Атроф табиий муҳитни халқаро-ҳуқуқий муҳофаза қилиш
Талаба мазкур мавзуда атроф табиий муҳитни халқаро-ҳуқуқий муҳофаза қилиш зарурати ва аҳамияти, атроф табиий муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш тушунчаси, предмети ва манбалари, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро шартнома ва конвенцияларнинг юридик табиати, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотлар, давлатлараро ва нодавлат ташкилотлар, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳуқуқий жавобгарлик ҳақида маълумотларга эга бўлади.
Мавзуни тўлиқ ўзлаштириши учун ва ўзлаштираётган назарий билимни амалиёт билан боғлаш мақсадида қўйидаги масалаларни ечимини топиш мақсадга мувофиқ бўлади.
1-масала
“Яшил дунё” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти, Ангрен чарм заводига нисбатан даъво аризаси билан Халқаро экологик судига мурожаат этган.
“Яшил дунё” ҲННТ даъво аризасида Ангрен чарм заводини атроф табиий муҳитни ифлослантираётганлиги, Киото баенномаида кўрсатилган лимитларни бажармаслиги оқибатида, завод атрофида истиқомат қилаётган фуқаролар соғлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жуда ҳам катта зарар етказаётганлиги кўрсатилган.
– Айтингчи, “Яшил дунё” ҲННТ мазкур масала юзасидан Халқаро экологик судига мурожаат эта оладими?
– Агар мурожаат эта олса, суд қандай қарор қабул қилиши мумкин?
– Ангрен чарм заводи манфаатини кўзлаб, ишда адвокат сифатида иштирок этинг ва музокара сўзингизни ёзма равишда тайёрланг.
2-масала
Бельгия давлати мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит орқали хавфли портловчи моддаларни олиб ўтаетганда, маълум бир қисми контейнердан тушиб кетиб, сақлаш қутиси синиб Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти, Узун тумани ҳудудида 200 кв.км радиусдаги ҳудуднинг атроф табиий муҳитига жуда ҳам катта зарар етказди.
Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Бельгия давлатига етказилган зарарни қоплаш масаласини билан мурожаат этди. Бунга жавобан Бельгия давлати мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси орқали ушбу моддалар халқаро келишув натижасига кўра олиб, ўтилганлигини ва транзит давлат ҳудудида содир бўлган ҳодиса юзасидан низо чиқармасликка келишилганлигини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг юристи, жавоб хати олгач, ушбу маслалани ечишга халқаро ташкилотларни жалб қилиш кераклигини таъкидлаб, уларга хат билан мурожаат қилди.
– Икки давлат ўртасидаги, шу каби низоларни ечиш тартиби қандай?
– Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг юристи тўғри йўл тутганми?
– Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳуқуқшунос сифатида мазкур ҳодиса юзасидан қандай ҳуқуқий маслахат берган бўлардингиз?
– Ҳуқуқий маслахатингизни ёзма равишда тақдим этинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |