Транспорт хизмати бўлим бошлиғи вазифалари қўйидагилардан иборат:
- экспедиция Низомига асосан бўлим фаолиятини юритишда экспедиция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан бериладиган буйруқ ва топшириқларни бажаришга масъулдир;
- экспедицияда ижро интизоми ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан тегишлилиги бўйича экспедицияга йўналтириладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишлайди.
бўлим ходимлари ўртасида меҳнатни ва вазифаларни тақсимлайди;
- автотранспорт, механизмларнинг техник соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;
- автотранспорт, механизмларнинг кундалик, 1-техник қаров (ТО-1) 2-техник қаров (ТО-2), мавсумий техник қаровларни ташкил қилиш;
- автомашина ва механизмларни таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ва эхтиёт қисмлар билан таъминлаш;
- газ балонли автомашиналарни 1 йилда бир марта газ балон ускуналарни синовдан ўтказиш ва автомашиналарни техник кўригидан олдин ўтказиш учун Давлат стандарт корхонасидан техник ҳолати спидометрларини текшириб далолатнома тузиш;
- автомашина ва механизмларни йиллик техник кўрикдан ўтишга тайёрлаш;
- хайдовчи ва механизаторлар билан мунтазам равишда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳамда малакани ошириш масалаларида иш олиб бориш;
- кора ва рангли металл чиқиндилари топшириш режаси бажарилишини таъминлаш;
- автомашина ва механизмлар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни вазирлик ва статистика бўлимларига тайёрлаш ва топшириш;
- автотраспорт воситаларини йиллик смета харажатларини тайёрлаш;
- автогараж ҳудудида ободонлаштириш, тозаликни сақлаш;
- ЁММ таъминловчи корхоналар билан шартномалар тузиш ва бажарилишини назорат қилиш;
- бўлим томонидан тайёрланган хатларга хатни тайёрлаганлиги тугрисида бўлим томонидан экспедиция ичкарисида қулланиладиган маълумотларга ва бошқа маълумотларга имзо қўяди;
- автомашиналар ва механизмларга ишга чиқиш олдидан кунлик йул варақи ёзиб тарқатади;
- автомашиналарга йул варакларини тўлдиради ва спидометрлар кўрсатгичларини назорат қилади;
- автомашиналарга ёкилги нормаларини тўғри қулланишини таъминлайди. Йул варакаси бўйича ёқилги сарфи тўғрилигини таъминлайди;
- ЁММ омборидан ЁММ таркатади ва хисоботини белгиланган тартибга юритади, экспедиция ҳудудида обондонлаштириш ва тозаликни сақлаш ишларида фаол иштирок этади.
- бўлимда тайёрланадиган ва экспедициядан четга юбориладиган хар қандай маълумот, ҳисобот хат ва бошқаларга фақат тегишли рахбарлар (бошлиқ ва ўринбосарлари) имзоси билан тасдиқланиши учун жавобгар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |