Экотуризм: шифобахш булоқлар андижон вилояти


ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES



Download 465,02 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana09.07.2022
Hajmi465,02 Kb.
#766173
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ekoturizm-shifobahsh-bulo-lar-andizhon-viloyati-misolida

ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 2 | ISSUE 9 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-9-728-735 
Academic Research, Uzbekistan 731 www.ares.uz 
1. Қайнар булоқлар — ер остидан гидростатик босим, газ ва буғлар 
таъсирида ер юзасига чиқади. Фарғона водийсида Шўрсув, Жалолобод, 
Тожикистонда Обигарм, Иссиқбулоқлар жуда кўп худуд саналади. Бу
булоқлар артезиан сувли қатламларнинг эрозион кесилиши, тектоник 
ѐриклардан отилиб чиқиши ҳамда жарлик, сой ва дарѐ водийларининг сувли 
қатламларни кесиб ўтиши натижасида пайдо бўлади. Бундай булоқлар
Республикамизнинг Бухоро ва Қорақум нефтьгазли конларида учрайди. 
2. Сокин булоқлар — сизот сувли катамларнинг олдини сув 
ўтказмайдиган 
жинслар 
тўсиб 
қолиши 
ѐки 
очилиб 
қолиши, карст булокларининг ер юзасига чиқишидан ҳосил бўлади. 
Андижон вилояти бир қанча табиат комплекслари, табиий 
ландшафтлар, баландлик минтақаси бўйича ўзига хос бўлган табиат
манзаралари, дам олиш ва даволаниш масканлари, шарқ томон оқаѐтган
дарѐ ва сойлари, шифобахш, зилол булоқлари, шифобахш қумлари мавжуд
бўлиб, ҳудуднинг ўзига хослигини белгилайди. Катта Андижон магистрал
канали ўзанига қурилган сув тақсимлагичлар, тўғонлар атрофидаги гўзал
табиатли жойлар ҳар қандай одамни ўзига тортади. Балиқчи тумани
ўзининг Қорадарѐ водийсида, кўпгина рекрацион ресурсларга эга эканлиги
билан ажралиб туради. Қорадарѐ водийсида ўнлаб аҳоли дам олиш 
имкониятига эга бўлган сўлим жойлар мавжуд бўлиб, йил давомида аҳоли бу 
дам олиш масканларидан унумли фойдаланиб келмоқда. Туман марказига 
яқин жойда Балиқчи – Андижон магистрал йўли бўйида жойлашган 
―Учбулоқ‖ шифобахш зилол сувлари билан донг таратган дам олиш ва 
даволаниш маскани нафақат туман аҳолиси учун, балки вилоят ва ҳатто 
республикамизнинг бошқа шаҳарлар, вилоятлари аҳолисига ҳам таниш 
бўлган бетакрор хусусиятларга эга бўлган маскан ҳисобланади. Бу ерда учта 
булоқ мавжуд бўлиб, ҳар қайси булоқнинг суви ўзига хос хусусиятга эга, ўта 
ширин, муздек, тиниқ сувлар ҳар қандай кишини ўзига ром этади. Бу ерда 
бўлган киши танаси роҳатланиб, асаблари тинчланиб руҳан тетиклашиб 
мириқиб дам олади. Бу ерда яратилган инфратузилмалар аҳолининг яхши 
дам олиши учун қулайликлар яратади. Бу булоқлар дала ўртасида
жойлашган бўлишига қарамай, маҳаллий ҳокимият бу ерга келувчилар учун
деярли барча шароитларни яратиб қўйган ва йил давомида бу шифобахш
булоққа ташриф буюрувчилар сони ортиб бормоқда[9]. 
Яна бир экотуристик маскан, Андижон вилояти Улуғнор тумани 
Мингбулоқ қишлоғида жойлашган Жамбилбулоқ булоғи зиѐратгоҳи махаллий
ҳалқ томонидан анча йиллардан буѐн қадрли маскан сифатида фаолият олиб 
боради. У туристларнинг азиз зиѐратгоҳига айланиб улгурган. Мингбулоқ 
қишлоғи аҳолиси Жамбилбулоқ номини аѐл киши исми билан боғлиқ 
эканлигини, суви шифобаҳш минералларга бойлиги ва у ерда одамлар эҳсон 
қилиб, зиѐрат қилиб келишларини одат қилганлар. Ҳозирги кунда 



Download 465,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish