Етакчи муҳандис гидрогеолог ва етакчи муҳандис мелиораторнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- жорий йилда бўладиган қурилиш, реконструкция килиш ва таъмирлаш-тиклаш лойихаларини далолатнома асосида жойида ўрганиш;
- лойиха хужжатларини иш хажми жадвалини бўйлама ва кўндаланг кесим чизмалари бўйича текшириш;
- келгуси йилги, таъмирлаш-тиклаш ва қуриш лойихалари топшириғи учун фермер, СИУ, мелиоратив тизим, туман хокими, вилоят хокими, МЭ, ИТХБ бошлиғи томонидан бўладиган кафолат хатларини тайёрлаш;
- мелиоратив объектларни «Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш дастури»га киритилиши омилларини асослайди;
- вилоят туманлари бўйича ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш дастурини кўриб чиқиш баёнларини лойихасини тайёрлайди;
- бўлим ва экспедиция рахбарлари олдида масъул ҳисобланади.
Мелиоратив тизим бўлинмаларининг 1 тоифали мелиорация муҳандислари ва мухандис гидротехникларининг вазифалари
- тумандаги коллектор-дренаж тармоқларининг хисоботини юритиш (магистрал, туманлараро ва хужаликлараро)
-узунлиги (км);
техник ҳолати (коникарли, коникарсиз);
сони (дона);
очиқ коллектордаги гидротехник иншоотларнинг хисоботини юритади: (қувурли ўтиш, акведук, дюкер, кўприк)
пикетаж (ПК);
сони (дона);
коллектор дренаж тармоқларининг паспортини, чизикли кўринишини тайёрлаш ва ўзгартишлар киритиб бориш;
коллектор-дренаж тармоқларини кайта ҳисобдан ўтказиш (инвентаризация);
- туманда амалга оширилаётган мелиоратив тадбирларни мониторингини юритади
- коллектор тармоқлардаги гидропостларнинг ҳисоботи:
ҳудуд ( СИУ) номи;
коллектор номи;
- пикетаж (ПК);
- техник ҳолати;
- туман харитасида гидропостларни пикетда курсатилган холда туширилишини таъминлайди (М 1:50 000).
сув ўлчаш асбоби (гидрометрик вертушка)нинг ишчи ҳолатда бўлишини таъминлайди;
сув ўлчаш асбоби (гидрометрик вертушка)ни вақтида тарировкадан ўтказади;
сув ўлчаш жойлари (гидропост )нинг олди ва кейинги кисмларидан 20 метр коллектор ўзанини тозалаб қўйиш, ўлчаш учун тушиладиган қияликда зинали йулаклар килиш, сув ўлчаш қурилмасини бўяш ишларини амалга оширади;
туман чегарасига кириб келадиган ва чикадиган коллектор сувларининг сарфини хар ойда уч марта (I, II, III декада) ўлчаш ва мониторинг юритиш, хамда AT ва ЯУТЭ бўлимига такдим этиш.
ҳар ойнинг III декадасида гидрохимлаборатория бўлимига таҳлил учун сув
намуналари топшириш:
коллекторлардан;
суғориш тармоқларидан;
суғориш мавсумида коллектор суви + суғоришга олинган суғориш тармоғидаги сув (аралашма сув)дан.
Изох: Сув намунаси олинаётган идиш тоза бўлиши ва намуна олишдан олдин олинаётган сув намунаси билан уч марта чайиб ташланиб олиниши тавсия этилади.
- суғориш мавсумида хар декадада коллекторларга ўрнатилган насос агрегатларининг мониторингини юритади;
худуд ( СИУ) номи;
коллектор номи;
насос агрегатининг коллектордагиурнатилган пикети (ПК);
насос агрегатининг маркаси;
техник ҳолати;
жами олинган сув: - насос агрегатлари ёрдамида, - уз окими билан.
сув кабул килувчи;
минерализацияси- коллектор суви, - аралашма.
- туман харитасида коллекторларга урнатилган насос агрегатлари ва тусикларни пикети
курсатилган холда тушириш (М 1:50 000).
- коллекторларга сув ташлаётган СИУ, фермер хўжаликлари, дехкон хўжаликлари ва ахоли тўғрисида мониторинг юритиш хамда экспедицияга маълумот такдим этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |