Гидрохимлаборатория мудирининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- экспедиция Низомига асосан бўлим фаолиятини юритишда экспедиция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан бериладиган буйруқ ва топшириқларни бажаришга масъулдир;
- бўлим ходимлари ўртасида меҳнат ва вазифаларни тақсимлайди;
- суғориш, коллектор-дренаж тармоклари, сизот сувлари, тик дренаж қудуқларидан сув намуналари ва суғориладиган майдонлардан тупрок намуналари келтирилишини ташкиллаштиради ва ҳисобини олади;
- коллектор дренаж тармоклари сувларини суғоришга фойдаланиш имкониятини аниқлайди ва фойдаланиш юзасидан тавсиялар беради;
- кимёвий таҳлил учун зарур бўлган химреактив, кимёвий асбоб-ускуналар учун зарур талабни ўрганади ва таклиф киритади;
- тўлик кимёвий таҳлилни автоматик аниқлашга мулжалланган “Кимёвий таҳлил” компьютер программасини қўллашни таьминлайди;
- сувлар минерализацияси ва тупроқ шўрланиши динамикасини ўрганади ва таклифлар беради.
Етакчи химиявий таҳлил лаборантининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- сувлар минерализацияси ва тупроқ шўрланиши динамикасини ўрганади ва таклифлар беради;
- контурлардан олинган тупроқ намуналари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда тик дренаж қудуқлари сувларини тўлиқ ва нотўлиқ таҳлил қилади.
2-тоифали химиявий таҳлил лаборантининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- сувлар минерализацияси ва тупрок шўрланиши динамикасини тахлил қилади ва кимёвий таҳлил ўтказиш бўйича таклифлар беради;
- суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари сувлари, сизот сувлари, тик мелиоратив қудуқ сувлари минерализацияси хамда тупрок намуналарини шўрланиш даражасини ўзгариши юзасидан мониторинг олиб боради.
Техник лаборантнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- хўжаликлараро зовурлардан чиқиб келаётган ва каналлар орқали хўжаликларга суғориш учун кириб келаётган сув намуналарининг шўрланиш даражасини аниқлаш (ҳар ойда);
- кузатув қудуқлардан олинган сув намуналарини тахлил қилиш (апрел, июль, сентябр);
- шўр ювиш ишларини амалга оширилган ерлардан олинган тупроқ намуналарини тахлил қилиш (апрел, май);
- вегитациядан кейинги тупроқ шўрланиш даражасини аниқлаш (октябр, ноябр);
- зовурлардан суғориш мақсадида олинган сув намуналарини тахлил қилиш (ҳар ойда);
- қайта таҳлил қилиш учун зовур, канал, кузатув қудуқларидан олинган сув ҳамда хўжаликлардан, экин экилаётган майдонлардан олинган тупроқ намуналарини шўрланиш даражасини аниқлаб беради (йил давомида);
- хўжаликлараро зовурлардан чиқиб келаётган ва каналлар орқали хўжаликларга суғориш учун кириб келаётган сув намуналарининг шўрланиш даражасини аниқлайди (ҳар ойда);
- кузатув қудуқлардан олинган сув намуналарини тахлил қилиш (апрел, июль, сентябр);
- шўр ювиш ишларини амалга оширилган ерлардан олинган тупроқ намуналарини тахлил қилиш (апрел, май);
-вегетациядан кейинги тупроқ шўрланиш даражасини аниқлаш (октябр, ноябр);
- қайта таҳлил қилиш учун зовур, канал, кузатув қудуқларидан олинган сув ҳамда хўжаликлардан, экин экилаётган майдонлардан олинган тупроқ намуналарини шўрланиш даражасини аниқлаб беради (йил давомида);
Do'stlaringiz bilan baham: |