Кузатув қудуклари буйича:
- кузатув қудуғи орқали ер ости сизот сувларини жойлашувини ҳар ўн кунда назорат қилиб бориш, маълумотларни туман бўлимларида етказиш;
- бириктирилган кузатув кудукларини хар ўн кунда ўлчаб, март, июн, сентябр ойларида кудукдаги сувни чиқариб ташлаб, ушбу ойларнинг охирги кунларида сув намуналарини олиб туман булимига топширади;
- кузатув қудуклари техник жиҳатдан носоз ҳолатга келганда бу хакда тизим бошлигига маълум қилиб бир ойдан кечиктирмасдан таъмирлаши шарт;
- фаолият олиб борадиган ҳудудларнинг суғориладиган ерларини мелиоратив ҳолати хақида тулиқ маълумотга эга бўлиши керак;
- ҳудудидаги кузатув қудукларини атрофини тозалаб, текислаб, бетон қисмларини оҳаклаб, металл кисмларини бўёқлаб, бўёқ билан кўринадиган жойига кузатув кудуғининг рақами, (ҳудуд ва СИУ номи ёзилган маълумотлар кузатув кудуғининг ичида сақланадиган "бирка"да қайд килиниши) бўлишини таъминлайди;
- жойларда маҳалла фукаролар йигини раислари, маҳалла фаоллари билан учрашиб, якин яшайдиган оила бошлиғига, фермер хўжалиги, СИУ, ММТП раисларига, кишлок оқсоқоли, коллеж ва мактаб раҳбарлари оркали ўкувчиларга учрашиб мелиоратив тармоқларга зарар етказмаслик бўйича тушунтириш ишларини олиб борилишини ташкил этади;
- участка посбонлари билан ҳамкорликда ишлаб кузатув кудукларини ишдан
чиқарган фуқароларни аниқлаб, айбдорларга нисбатан чора кўриш учун таклиф беради;
- фойдаланадиган ўлчов асбоби (хлопушка) чўзилмайдиган материал (ҳарбий Дала кабели ёки жилка)дан тайёрланган бўлиб ўлчов белгилари аниқ бўлишини таъминлайди.
- ўзига бириктирилган коллекторларнинг техник ҳолатини мунтазам кузатиб бориб, улардаги мавжуд иншоотлар атрофини ўсимлик ва чиқинди ахлатлардан тозалайди;
- рухсатсиз сунъий равишда коллекторларга банд кўйилишини олдини олиш ва қурғоқчилик йиллари экспедициянинг махсус рухсати билан бандлаб сув олинганда, олинган сувнинг ҳисоботини олиб бориб, мавсум тугагач бу бандларни олдириб ташлайди;
- коллектор ўпирилиб сув оқимини тўсиб қолса ёки оқимни кийинлаштирса имкон қадар қўл кучи билан очиб юбориш, имкони бўлмаса туман мелиораторига хабар беради;
- баҳорда бўладиган сел-тошқинлардан олдин хўжаликлараро коллектор тармоқлари ўзанини ва кўприклар, қувурли ўтиш жойларининг кириш кисмини тозалаш, тўсиқлар йўқлигини кўриб чикиш;
- коллекторларга ахлат ташланишини, иншоотлар курилишини ва камида 15 метр яқин масофада вақтинчалик суғориш тармоқлари қурилишини олдини олишга масъулдир;
- ишлаб чиқариш ва суғориш сувларини ташлатмаслик;
- коллектор бермаларидан МЭ нинг рухсатисиз тупрок олишни таъкиклаш;
- тумандаги лойихаларга туширилган механизмлар буйича маълумотлар олиш, коллекторларга бориб экскаваторларни кайси пикетларда нима иш ва қанча ҳажмда бажарилишини туман мелиорация бўлими бошлиғига маълумот бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |