ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 2 | ISSUE 9 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-9-728-735
Academic Research, Uzbekistan 733 www.ares.uz
сизиб чиқаѐтган сув ўз-ўзидан маъдан ва минаралларни ювиб, ўзи билан ер
устига уларни олиб чиқади. Бу эса тери касалликлари билан муаммоси бор
беморларга сув истеъмоли ѐки сув билан ювиниш ижобий таъсир қилади.
Инсон организмининг мис, олтингугурт, олтин ва бошқа маъданларга нисбатан
эҳтиѐжини қондиради. Айни Оқбулоқ суви яра-чақаларни даволашда
фойдаланилади. Ушбу ҳудудда қадимдан яшаб келаѐтган аҳоли авлодлари
булоқ сувининг беш асрдан бери маълум эканини таъкидлашди.
Экозиѐратгоҳнинг умумий майдони 4,2 гектарни ташкил этади. Айтишларича,
Оқбулоқ яқинида 1970 йилда хукумат топшриғи билан болалар орамгоҳи
қурилади ва атрофни замонавийлаштириш мақсадида булоқ атрофидаги
дарахтлар кесиб ташланади. Аҳолининг гувоҳлик беришича, катта қайроғоч
дарахти кесилаѐтганда унинг илдиз қисмидан қизғиш сув сизиб чиққан. Шу
воқеа сабаб, маҳалла аҳли оқ туя сўйиб эҳсон қилган ва булоқни ҳам жой номи
ҳам ―оқ булоқ‖ деб атала бошланган. Ҳозирги кунга келиб қайроғоч
дарахтининг тана қисмидан қизғиш, оч қора рангли сув чиқиб туради,
маҳаллий аҳоли ушбу сувни шифобахш билиб, дарахтни кесмайдилар ва шу
сабаб ҳозирда унинг танасидан сизиб чиқувчи сувдан турли яраларга шифо
сифатида фойдаланиб келмоқдалар. Шунингдек, ҳудудда дарахтдан оқиб
чиқаѐтган сувдан ташқари табиий булоқ ҳам маҳаллий аҳоли орасида анча донг
таратган. Булоқнинг суви кўз касаллиги ва бош оғриғига шифо эканлиги
айтилади [12].
Бибишесанба зиѐратгоҳи ҳам вилоят худудида жойлашган машҳур
масканлардан биридир. Унда 30 га яқан булоқ сувлари сизиб туради шулардан
энг каттаси бу ―Қизбулоқ‖ дир. У ҳалқ тасаввурида фақатгина қизлар
борадиган жой сифатида, хали турмуш қурмаган қизлар ва турмуш қуриб
фарзанд кўрмаган аѐллар булоқ сувидан ичиши, ѐлғиз ҳолда ният ва тилаклар
билдириши керак деган тасаввур ҳали ҳам сақланиб қолган. Эркакларнинг
булоқ яқинига бориши, сувидан ичиши қораланган. Қизбулоққа зиѐратга борган
хотин-қизлар азалий таъбу ҳисобланган аѐллар таоми умоч атала пиширган.
Кейинчалик маҳаллий раҳбарлар ташаббуси билан Қизбулоқ яқинида
монумент ўрнатилган. Болалар бешигини эслатувчи рамзий қабр монумент
сифатида қолдирилган. Эътиборни тортадиган жиҳат ѐдгорликка қуйидаги
сўзлар ѐзилган ―Биби сешанба зиѐратгоҳи пайдо бўлишига сабаб, бу ерда етти
супа бўлган, зиѐрат учун келганларга хизмат қилган, дастѐрлик қилиб юрган
Мияширбоча исмли одам томонидан барпо қилинган. Ривоятларга қараганда
унинг тушида Ўзган шаҳарига бориб, кўк рангли қўчқор олиб келтиришга
ишора қилинган. Туш бир неча бор қайта-қайта кўравергач, ўша шаҳарга
бориб, қўй келтириб, сўйиб халққа ҳудойи қилади. Ҳудойи сешанба
ўтказилгани учун бу жойга ―Биби сешанба‖ улуғ онамиз исмлари билан аталсин
деб номлайди. Қишлоқ кексаларининг эслашича, ота-боболари бу зиѐратгоҳ
ҳизматчиси Мияшарбоча ота жуда узоқ умр кўрган, у 161 ѐшда вафот
Do'stlaringiz bilan baham: |