг мақсади сифатида таълим мазмунига методологик билимларнинг киритилишини айтиш мумкин. Ҳар бир ўқув фанига мана шундай талаблар қўйилишининг ўзи ўқитувчиларни чуқур ўйлашга мажбур этади. Тажрибали педагог ўтган йиллардаги дастурларда бундай вазифалар бўлмаганлигини сезади. Бу ҳол унинг мустақил билим олиши, ижодий изланиши, шунингдек, методик бирлашмада ишлаши учун туртки бўлади.
Демак, ўқув дастурлари ДТСга асосланиб давлат томонидан тасдиқланган ҳужжатдир. Шу боис ҳам барча турдаги таълим муассасаларида ўқув жараёни замон талабларига жавоб берадиган ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

Download 129,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish