Оилавий поликлиника клиник-диагностика лабораторияси лаборантининг лавозим йўриқномаси



Download 15,84 Kb.
Sana04.03.2022
Hajmi15,84 Kb.
#482587
Bog'liq
100-буйрук 22-илова


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 4 апрелдаги
100-сонли буйруғига 22-илова

Оилавий поликлиника клиник-диагностика лабораторияси лаборантининг лавозим йўриқномаси





  1. Умумий қоидалар




  1. Оилавий поликлиниканинг клиник-диагностика лабораторияси лаборанти лавозимига лаборатория иши бўйича ўрта тиббий маълумотга эга мутахассис ёки лаборатория иши бўйича қайта тайёргарлик курсини тамомлаган ва сертификат олган бошқа мутахассислар тайинланади.

  2. Лаборант бош врач тамонидан ишга тайинланади ва бўшатилади.

  3. Лаборант бош ҳамширага ва лаборант врачга бевосита бўйсунади.

  4. Лаборант ўз ишида лабораторияда ишни ташкил этиш учун белгиланган йўриқномалар ва қоидаларга, шунингдек бош врач, бош врачнинг ўринбосари буйруқлари ҳамда фармойишларига ва мазкур низомга амал қилади.




  1. Лаборантнинг вазифавий мажбуриятлари

Лаборантнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  1. Лаборатория текширувларини ўтказиш, натижаларини баҳолаш ва уларни лаборант-врачга маълум қилиш.

  2. Иш учун реактивлар, кимёвий идишларни, аппаратурани, дезинфекцияловчи эритмаларни тайёрлаш.

  3. Лабораторияга келаётган биологик материалларни рўйхатга олиш, уларга ишлов бериш ва текширишга тайёрлаш.

  4. Лаборатория текширишлари учун анализлар олиш (қон фақат бармоқдан олинади)

9. Меъёрий-техника ҳужжатларига, техника хавфсизлиги ва санитария-эпиде- мияга қарши тартиб қоидаларига мувофиқ лаборатория ускуналарини ишлатиш қоидаларига риоя қилиш.
10. Амалдаги йўриқномаларга мувофиқ лаборатория ускуналарини ювиш ва уларга ишлов беришни амалга ошириш.
11. Ҳисоб ҳужжатларини (рўйхатга олиш, журналлар ва бланкаларга натижаларни қайд қилиш ва бошқалар) тўғри ва ўз вақтида юритиш.



  1. Лаборантнинг ҳуқуқлари

Лаборант қуйидаги ҳуқуқларга эга:
12. Лаборант-врачга ишни ташкил қилиш, зарур реагентлар, харажатли материаллар билан таъминлаш масалаларида, шунингдек ўз ваколатлари доирасида лаборатория диагностика жараёнини яхшилаш масалаларида таклифлар киритиш.
13. Малакасини ошириш ва белгиланган тартибда малакавий даражасини олиш учун аттестациядан ўтиш.

  1. Лаборантнинг жавобгарлиги

Лаборант қуйидагилар учун жавобгар:

  1. Ўтказилаётган лаборатория текширувларининг сифати учун.

  2. Лабораторияда хавфсизлик техникаси қоидаларига ва санитария-эпидемияга қарши тартибга риоя этилиши учун.

16. Лаборатория ускуналари ва реактивларнинг бутлиги ҳамда самарали ишлатилиши учун.
17. Тиббий ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри тўлдирилиши учун.
Download 15,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish