Дарслик. Дастурда таълимнинг мазмуни масалалар рўйхати орқали ифодаланади. Ўқув материали ўқувчиларга мўлжалланган дарсликлар, ўқув қўлланмаларда, китоблар ва дидактик материалларда, ўқитувчига мўлжалланган методик тавсияларда ёритилади. Дарслик асосий норматив ҳужжат ҳисобланади.
Дарслик маълум бир фаннинг мазмунини дастур асосида дидактик талабларга риоя қилган ҳолда баён этувчи ўқув китобидир.
Дарслик билан бир қаторда ўқувчиларни ўқув материаллари устида тизимли иш олиб боришлари илмий билим-кўникма ва малакаларни шакллантирадиган қуйидаги китоб ва қўлланмалардан ҳам фойдаланадилар:
Бадиий адабиёт;
Илмий адабиёт;
Илмий-оммабоп адабиёт;
Масала ва машқлар тўплами.
Дарслик ўқувчиларнинг китоби ва унинг энг муҳим қуролидир. У фақат дарсда таҳлил қилинадиган ўқув материалини ўзлаштиришда ўқувчиларга ёрдам берибгина қолмай, унда мазкур предметга қизиқиш уйғотиши, шу соҳа бўйича билим олиш иштиёқини ҳам вужудга келтириши керак.
Дарслик ўқувчилар учун ҳам методик қўлланма сифатида хизмат қилади: тушунчаларни киртиш тартибини, уларни ёритиш чуқурлигини, киритилган ўқув материалларига вақтнинг тақсимланишини белгилайди.
Образли қилиб айтганда, дарслик ўқитиш жараёнининг “сценарийси”дир. Унда ўқитувчи ўзлаштириши лозим бўлган билимлар, фаолият усуллари қайд қилинади, билим ва кўникмаларни ижодий қўллаш йўллари белгиланади, емоционал – қимматли қадриятларни тарбиялашнинг айрим воситалари кўрсатилади. Дарсликда таълимнинг ана шу барча мазмуни муайян тартибда ўқувчиларнинг таълим муваффақиятини таъминлайдиган босқичлар бўйича жойлаштирилади. Лекин мактабдаги бошланғич синфлар учун мўлжалланган дарсликлар бағоят ўзига хосдир. Уларнинг ҳаммасида методик аппарат кичкина бўлиб у синфлар сайин аста-секин вужудга келади. Ўрта мактабда баъзан ўқувчи дарсликдан тамомила мустақил ҳолда фойдалана олиш-олмаслиги муҳокама қилинса, бошланғич синфда бу ишга ўқитувчининг раҳбарлиги мажбурийдир. Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида ўқувчиларнинг ўзлари мустақил мутолаа ва муҳокама қилишни билишади.
Ижодий ишлайдиган ўқитувчиларнинг тажрибасини таҳлил қилиб жуда муҳим кузатишни амалга ошириш мумкин. Улар дарслик ва ўзларининг методик қўлланмаларидан принцип сифатида эмас, балки норматив модел сифатида фойдаланадилар. Аслида ўқитувчилар ўқувчиларнинг эҳтиёжини, шахсий имкониятларини назарда тутиб, ўз дарсликларини ёзадилар. Улар дарсликни тўлдириб, кенгайтириб ва чуқурлаштириб, унинг муаллифлари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар. Бинобарин, муаллиф ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олиш, уларга табақали ёндашиш имкониятига эга бўлмайди.
Ўқитувчи доимо ўқув йили бошланишидан олдин ва кейинчалик ҳар куни дарсликка мурожаат қилади. Унинг бундан мақсади ҳар гал ҳар хил бўлади. Дарслик ўқитувчининг қўлида жуда кўп вазифаларни бажаради. У, аввало, предметни ўқитиш воситаси сифатида хизмат қилади. Ҳар бир ўқитувчи ана шу вазифани билади ва уни муваффақиятли амалга ошира олади.
Дарслик билан ўқув жараёни ўзаро боғлиқ бўлиб, унда саволлар, топшириқлар, жадваллардан, статистик, хронологик маълумотлар ва ҳоказолардан ўз ўринда фойдаланиш лозим.
Дарсликларда саволлар ва топшириқлар таълим концепцияси асосида тузилган ва методик нуқтаи-назардан тўғри жойлаштирилган (камол топтириш мақсадида ёки расмлар орқали ифодаланган бўлиши лозим. Улар, асосан, қуйидаги уч гуруҳга бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |